Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Чойўт гиёҳининг табобатда ишлатилиши



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Чойўт гиёҳининг табобатда ишлатилиши 
Табобатда катта аҳамиятга молик бўлган Чойўт (Зверобой 
продырявленный (трава), Далачой ўсимлиги, Қизилпойча) гиёҳининг таркиби, 
хусусиятлари ва ишлатилиши хақида ҳам батафсилроқ тўхталиб ўтамиз. 
Қадимги Мисрда бу ўсимлик билан турли хил касалликларни даволашган. 
Шунинг учун ҳам унинг номи «джерамбай – яраларни тузатувчи» деб 


Аюпов Равшан Хамдамович 75 
аталган. Чойўт ёки Далачой (Зверобой продырявленный - Hypericum 
perforatum L.) ўсимлигининг баландлиги 30-100 см, баргларининг узунлиги 
0,7-3 см, кенглиги 0,3-1,5 см, овалсимон, кўплаб ароматик мой ажратиб 
чиқарадиган нуқталари бўлади. Қора рангли ёғ чиқарадиган нуқталардан 
чиқадиган мой қизил рангли бўлади. Худди шу мойлар туфайли чойўт яра-
чақаларни даволаш хусусиятига эга. Ўсимликнинг гуллари сарғиш-
олтинрангли, бешта гулбарги бўлади. Меваси – узунлиги 6 мм ва кенглиги 5 
мм бўлган узунчоқ тухумсимон шаклда, уруғлари эса майда, 1мм гача 
катталикда, цилиндрик шаклда, ранги жигарранг. Чойўт ўсимлиги майдан 
августгача ўсади, гуллайди ва етилади.
Чойўт очиқ, қуёшли жойларда, ўтлоқларда, бутазорларда ва 
ўрмонларда ўсади. Унинг дунёда 300 дан ошиқ нави бўлиб, барчаси ҳам 
шифобахш хоссаларга эга деб бўлмайди. Парклар ва боғларда декоратив гул 
сифатида экиладиганлари ҳам маълум.
Чойўт ўсимлиги (Зверобой продырявленный (трава), Тешикчали чойўт,
Далачой ўсимлиги, Қизилпойча) нинг шифобахш хусусиятлари уни 
кўпчиликка маълум ва машҳур бўлган рицарлик эликсирлари таркибига 
киришига ҳам сабаб бўлган. Чойўт турлари ичида доривор сифатида оддий 
чойўт (Зверобой продырявленный), тукли чойўт, ғадир-будир чойўт ва доғдор 
чойўтдан фойдаланилади. Тиббиёт мақсадларида ўсимликнинг гуллаб турган 
тепа қисмлари ишлатилади. Уларни жума кунлари эрталаб қуёш чиқмасидан 
аввал мевалари хали етилмаган пайтда узиб олинади, чунки худди шу пайтда 
ўсимлик кучга тўлиқ бўлар экан (бошқа маълумотларга кўра, июль ойи 
бошида пешинда териб олган маъқул бўлар эмиш). Чойўтнинг гуллаб турган 
тепа шоҳчаларини гуллаган пайтда барглари ва гуллари билан териб олиниб, 
очиқ майдонда навес тагида қуритилади ёки маҳсус қуритгичда 35-40 даража 
хароратда қуритилади. Ундан сўнг, уларни қопларда яхши шамол 
айланадиган хоналарда сақланади. Сақланиш муддати 2 йил ҳисобланади.
Чойўтдан тайёрланган препаратларни фақатгина даволовчи шифокор 
маслаҳати билан, уни сақлаш ва ишлатиш қоидаларини билган холда 


Аюпов Равшан Хамдамович 
76 
ишлатиш лозим. Бундай препаратлар қабул қилиш оқибатида баъзи холларда 
организмнинг қуёш нурларига таъсирчанлиги ошиши, терида қичишиш 
пайдо бўлиши ва асаб тизими қўзғалиши мумкин.
Чойўт гиёҳи юмшатувчи, қонни тўхтатувчи, шамоллашга қарши, оғриқ 
қолдирувчи, антисептик, яра-чақаларни тузатувчи ва сийдик хайдовчи 
хусусиятларга эга бўлиб, иштаҳани яхшилайди. Шунинг учун ҳам бу 
ўсимликнинг препаратлари юмшатувчи, дезинфекция қилувчи ва 
шамоллашга қарши восита сифатида ишлатилади. Ошқозон-ичак тракти ва 
бактериал бўлмаган ўткир ва сурункали колитларда ичга қабул қилиниши 
мумкин. Ўсимлик препаратлари жигарга ижобий таъсир қилади, бош 
оғриғида ёрдам беради, ошқозондаги оғирликни олади, нафас қисишида 
ёрдам беради ва ўпка ҳамда сийдик тутолмасликда нафи тегади. Бундан 
ташқари, чойўт ўсимлигидан тайёрланган дорилар юрак қон-томир 
касалликларида юрак мушакларини мустаҳкамлайди, невралгия, паралич, 
истерия ва эпилепсияда тинчлантирувчи таъсир қилади. Бундай холларда 1 
ош қошиқ чойўтга 1 стакан қайнаган сув солиниб, 10 дақиқа дамланади ва 
хосил бўлган дамламани фильтрланиб, овқатдан 2 соат кейин кунига 4 маҳал 
100 мл дан ичилади. Бу дамлама ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасида 
ҳамда қандли диабет профилактикаси учун ҳам ишлатилиши мумкин. Бунинг 
учун қуритиб майдаланган ўсимликнинг 2-3 ош қошиғига 1 стакан қайнаб 
турган сув қуйилади ва у 2 соат дамлангандан сўнг, овқатдан олдин кунига 3 
маҳал 2 ош қошиқдан ичилади.
Ич кетганда, холециститда, йўталда ва кечқурун сийиб қўйилганда 3 
ош қошиқ чойўтнинг устига 250 мл қайнаб турган сув қуйилади ва 2 соат 
дамланганидан сўнг, кунига 3 маҳал 1/3 стакандан ичилади.
Ошқозон, ичак, жигар, ўт қопи, буйрак, геморрой ва буйрак тоши 
касалликларида ўсимликнинг 10 грамми устига 200 мл қайнаб турган сув 
қуйилиб 30 дақиқа дамланади ва фильтрланади. Тайёр дамлама кунига 3-4 
маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.


Аюпов Равшан Хамдамович 77 
Стоматологияда сурункали ва ўткир гингивитлар ҳамда стоматитларни 
даволаш учун чойўт ёғи (зверобойное масло) дан фойдаланилади. Бундай ёғ 
олиш учун ўсимликнинг 20 грамм янги узилган гулларининг устига 
кунгабоқар, шафтоли ёки миндал (бодом) ёғи қуйилади ва 2-3 хафта вақти-
вақти билан чайқатилиб турилган холатда сақланади. Бу аралашмани 
фильтрлагандан сўнг, қонга ўхшаш қизил рангли суюқлик хосил бўлади – 
худди шу - чойўт экстракти (ёғи) дир. Бундай ёғ шамоллашга қарши таъсир 
қилиш хусусиятига эга бўлиб, яра-чақалар битишига ёрдам беради, қуритиш 
қобилиятига эга, яраларни дезинфекция қилади ва яраларнинг битишини 
тезлаштиради. Бу ёғни докага ботириб, яраларга, куйган жойларга ва 
шилинган жойларга қўйиш мумкин.
Чойўтдан суртма дори тайёрлаш учун майдаланган ўтни ўсимлик ёғи 
билан аралаштирилиб, устига скипидар қуйилади ва оғриётган жойларга 
суртилади (масалан, радикулит ва артрит касалликларида). Аммо чойўт 
ўсимлиги овқат хазм қилиш органлари касалликларида (ич кетиш, гастрит, 
колит, буйрак, ўт қопи ва жигар касалликлари) ва қон қусишда яхши ёрдам 
беради. Бу холларда қуйидагича услубда тайёрланадиган қайнатма 
ишлатилади: майдаланган ўсимликнинг 1 ош қошиғининг устига 1 стакан 
қайнаган 
сув 
қуйилади 
ва 
10 
дақиқа 
қайнатилади. 
Совутиб, 
фильтрланганидан сўнг, овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 4 маҳал 50 мл дан 
ичилади. Бу қайнатмадан компресслар қилиниб, маститнинг бошланғич 
фазаларида ишлатиш мумкин. Болалар диатез бўлишганида ва улар териси 
стафилококкли зарарланганида бу қайнатма билан ювиш тавсия қилинади.
Чойўтнинг спиртли ажратмасини олиш учун йирикроқ қилиб 
майдаланган ўтнинг устига 1:10 нисбатда 70% ли спирт қуйилади. Ушбу 
спиртли ажратмани ярим стакан сувга 30-40 томчидан солиб, оғиз чайқалиши 
мумкин. Колитда, ўт қопида тош бўлганда ва циститда ичиш тавсия 
қилинади. Чойўтнинг қуюқ экстракти пес касаллигини даволашда 
ишлатилади. Ўсимликнинг шарбати эса яраларнинг яхши битишига ёрдам 
беради ва у терлатади ҳамда гижжаларни хайдаш хусусиятига эга. Чойўтнинг 


Аюпов Равшан Хамдамович 
78 
янги узилган ва майдаланган барглари яраларга, язва ва лат еган жойларга 
қўйилади. Аммо артериал қон босими юқори бўлган инсонларнинг чойўт 
препаратлари қабул қилиши маън этилади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish