Аюпов Равшан Хамдамович 117
марганец – 80, мис – 100, молибден – 3, никель – 15, фтор – 13, рух – 150.
Олчада
ошловчи моддалардан кумарин, катехинлар ва бошқалар ҳам бўлади.
Халқ табобатида олча сувидан трахеитлар, бронхитларда балғам
кўчирувчи восита сифатида, меваларининг этидан сувда тайёрланган
экстрактларини эса шамоллашга алоқадор касалликларда иссиқни
пасайтирувчи восита сифатида,
шунингдек, иштаҳани кучайтириш учун
кўнгилни очадиган ҳамда камқонликкка даво бўладиган дори тариқасида
ишлатиш тавсия этилади. Шамоллашга алоқадор ва турли хил иситмали
касалликларда олча суви, шарбати, мураббоси, қоқисидан тайёрланган
қайнамаси умуман кўнгилни очиб, тонусни
кучайтирадиган восита
тариқасида кенг қўлланилади. Гулларидан дамланган чой, шохларидан
тайёрланган қайнатмаси ва баргларининг дамламаси милк яллиғланган
пайтларда оғиз ва томоқни чайиш учун ҳамда куйган жойларга қўйиш учун
ишлатилади. Илдизларидан тайёрланган қайнатмаси ич сурги ўрнида
қўлланилади. Қадимги хакимлар олча меваларини умуман қувватга
киргизадиган, қонни кўпайтирадиган, чанқоқни қолдирадиган ва балғамни
кўчирадиган восита сифатида кўп ишлатишган. Олча ич қотирадиган
хусусиятга ҳам эга. Унинг бу хусусияти қоқисида янги мевасидагидан кўра
кучлироқ бўлади.
Замонавий табобатда олчадан иштаҳани очиш учун,
сийдик
ҳайдайдиган, балғам кўчирадиган, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатадиган,
антисептик, антианемик ва антисклеротик восита сифатида фойдаланилади.
Олча ич кетишига даво бўлади, шунингдек, капиллярлар ўтказувчанлигини
камайтиради. Олча таркибидаги кумаринлар ва оксикумаринлар қон
ивувчанлиги кўпайиб кетган маҳалларда яхши шифобахш таъсир кўрсатади.
Шу муносабат билан олча миокард инфарктини бошдан кечирган одамларга
фойдалидир. Олча меваларида яллиғланишга қарши ва буриштирувчи таъсир
кўрсатадиган
ҳамда
ичаклардан
заҳарли
моддалар
сўрилишини
камайтирадиган пектин бор.
Аюпов Равшан Хамдамович
118
Олча мевалари одам иштаҳасини очиб, овқат ҳазмини яхшилайди,
чанқоқни босиб, ични бир қадар бўшаштиради. Олча уруғларидан
тайёрланадиган эмульсия ва мева бандларидан тайёрланадиган қайнатмалар
сезиларли даражада сийдик ҳайдовчи таъсирга эга бўлиб, сийдик-тош
касаллиги, сурункали колитлар ва ичак атониясига даво қилишда
ишлатилади. Олчанинг сутда қайнатилган янги барглари сариқ
касаллигида
(
гепатитларда) бир қадар наф беради. Олча мева барглари ва новдаларидан
тайёрланган қайнатмаси яллиғланишга, ревматизмга қарши ва қон
тўхтатувчи хусусиятга эгадир. Уни энтероколитларда, баданга шиш келганда
ва ҳайз пайтида кўп қон кетаётганда қўлланилади. Шунингдек, камқонлик,
иситма ҳолатларида умуман қувватга киргизадиган восита сифатида
буюрилади. Олча мевасининг эти ва суви антисептик хоссага эга бўлиб,
микробларга қарши таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: