Аюпов Равшан Хамдамович
110
Седана шифобаҳш гиёҳ сифатида
Меъда учун унинг манфаати бор,
Қуруқликда ўрни учинчи миқдор.
Ундан яна пуштнинг кучи ўсади,
Ҳайдаш хислати бор, яна кесади.
Давоий ал-Гилоний
Седанани турли мамлакатларда «чернушка», «шуниз», «камуни
ҳиндий», «сиёҳ туҳма», «қора уруғ» деган турли номларда атайдилар.
Седана уруғининг таркибида 0,4-1,5% эфир мойи, 40 фоизгача витаминларга
бой мой, мелантин, аччиқ нигелин гликозидлари мавжуд. Кўпчилик
ватандошларимиз седанани фақатгина ноннинг устига сепилишини
биладилар холос, аммо афсуски унинг шифобахш хусусиятларини яхши
билишмайди. Седана азалдан халқ табобатида юрак, меъда-ичак, жигар,
ўпка, тери ва аёллар касалликлари, бавосир, бронхит, диққинафас, истиқо,
қуланж, соч тўкилиши ва шамоллаш касалликларини даволашда ишлатилган.
Ундан яна илон, чаён, ари чаққанда, заҳарланиш, совуқ уриш, кўкрак сутини
кўпайтиришда, сийдик ва организмдан ёмон хилтларни ҳайдашда, юз
рангини қизартириб, очишда ва терининг ранги оқаришига қарши
ишлатилган. Абу Али ибн Сино ҳам седананинг шифобахш хусусиятлари
хақида қуйидаги маълумотларни ёзиб кетган: «Седана ўткир балғамни
кўчирувчи, тозаловчи, осилиб турувчи сўгал ва ҳолларни, доғларни, айниқса,
песни кетказади. Уни сирка билан қўшиб, сутли чиқиқларга, ҳуснбузарларга
босилади, шиллиқли яраларга, яраланган қўтирга ва қаттиқ ўсмаларга
шимдирилади. Унинг қовурилганини каноп латтага солиб ишлатилса,
тумовга даводир. Седанани совуқ бош оғриғи билан касалланган кишининг
пешанасига суртилса, фойда қилади. Агар уни сирка билан ивитиб қўйиб,
эрталаб янчилса ва беморнинг бурнига тортилса ҳамда уни хидласин учун
бурун олдига қўйилса, чўзма бош оғриқлари ва юз фалажига ёрдам қилади.
Седана ғалвирсимон суякдаги тиқилмаларни жуда яхши очувчи дори бўлиб,
сиркада қайнатилгани билан, айниқса, санавбар чўпи билан бирга қайнатиб,
оғиз чайилса, тиш оғриғига даво бўлиб, уни мустаҳкамлайди. У ингичка
Аюпов Равшан Хамдамович 111
гижжа ва қовоқ уруғига ўхшаш гижжаларни ўлдиради. Бир неча кун
давомида киндикка суртиб юрилса, ҳайз қонини юритади. Уни асал ва иссиқ
сувга қўшиб ичилса, қовуқ ва буйракдаги тошларга фойда қилиб, уларни
чиқаради. Иситмани, хусусан, балғам ва савдодан бўлган иситмаларни
қолдириб, йўқ қилади. Седананинг тутунидан газандалар қочади. Ундан бир
драхмий (4,25 грамм) миқдорида ичилса, қорақурт чаққанда фойда қилади».
Do'stlaringiz bilan baham: |