Лаборатория иши №5. Мавзу: Кўринишлар (компас 3d v16 дастури ёрдамида) Ишнинг мақсади



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#87854
  1   2   3
Bog'liq
Laboratoriya 5 aac416336040827fdc1cccef7796b3c7



Лаборатория иши №5. 
Мавзу: Кўринишлар (КОМПАС 3D V16 дастури ёрдамида) 
Ишнинг мақсади: Деталнинг яқоол тасвирига кўра ўч кўринишини чизиш. 
Қурилма, жиҳозлар ва график дастурлар: Компьютер, принтер, КОМПАС 
3D V16 график дастур. 
Лаборатория ишининг топшириғи:
- Кўринишлар мавзусига оид маълумотларга эга бўлиш ; 
- Деталнинг уч кўринишини чизиш ва керакли формат танлаш; 
- Ўлчам кўйиш; 
- Асосий ёзувни тўлдириш. 
Ишни бажариш тартиби: 
( 5.1-расм) 
Берилган вариант бўйича КОМПАС 3D V16 график дастури ёрдамида 
бажарилиш кетма-кетлиги. 
Дастлаб топшириқни бажариш учун КОМПАС 3D V16 график 
дастурининг ишчи ҳолатга келтириб, мустақил ишларни бажаришни 
бошлаймиз. Ctrl+N тугмасини босиб янги ойна очамиз ва “Чертеж” (яъни, 
“Чизма”) деган бўлимни танлаб, сичқончани чап тугмасини икки марта 
босамиз.( 5.2-расм). 


5.2-расм.


Натижада янги А2 форматда лист ҳосил бўлади. Лекин биз барча 
мустақил иш чизмаларини бажаришда А3 форматдан фойдаланамиз. Шунинг 
учун биз А2 форматни ўзгартиришимиз керак бўлади.
5.3-расм. 
Бунинг учун “Управления слоями” бўлимига кирамиз. “Менеджер 
дoкумента” деган ойна ҳосил бўлади. “Листы” бўлимига кириб биз хоҳлаган 
яъни А3 форматга ўзгартирамиз (5.3-расм). 



5.4-расм. 
Сақлаш 
бўлимига сичқончанинг кўрсаткичини олиб бориб, 
сичқончанинг чап тугмасини бир марта босилади ва натижада сақланаётган 
файлнинг компьютернинг қайси дискига сақлашни ва унинг қандай 
номланиши ҳақида ойна чиқади. Диск танланиб, файлни номлагандан сўнг 
сақлаш буйруғи босилади. Натижада сиз иш бажараётган номсиз файл ўз 
номига, ўз жойига эга бўлади (5.4-расм.). 
5.5-расм. 



Сақланган файл ишчи ҳолатга тайёр. Берилган вариант бўйича 
топшириқларни бажаришни бошлаймиз. Берилган вариантни бажариётган 
А3 формат юқори ўнг юқори қисмига жойлаштирамиз (5.5-расм).
Шундан сўнг бажаришни бошлаймиз. Топшириқда яққол тасвирга 
қараб детални учта кўринишини бажариш келтирилган. Демак, проекциялар 
текисликларида яъни кўринишларини бажарамиз. Горизонтал, фронтал, 
профил кўринишларини тасвирлаймиз. 
Кўринишларни чизиқ турларига, ўлчам қўйиш қоидаларига риоя 
қилган ҳолда бажарилади. Горизонтал проекция тексликларида берилган 
детални юқоридан кўринишини, фронтал проекция текисликларида берилган 
детални олд томондан кўринишини ҳамда профил проекция текисликларида 
эса ён томондан кўринишларини тасвирлаймиз. (5.6-расм).
Топшириқ бажарилгандан сўнг охирги босқич яъни бурчак штампини 
тўлдиришни бошлаймиз. 
5.6-расм. 



Бурчак штампида берилган топшириқ бўлимларини номини, қабул 
қилувчи профессор-ўқитувчининг фамилияси, гуруҳ ҳамда йўналишлари 
номини сунгра қабул қилувчи кафедра ёзиб шу тартибда тўлдирилади.(5.7-
расм)  
5.7-расм. 
Назорат учун саволлар: 
1.Кўринишлар ҳақида нималарни биласиз ? 
2. “Размеры” буйруғи ҳақида тушунтиринг? 
3. “Редактирования” буйруғи ҳақида тушунтиринг? 
4. “Ввод текст” қандай буйруқ? 
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати. 
1. Автоматизация работы в КОМПАС-График (+ CD-ROM): Анатолий 
Герасимов — Москва, БХВ-Петербург, 2010 г.- 608 бет. 
2. КОМПАС-3D V10 (+ CD-ROM): Анатолий Герасимов — Москва, БХВ-
Петербург, 2008 г.- 976 бет. 
3. КОМПАС-3D V11. Полное руководство (+ DVD-ROM): Н. В. Жарков, М. 
А. Минеев, Р. Г. Прокди — Москва, Наука и техника, 2010 г.- 688 бет. 




Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish