Анорнинг шифо бағишловчи хусусиятлари
Милк-ошқозон, ичак бўлса қонталаш,
Пўстим қайнатмаси эрур шифобахш.
Қон қусгач, гижжали, ичбуруғ бемор,
Дардига энг яхши ўзим доривор.
Кимки йўтал, лавша, дарди истиқо,
Пўстлоғ, шарбатимдан топгайдир шифо.
Анор қадим замонлардан бери табобатда турли касалликларни
даволашда ишлатилиб келинган. Халқ орасида «Анорнинг ичида қанча донаси
бўлса, шунча хасталикка даво бўлади», деб айтилиши бежиз бўлмаса керак.
Анор таркибида киши аъзоларига фойдали, иштаҳа очувчи, овқатни ҳазм
қилишда ижобий таъсир этувчи органик кислоталар (лимон кислотаси, олма
кислотаси), қанд моддаси (фруктоза, глюкоза ва сахароза), С, В, В
2
дармондорилари, пўстлоғи таркибида эса алколоидлар, смола, бетулин
кислотаси, ошловчи ва бўёқ моддалари бор. Абу Али ибн Сино анор
Аюпов Равшан Хамдамович
60
пўстлоғи қайнатмасидан қон тупуриш, милк қонаши ва меъда касалликлари
(ич кетиш, қон аралаш ич кетиш), шунингдек, яраларни ювиш, тишни
мустаҳкамлаш мақсадида оғизни чайиш, гижжа ва сийдик ҳайдаш воситаси
сифатида фойдаланган. Чунончи, Рум ва Юнон табобатчилигида нордон анор
безгак хуружига таскин берувчи, меъда яллиғланишини эса тузатувчи
ҳисобланган. Халқ табобатида анор пўстлоғи билан мева пўстининг
қайнатмаси, сулининг дамламаси, меваси ва унинг шираси истиқо, ич кетиш,
дизентерия, сариқ касалликлари, йўтал ва қўтирни даволашда ҳамда қон
оқишини тўхтатишда (қон тупурганда, милкдан қон оққанда, сийдик ва
гижжа ҳайдашда, оғриқ қолдиришда) қўлланилади. Анорнинг шарбати
зангила (лавша, цинга) касалликларининг олдини олиш ва даволаш учун ҳам
ишлатилади. У иштаҳани очувчи неъмат ҳамдир. Илмий тиббиётда анорнинг
илдиз пўстлоғидан тайёрланадиган экстракт, шунингдек, анор пўстлоғи
таркибидаги танин ва сулфат кислотаси гижжаларни туширишда
ишлатилиши кўрсатилган. Мева пўстлоғидан тайёрланган қайнатма билан ич
кетиш ва дизентерия даволанади. Қуйида анордан шифобаҳш маҳсулотлар
тайёрлаш усуллари келтирилади:
1. Анор гулининг 20 граммига 30 грамм тоза асал қўшиб, аралаштирилиб,
1 суткадан кейин тиш ва милк қонашида 5 кун 3 маҳалдан оғизга 1 чой
қошиқ солиб, оғизда 15 дақиқа ушлаб турилса, бу иллатлар даф бўлади.
2. Нордон анор суви сафрони босади ва чиқиндиларнинг ички аъзоларга
оқишини тўхтатади. Бу шарбат 20 кун давомида кунига 3 маҳалдан оч
ҳолда 100 граммдан ичилса, ширин (сахарный диабет) касаллигига
фойда қилади.
3. Анор уруғини майдалаб, асалга қўшиб, 10 кун давомида кунига 3
маҳалдан милкка ва ёмон яраларга суртилса, тузалишига ёрдам беради.
4. Анорнинг асал билан тенг миқдорда аралаштирилган шарбати тиш ва
қулоқ-бурун оғриғини даволайди. Муолажа муддати 10 кун икки
маҳалдан.
Аюпов Равшан Хамдамович 61
5. Ширин ва аччиқ анорнинг сиқиб олинган суви қўшиб ичилса, сийдик
ҳайдайди.
6. Анор томирининг пўстлоғини узум сиркаси билан тенг қўшиб
аралаштирилиб, бироз қайнатилиб, 5 кун давомида 3 маҳалдан оч
ҳолда, парҳези билан 100 граммдан ичилса, гижжа ва қовоқ уруғига
ўхшаган гижжалар даф бўлади.
7. Анор гули даббани яхшилайди, қимирлаган тишларни маҳкамлайди,
қон туфлашни тўхтатади, ични қотиради ва бачадон оқмасини, қон
кетишини тўхтатади. Даволаниш учун 10 кун давомида кунига 3
маҳалдан тишларга ва милкларга анор гулининг асал аралаштирилгани
қўйилиб, оғизда 15 дақиқа ушлаб турилади. Қон туфлаш, ич кетиш ва
бачадон касалликларида анор гулининг қуруқ талқони оч ҳолда 1 чой
қошиқдан капаланади.
8. Анор пўстидан қайнатма тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган чинни,
сирланган ёки ҳароратга бардошли идишга бир стакан миқдорида (200
грамм) сув солиб, устига майдаланган мева пўстидан 1 чой қошиқ
солинади ва 10-15 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Кейин
дори ҳажмини 200 граммга етказиш учун бироз қайнаб турган сув
қўшилади. Ундан сўнг, 2 соат давомида тиндирилиб, 2 қават докадан
сузиб олинади. Бу қайнатмадан кунига уч маҳал бир ош қошиқдан
овқатдан олдин ичилади. Ундан оғиз бўшлиғини чайқаш учун
фойдаланиш ҳам мумкин. Бу қайнатма қон туфлаш ва ичак яраларини
даф қилиш хусусиятига ҳам эга.
9. Ширин анор илдизининг пўстидан шарбат тайёрлаш учун унинг 20
мисқолига (бир мисқол = 4,25 грамм) 4 коса тоза сув қуйиб, сопол
идишда бир коса сув қолгунича қайнатилади ва сузиб олинади. Бу
қайнатмани ичишдан олдин ярим мисқол қанд ейилади ва кейин
қайнатма ичилади. Агар шундан сўнг, ҳеч нарса емасдан бироз юрилса,
қовоқуруғсимон гижжаларни туширади.
Аюпов Равшан Хамдамович
62
10. Агарда анор, олма, беҳи, лимон, отқулоқ, ошқовоқ, нилуфар ва
кашничларни тенг миқдорда аралаштириб, қайнатилиб, ундан сўнг
ҳосил бўлган қуюқ шарбатга асал қўшиб истеъмол қилинса, сафро
қусиш, кўнгил беҳузур бўлиши, тинка қуриши каби бир қанча
хасталикларга яхши даво бўлади.
11. Анорнинг уруғининг майдалангани асал билан бирга тиш, бурун ва
оғиз оғриғига суртилса, кони фойда бўлади.
12. Анорнинг барча турлари ҳафақонга фойда қилади ва ширини эса
кўнгил очади.
13. Анор шарбати иштаҳа очади, овқат ҳазмини осонлаштиради, тумов,
грипп, зотилжам хасталикларида ижобий натижа беради, ҳароратнинг
пасайишига мойиллик яратади.
14. Нордон анор кўкрак ва томоқни дағаллаштиради, ширини эса уларни
юмшатади ҳамда кўкракни қувватлаштиради.
15. Сариқ
касаллигида жигарни кучайтиришда, юрак ва талоқ
касалликларини даволашда анорнинг фойдаси муҳим аҳамиятга
эгалиги маълум.
Do'stlaringiz bilan baham: |