ЭЛЕКТРОН ТАРОЗИДА МОДДАЛАРНИНГ МАССАСИНИ АНИҚЛАШ
Ишнинг мақсади:
Электрон тарозида нефть ва нефт маҳсулотларини массасини аниқлаш
Электрон тарозисини ишлатиш бўйича йўриқнома
AG-210 русумли электрон тарозиси 210 граммдан ошмаган массани аниқлаш учун мослаштирилган. Тарозида тортишнинг аниқлик соҳаси 0,0001 грамга тенг. 220 В электр токида ишлайди.
Электрон тарози қўзғалмас ва мустахкам ўрнатилган, устки юзаси текис бўлган, қуёшнинг тўғридан-тўғри тушишидан ҳимояланган, столга ва ҳарорати бирдан ўзгармайдиган ҳонанинг шамол кучли ўтмайдиган жойига ўрнатилган бўлиши керак..
Электрон тарозини ишга тушириш.
Тарозини ишга тушириш учун
[ ON/OF]
босилади.
Тарозини созлаб олиш.
[CAL]
- тугмасини босиб ушлаб турилади
Созлашни ҳабар берилиб бажарилади. Тарози автоматик равишда тортиш режимига ўтади.
Агарда созлаш нотўғри бажарилаётган бўлса тарози созлаш амалини тўхтатади ҳамда дисплейда
[ABORT]
ёзуви пайдо бўлади.
Шундан сўнг
[С ]
нуқтани босилади.
Бунда дисплейдаги хабарлар тозаланади (нол ҳолат) ва созлашнинг янгитдан давом эттириш имкони ҳосил қилинади.
Тарозини тестдан ўтказиш:
[О/Т]_ИШНИНГ_БОРИШИ'>Экрандаги ҳохлаган контейнернинг оғирлиги ҳақидаги маълумотни нол ҳолатга келтириш учун қуйидаги клавишни босилади:
[О/Т]
ИШНИНГ БОРИШИ:
тортиш учун мослаштирилган контейнерни тортиладиган чашкага жойлаштирилади;
тарозини ҳимоя эшикчаларини ёпилади;
қуйидаги клавишни босилади:
[О/Т]
Бунда тарозининг экрани автоматик равишда нол ҳолатга қайтади.
Тарозини ўчириш:
Тарозидаги ON/OFF тугмани экранда OFF ёзуви пайдо бўлгунича босиб турилади.
Электр тарозида ишлашнинг хавфсизлик қоидалари:
асбобнинг ерга уланганлик ҳолатини текширилади, ерга уланиш ҳолати носоз бўлса асбобнинг ишлаш қобилиятини пасаяди.
Асбобни токка уланадиган симларини созлигини, электр тармоқларининг созлигини текширилади.
Тарозида эхтиёткорлик билан ишлаш керак, қўллар қуруқ бўлиши керак, унга тортиб олинаётган модданинг асбобга тегишини олдини олиш керак.
Ишчи стол ва тарозининг ифлосланишини олдини олиш керак.
Тарозида контейнер билан тортиб ўлчаш ишларини фақатгина хона ҳароратида амалга оширилади.
Иш тугагач, контейнерларни ювилади, тоза қуруқ мато билан артилади.
Ушбу қўлланма электрон тарозида ишлашнинг METLER TOLEDO (поз №41) йўриқномасига асосан ишлаб чиқилган.
Амалий машғулот юзасидан савол ва топшириқлар:
1. Нефть ва газ саноати ҳамда кимёвий лабораторияларда фойдаланиладиган тарозилар турлари ҳақида маълумот беринг.
2. Техник тарозилар ишлатилиш мақсадига кўра синфланиши.
3. Ишлаб чиқариш саноат объектлари лабораторияларида фойдаланиладиган тарозилар турлари ҳақида маълумотлар беринг.
4. Кимёвий лабораторияларда фойдаланиладиган аналитик тарозилар турлари.
5. Ушбу ишда қўлланилган электрон тарозисининг техник йўриқномасини қайси ГОСТ билан рўйхатдан ўтган.
6. AG-210 русумли электрон тарозининг ишлан принципини ва унда моддаларни тортиш техникасини айтиб беринг.
7. Электрон тарозини ишлатиш техника хавфсизлик қоидалари нималардан иборат?
8. 100 г нефт маҳсулотни ўлчаб олинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |