Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Наъматакдан шифобаҳш неъмат сифатида фойдаланиш



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Наъматакдан шифобаҳш неъмат сифатида фойдаланиш 
Яллиғланса ўтнинг қони, буйрак ва жигар
Дамламамдан ичсин албат ўшал бемор. 
Қон кетганда, кўтарилса гар ҳарорат, 
Шифо ўзим, таркибимда мавжуд қувват. 
Кимки бўлса ўпка сили, қовуқ касал, 
Мевам қайнатмасин ичсин муфассал. 
Ўзбекистонда наъматакнинг бир неча турлари ўсади: Беггер наъматаги 
(оқ ҳаргул), оддий наъматак, Кўқон наъматаги, Федченко наъматаги. Халқ 
орасида эса наъматак турли хил атамалар билан номланади: хоргул, хамирча, 
итмурун, шиповник. Наъматак мевалари таркибида дармондорилардан С, В
2

Р, Е ва К, каротин, минерал тузлар (калий, темир, марганец, фосфор, 
кальций, магний), қандлар, органик (лимон, олма) кислоталари, флавонидлар, 
пектин, ошловчи моддалар, уруғида эса мой ва бошқа бирикмалар мавжуд. 
Наъматак гули, меваси, уруғи, барги ва илдизи халқ табобатида доривор 
неъмат сифатида қадим замонлардан бери қўлланилиб келинган. Унинг 
меваларидан тайёрланган дамлама ва қайнатмалар ўпка сили, жигар, ўт 
қопчасининг яллиғланиши, меъда-ичак, буйрак-қовуқ касалликларини 
даволаш учун ҳамда бачадондан қон кетишини тўхтатувчи, иситма 
қолдирувчи, ўт ва сийдик ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади. Милк 
яллиғланиши ва ундан қон кетишини даволаш учун ҳам бундай 
дамламалардан фойдаланиш мумкин. Замонавий тиббиётда наъматак 
мевасидан дамлама, экстракт, шарбат, таблетка ва холосис каби дорилар 


Аюпов Равшан Хамдамович 65 
тайёрланади. Наъматакнинг доривор хусусиятлари ҳақида қуйида бир қанча 
маълумотлар келтирилади: 
1. 2 ош қошиқ наъматак мевасини 500 мл сувда термосга солиб, 24 соат 
дамланади ва сиқиб, суви сузиб олинади. Овқатдан олдин кунига 2-3 
маҳал 100 мл дан камқонлик, қувватсизлик, атеросклероз, буйрак ва 
жигар хасталикларида ичиш тавсия этилади. Бу дамлама шамоллаш ва 
авитаминоз касалликларида ҳам ёрдам беради. 
2. Агар кунига 2 грамм қуритилган наъматак мевасидан майдалаб 
истеъмол қилинса, инсон ёшлигини узайтириши ва жинсий қувватини 
ошириши мумкин. 
3. Чой ўрнига наъматак баргларини дамлаб ичиш мумкин. 
4. Бир ош қошиқ майдаланган наъматак баргини 300 мл қайноқ сувда 2-3 
соат ёпиқ идишда дамлаб қўйилади ва сузилади. Уни 2 ош қошиқдан 
асал билан кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин ичилса, битиши қийин 
бўлган яраларни даволашда ёрдам беради. 
5. Камқонликда 2 ош қошиқ наъматак мевасини 200 грамм қайноқ сувга 
ярим соат чойдек дамлаб, кунига 3 маҳал овқатдан 1-1,5 соат кейин 
ичиш тавсия этилади. 
6. Наъматакнинг 300 граммини 3 литр сувда мил-мил қилиб 1 соат 
давомида қайнатиб, қайнатмани 10 кун давомида кунига 3 маҳалдан 
овқатдан 1 соат олдин 100 граммдан парҳези билан истеъмол қилинса, 
бадандаги хилтлар кетади. Яна шундай қилиб 10 кун 3 маҳал парҳези 
билан 100 граммдан ичилса, юрак оғриқларига фойда қилади ва 
бадандаги қуртларни туширади. Шу қайнатмадан ғарғара қилинса, 
томоқ оғриғи тузалади. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish