Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Нокдан доривор неъмат сифатида фойдаланиш усуллари



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Нокдан доривор неъмат сифатида фойдаланиш усуллари: 

Майдаланган ярим стакан нок қоқиси ва 3 ош қошиқ сули ёрмаси 2 
стакан сувда қайнатилиб, 1 соат дамлаб қўйилади ва сўнгра сузиб 
олинади. Ич кетарда овқат олдидан ярим стакандан кунига 4 маҳал 
ичилади. 

Майдаланган бир стакан нок қоқиси ярим литр сувда қайнатилиб, 4 
соат дамлаб қўйилади ва сузиб олинади. Қайнатмани овқат олдидан 
ярим стакандан кунига 4 маҳал ичилади.
Нўхатнинг доривор хусусиятлари 
Нўхат (Горох, Нут) бўйи 80 см гача борадиган бир йиллик ўсимлик. 
Пояси бақувват, сершох бўлиб ўсади, ётиб қолмайди. Барглари тоқ патсимон, 
гуллари одатда оқ ёки қизғиш бинафшаранг, дуккаклари калта, қавариқ ва 
унда 1-3 та дони бўлади. Дони (уруғлари) думалоқ, билинар-биланмас 
қирраси бор, учи ўткирлашиб келган. Нўхат қадимдан мамлакатимизда 
экилган ва овқатга ишлатилиб келинган.
Етилган нўхат донида 20% гача оқсил, 8,3% гача алиштириб 
бўлмайдиган аминокислоталар (валин, изолейцин, лейцин, лизин, метионин, 
треонин, трептофан ва бошқалар) ҳамда 13,6% гача алиштирса бўладиган 
аминокислоталар, шунингдек 4,3% липидлар, 3% қандлар, 3,7% клетчатка, 
43,5% крахмал ва 3% пектин бор. Нўхат донларида талайгина миқдорда 
витаминлар, жумладан, каротин, В гуруҳ витаминлари ва Е витамини 
мавжуд. Нўхат макро– ва микроэлементларга анча бой. Унда анчагина 


Аюпов Равшан Хамдамович 109 
миқдорда калий, кальций, кремний, магний, олтингугурт, фосфор, алюминий, 
бўр, темир, молибден, селен ва рух бор. Таркибидаги селен миқдори 
жиҳатидан нўхат барча дуккакли донлар орасида биринчи ўринда туради.
Халқ табобатида нўхатнинг кўк донлари хомлигича ва қайнатилган 
ҳолда, шунингдек, нўхат ўти ва пўстидан тайёрланган дамлама буйрак-тош 
касаллигида сийдик ҳайдайдиган восита тариқасида қўлланилади. 
Тожикистон табобатида ёши қайтиб қолган кишиларга қабзиятнинг олдини 
олиш ва ҳазм аъзолари ишини ўрнига келтириш учун қовурилган нўхат 
тавсия этилади. Нўхат қайнатмаси истиқо ва сариқ касалликларида наф 
беради, жигар ва талоқда битиб қолган йўлларни очади. Қора нўхат 
қайнатмаси минерал мой, ёввойи шолғом мойи ва петрушка билан 
биргаликда ичиладиган бўлса, қовуқ ва буйраклардаги тошларни 
майдалайди. Нўхат қайнатмаси ичилганида ёки донини эзиб, баданнинг 
тегишли жойларига қўйилганида қон талашларни йўқотиб, одамнинг рангини 
яхшилайди ва тиш оғриғини қайтаришга ёрдам беради. Нўхат мойи 
темираткига, нўхат уни эса хавфли ўсмалар ва саратонга, қўтирга даво 
бўлади. Нўхат қонни тозалаб, иштаҳани очади, ўпкага фойда қилади. Нўхат 
дони қон оқишини, ич кетишини, йўтал ва ҳансирашни тўхтатади, бавосилга 
даво бўлади, уруғ пуфагида ҳосил бўлган тошларни йўқотиб юборади.
Замонавий табобатда нўхат таркибида бўлган оқсиллар ҳайвон 
оқсилларига жуда яқин туриши аниқланган. Нўхатда анчагина миқдорда 
(28,5 мкг%) бўладиган селен антиоксидант ҳоссага эга бўлиб, у ҳавфли 
ўсмаларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайди. Бироқ баъзи кишиларда нўхат 
қоринни дам қилиб, ич қулдирашига сабаб бўлади. Нўхатга укроп ёки зира 
қўшиш нўхатнинг ҳазм тизимига кўрсатадиган салбий таъсирини бартараф 
этади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish