Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Пиёздан фойдаланиш бўйича қуйидаги кўрсатмаларни бериш мумкин



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Пиёздан фойдаланиш бўйича қуйидаги кўрсатмаларни бериш мумкин: 
1. Болалар ва ўрта ёшларда учрайдиган ҳамда ингичка ичак ва кўричакда 
кўпаядиган паразитлар – қуртлар (глист, аскарида ва бошқалар) дан 
қутулиш учун, бир бош соғлом пиёзни майдалаб, устига бир чинни 


Аюпов Равшан Хамдамович 95 
коса қайнатилган сув қуйилади ва 12 соат тиндириб қўйилади. Сўнг бу 
эритма докадан ўтказилиб, 3-4 кун давомида эрталаб ва кечқурун бир 
пиёладан ичилади. Мана шу тайёрланган дамламага 1 чой қошиқ 
седана ёки ошқовоқ уруғини ҳам янчиб, қўшиб қайнатиб ичиш 
ошқозондаги қуртлар безовталигидан тезроқ қутулишга ёрдам беради. 
2. 100 грамм майдаланган пиёзни 300 мл қайнатилган илиқ сувга солиб, 5 
соат дамлаб қўйилади. Дамламадан кунига 3-4 маҳал овқатдан ярим 
соат олдин илиқ ҳолда ярим пиёладан ичиш шамоллаш, бронхит, грипп 
ва қаттиқ йўталда фойда беради. 
3. Бир стакан пиёз шарбати 1 стакан асал билан аралаштирилади ва ундан 
кунига уч маҳал овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан 2-3 соат кейин 2 
ой давомида бир ош қошиқдан ичилса, мия склерозига даво бўлади.
4. Юмалоқ гижжа (острица) дан холи бўлиш учун сархил пиёздан кунига 
15-20 граммдан 7-10 кун давомида истеъмол қилинади. 
5. Барра пиёз таом ҳазм бўлишини яхшилайди ва соч тўкилишидан 
асрайди. Пиёзнинг шарбати ва шакардан тайёрланган омихта 
организмни мустаҳкамлайди.
6. Тозаланган ва қўрга кўмиб пиширилган пиёз оғриқ қолдириш ва 
чипқоннинг етилишини тезлатиш учун қўйиб боғланади.
7. Грипп ва нафас йўллари шамоллаганда пиёз майдалаб тўғраб эзилиб, 
бирор бир идишга солинади ва у хидланса, яхши натижа беради. 
8. Артерия томирларининг торайишини тўхтатиш учун чимланган 
пиёзнинг ичи олиниб, суви сиқилади ва уни шунча миқдордаги сув 
билан аралаштириб ичилади. 
9. Экземада пиёз суви ва жамбил суви тенг миқдорда аралаштирилиб, 
касалланган жойларга суртилади. Иккинчи усулда пиёз суви ва олма 
сиркаси тенг миқдорда аралаштирилиб, касал жойларга суртилади. 
10. Янги сиқилган пиёз суви кунига 1-2 марта кўзга томизилса, кўзни 
тозалайди, қувватлантиради ва янги ривожланаётган катарактани даф 


Аюпов Равшан Хамдамович 
96 
қилади. Худди шу натижани пиёз суви ва асалнинг тенг миқдорда 
аралаштирилгани ҳам беради.
11. Агарда 200 грамм сабзи сувига 30-50 грамм пиёз суви аралаштириб, 
эрталаб ва кечқурун 20-40 кун давомида ичилса, бу муолажа қон ва 
терини тозалайди, юз рангини тозалайди, ошқозон ва ичак яраларини 
тузатади. Бу малҳам ички органлардан ташқарига зарарли моддаларни 
чиқаришга ёрдам беради. 
12. Бир бош пиёз эзилиб, унинг суви тенг миқдордаги асал билан 
аралаштирилиб, яраларга сурилса, фойда қилади. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish