Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Турпдан шифобахш неъмат сифатида фойдаланиш



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Турпдан шифобахш неъмат сифатида фойдаланиш 
Турп (Редька посевная, Редька огородная) илдизмевали, қаттиқ тукли, 
бўйи 90 см гача борадиган бир йиллик ёки икки йиллик ўтсимон ўсимлик. 
Мамлакатимизда унинг икки тури – редиска ва турп экилади. Редиска 
илдизмевалари майдароқ, ўзига хос ўткир таъмли, қизил ёки оқ рангли бўлса, 
турп илдизмевалари анча йирик, тўқ яшил ҳатто қорамтир рангда, жуда 
ўткир мазали бўлади. Илдизи йўғон, этдор, дуксимон ёки шолғомсимон. 
Пояси тик ўсиб, бир талай оқ, пушти ёки бинафша рангли гул новдалари 
чиқаради. Пастки илдизёни барглари лирасимон, бандли. Усткилари эса 
майдароқ, деярли яхлит, навбатма-навбат жойлашган. Ер устки мевалари – 


Аюпов Равшан Хамдамович 
122 
қора рангли юмалоқ уруғлари бўладиган қўзоқлар. Апрель-май ойларида 
гуллайди ва мевалари май-июнда етилади. 
Турпнинг доривор сифатида ишлатилиши: 
Доривор сифатида асосан илдизмевалари ишлатилади. Турп 
илдизмеваларида углеводлар, гликозидлар, азотли экстрактив моддалар, 
ёғлар, фитонцидлар, С, В
1
ва А витаминлари, минерал тузлар, олтингугурт, 
хлор, йод, бром бирикмалари, ферментлар ва бактерияларни ўлдирадиган 
лизоцим моддаси бор. Халқ табобатида турп сувини бўғим оғриқлари, ўт-тош 
ва сийдик-тош касалликларида сийдик ҳайдайдиган ва тошларни эритадиган 
восита сифатида, шунингдек, бронхитлар, кўкйўтал, ўпка сили ва қон туфлаш 
маҳалида, қандли диабетда буюрилади. Турп суви ва майда қирқилган этини 
йирингли яралар ва жароҳатлар давосига ишлатилади. Радикулит, миозит, 
невралгияда янги турп суви оғриб турган жойларга суртилади ва компресс 
қилиб қўйилади. Турпнинг илдизлари ва уруғларидан спиртда тайёрланган 
тинктурани бадан терисидаги доғларни йўқотиш учун ишлатилади. Қадимги 
табиблар турп сувини асалга аралаштириб, бундан асабларни зўриқишдан 
сақланиш учун фойдаланганлар.
Замонавий табобатда турпдан парҳез таомларга қўшимча қилиб 
бериладиган ҳар хил салатлар тайёрлашда ишлатилади. Турп таркибида 
бўладиган олтингугуртли эфир мойи меъда безларига таъсир қилиб, ундан 
меъда шираси ажралишини кучайтиради, меъда ва ичак ишини жонлантириб, 
овқат ҳазмини ва тўқималарнинг озиқланишини яхшилайди. Турпдан 
жигарда ўт ҳосил бўлиши ва унинг ичакка чиқишини кучайтирадиган восита 
тариқасида ҳам фойдаланилади, чунки турпнинг сезиларли даражада ўт 
ҳайдовчи хоссалари борлиги аниқланган. Шунинг учун ҳам баъзан турп 
холециститлар маҳалида ва ўт-тош касалликларининг олдини олиш учун 
ишлатилади. Турпнинг таркибида тегишли моддалар бўлганлигидан, у 
жигарнинг ёғ босишига йўл қўймайдиган фосфолипидлар ҳосил бўлишини 
кўпайтиради. Турпда жигар функциясига ижобий таъсир кўрсатадиган 
витаминлар, хусусан С витамини бўлганлигидан, турп сувини жигар 


Аюпов Равшан Хамдамович 123 
циррозлари ва гепатитларда ҳам буюрилади. Кардионеврозлар ва аритмиялар 
билан оғриган беморларга даво қилишда ҳам яхши натижалар олинган. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish