Аюпов Равшан Хамдамович 69
кунига уч марта ичилади. Бу қайнатма айниқса, кечаси ичиб ётилса,
нафи кўпроқ бўлади.
4. Хитой тиббиётида ўрик ҳароратни туширувчи, балғам кўчирувчи,
овқат хазм қилишни яхшиловчи ва енгил сурги сифатида ишлатилади.
5. Аччиқ данакли ўрик мағзидан тайёрланган препарат аччиқ бодом суви
ўрнида меъда-ичак оғриқларидан холи қилувчи ва тинчлантирувчи
восита сифатида ичилади.
6. Ўрик егандан сўнг, совуқ сув ичиш, муз ёки қор ейиш мумкин эмас ва
ўрикни ҳазми оғир таом устига ейиш жуда ҳам зарарлидир.
7. Наҳорга, оч қоринга ўрик ейиш соғлиқ учун ёмон ҳисобланади. Бу
мевани давомли равишда ейиш эса
ичакларнинг ички деворини
яллиғлантиради.
8. Қандли диабети бор ҳамда ортиқча семириб кетган одамларга ўрик
истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Тут истеъмол қилишнинг фойдалилиги
Соғлигингиз яхшилигини наҳорда
ва баҳорда дилингизнинг шодликка
тўлишидан билинг.
Г. Торо
Баҳорда ўз ширин-шакар мевалари билан бизни шод этувчи тут
дарахтининг оқ, қора, қизил, оч қизил, гунафша рангли, ширин ёки нордон-
ширин мазали, сершира тўп мевали 24 нави маълум ва бу дарахт 200-300
йилгача яшай олади. Оқ рангли тут асосида 40 та тут навлари яратилган
бўлиб, улар тезпишар, серҳосил ва маза сифати билан ажралиб туради
(
бедана тут, хасак тут, балх тут, марварид тут, сафид тут, сарх тут).
Тут дарахтидан ипак қурти озуқаси сифатида, мевасидан озуқа ва танасидан
айрим чолғу асбоблари, уй-рўзғор жиҳозларини ясашда ҳамда ўтин учун
фойдаланилади. Балх тут ва оқ тут мевалари таркибида 25% қанд, 1,5%
азотли
моддалар, макро ва
микроэлементлардан калий, натрий, темир,
кальций ва магний бор. Тутнинг пўстлоғи ва баргларида ҳам анчагина
фойдали моддалар: тригонеллин алкалоиди, ошловчи ва бўёқ моддалар,
Аюпов Равшан Хамдамович
70
баргида
С витамини, каротин, эфир мойи, углеводлар, шиллиқ моддалар,
аминокислоталар, холин, органик кислоталар, флавоноидлар ва гликозидлар
мавжуд. Шотут барги таркибида
С витамини, бўёқ ва ошловчи моддалар
бўлиб, мевасида 12,7% қанд, 1,24-1,8% органик (
олма, лимон) кислоталари,
пектин ва оқсил моддалари бор. Қадим замонлардан буён Шарқ табобатида
тут шифобахшлик хусусиятлари билан қадрланиб келади. Тут меваси халқ
табобатида қонни тозаловчи, кўпайтирувчи, иситма қайтарувчи,
кишига
дармон бағишловчи, сийдик ҳайдовчи, ичакни мустаҳкамловчи, юрак ишини
яхшиловчи восита сифатида ҳам ҳўл, ҳам қуруқ ҳолда истеъмол қилиниб,
балх ва марварид тутнинг қуритилганидан тайёрланган мураббо ва шинни,
сирка ва талқон тўйимлилиги ҳамда шифобахшлиги билан ажралиб туради.
Тут истеъмол қилиб турилса, баданда соғлом қон пайдо бўлади, бадандаги
тўқималар очилади, жигар ва талоқ ҳолсизликларини бартараф этади, одамни
семиртиради, жинсий қувватни оширади, буйрак чарвисини қувватли қилади,
пешобни ҳайдаб, ични юмшатади, теридаги сувли тошмалар, қизил
чиқиқларга дори бўлади. Унинг меваларида темир элементи бўлгани учун
камқонлик билан касалланган беморларга истеъмол қилиш тавсия этилади.
Шотут мевасининг ранги қора ёки бинафша бўлиб, шираси мўл, таъми
ширин, ширинтуруш, ёқимли, иштаҳа очардир ҳамда мевасининг таркибида
кўп фойдали моддалар ва органик кислоталар мувжуд. Шотут чанқов
босувчи, буриштирувчи хоссалардан ташқари кўнгил очувчи, қувват
бағишловчи, иштаҳа қўзғатувчи фазилатларга ҳам эгадир. Халқ табобатида
шотут меваси чилонжийда меваси билан қайнатилиб, дифтерия, скарлатина
хасталикларини даволашда ишлатилади. Шотутнинг пишган меваси ейилса,
бадандаги қотган моддаларни юмшатади, юқори қон босимини пасайтиради,
сафро
хилтини тутиб, тарқатиб юборади, халқумдаги иссиқ мижозли
шишларни бартараф этади. Агар шотутнинг мевасидан ғарғара қилинса ёки
ўша сувни оғизга солиб айлантирилса, оғиз бўшлиғидаги яралар, оғиз
қизиши, унинг тошмалари, халқум, оғиз бўшлиғи ва тил шишларини даф
Аюпов Равшан Хамдамович 71
қилади. Қуйида тутдан фойдаланиб, тайёрланиши мумкин бўлган табиий
доривор воситалар хақида маълумотлар келтирамиз:
1. Шотут меваси қайнатмаси билан 5 кун давомида кунига 3 маҳал 10
дақиқадан ғарғара қилинса, оғиздаги ва томоқдаги шишларни
қайтаради.
2. Нордон тутнинг баргини қайнатиб, қайнатмасини кунига 3 маҳал чой
қилиб 3-4 пиёладан 20 кун давомида овқатдан 1
соат олдин ичилса,
ширин (
қандли диабет) касаллигига фойда қилади. Бу қайнатма тиш
оғриғини ҳам қолдиради.
3. Бир ош қошиқ майдаланган тут баргини 250 мл қайноқ сувга 2 соат
дамлаб қўйилади ва 2 қават докадан сузиб олинади. Дамламадан
кунига 4 маҳал 50 мл дан ичилса, бадан ҳароратини туширади.
4. Суртма дори тайёрлаш учун майдаланган тут пўстлоғини 1:5 нисбатда
ўсимлик ёғида 10 кун сақлаб сузиб олинади. Ажратма мойидан
яраланган ва лат еган аъзоларни даволашда фойдаланиш мумкин.
5. Шотут барги дамламаси, меваси ва мевасининг шираси қон босимни
пасайтиришда ёрдам беради.
6. Агар 35 грамм тут томирини ёки баргини 400 грамм сувда 10-15 дақиқа
паст оловда қайнатиб, ўша сувни кун бўйи бўлиб-бўлиб ичилса, қорин-
ичакдаги қуртларни бадандан хайдайди.
7. Шотут меваси ейилса ичакларнинг яллиғланиши, иссиқ ва қонли ич
кетишларга шифо бўлади. Икки ош қошиқ майдаланган оқ тутнинг
мевасини 250 мл қайноқ сувда 4 соат дамланади ва 2 қават докадан
сузиб олинади. Дамламадан кунига 1 маҳал 50 мл дан овқатдан олдин
илиқ холда ичилса, шамоллаш ва бронхитда ёрдам бериб, тер ҳайдаш
хусусиятига эга.
8. Диабетик ва гипертоник беморларга ширин тут мевасини кўп истеъмол
қилиш тавсия этилмайди.
9. Янги тут мевасини истеъмол қилиб, устидан совуқ
сув ичиш мумкин
эмас.
Аюпов Равшан Хамдамович
72
10. Шотут мевасини меъёрсиз ейиш асаб, ўпка ва бошқа кўкрак ости
аъзолари учун зарарлидир.
11. Ширин тут мевасини меъёридан ортиқча ейиш ошқозонга салбий
таъсир этишини унутманг.
Do'stlaringiz bilan baham: