Вилоят халқ таълими тизимидаги умумтаълим фанлари ўқитувчилари иштирокида
“Энг креатив кўргазмали восита” онлайн танловини ўтказиш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома вилоят халқ таълими тизимидаги умумтаълим фанлари ўқитувчилари иштирокида ўтказиладиган “Энг креатив кўргазмали восита” онлайн танловини (кейинги ўринларда онлайн танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Онлайн танловнинг асосий мақсади:
Умумтаълим фанлари ўқитувчилари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида илғор, изланувчан, маҳоратли, тадқиқотчилик ва яратувчанлик қобилиятига эга бўлган ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, касбий маҳоратини ривожлантириш, рағбатлантириш ва илғор иш тажрибаларини оммалаштириш ҳамда илғор ва ижодкор ўқитувчилар базасини кенгайтиришдан иборат.
Онлайн танловнинг асосий вазифалари:
умумтаълим ўқитувчилари орасидан юқори касб маҳоратига эга бўлган, иш фаолиятига креатив ёндашувчанлик жиҳатлари мавжуд бўлган, яратувчанлик қобилиятига эга бўлган мутахассисларни саралаб олиш;
“Замонавий дарс”ларни кўргазмали воситалар асосида ташкил этиш ва улардан дарс жараёнида ўз ўрнида самарали ишлата билиш малакасини ошириш;
умумтаълим фанлари ўқитувчиларининг ижодий фаоллигини ошириш ва фаолияти давомида эришилган муваффақиятларини рағбатлантириш;
фанларни ўқитиш сифатини ошириш, дарс машғулотларида ўқувчиларни фаоллигини оширишга қаратилган ва фанларни ўқитиш жараёнида самара берадиган инновацион ғояларини тўплаш ҳамда оммалаштириш;
умумтаълим фанлари ўқитувчиларнинг педагогик эҳтиёжларини, мавжуд муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этишдир.
Онлайн танловни ўтказиш тартиби.
Онлайн танлов вилоят халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Методик хизмат кўрсатиш бўлимининг ташаббусига кўра, халқ таълими 2022 йилнинг 24 январидан 1 ой муддатга “онлайн таълим”га ўтиш муносабати билан ўтиши муносабати билан ташкил этилган бўлиб, вилоят халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган умумтаълим фанлари ўқитувчилари ўртасида ўтказилади.
Ўқитувчилар фанлари бўйича ўзлари яратган ёки ишлаб чиққан кўргазмали воситаларини видеороликларда намойиш этиш орқали иштирок этишади. Бунда ҳар бир ўқитувчи ўзи яратган, ихтиро қилган ёки ишлаб чиққан кўргазмали воситасидан фойдаланиш йўлларини видеотасвирда ёритиб беришлари лозим.
Онлайн танлов I (вилоят) босқичда 2022 йилнинг 14-19 февралгача бўлган муддатда ўтказилади.
Танловда тоифасидан қатьий назар барча умумтаълим фанлари ўқитувчилари иштирок этишади.
Танлов учун тавсия этилган ўқитувчилар томонидан тайёрланган кўргазмали воситалар видеотасвирлари туман(шаҳар) халқ таълими бўлимларининг тегишли фанлари бўйича фан методистлари томонидан кўриб чиқилади.
Танловга муносиб деб топилган видеоматериаллар методистлар томонидан вилоят Методик хизмат бўлими томонидан тегишли фанлар бўйича ташкил этилган телеграмм каналларига белгиланган муддатларда тақдим этиб борилади.
Кўргазмали воситага қўйилган талаб:
- ўқитувчининг ихтироси, ташаббуси ва ғояси асосида яратилган бўлиши;
- ўқувчиларда тадқиқотчилик қобилиятини ривожлантиришга қаратилганлиги;
- танланган мавзуни тўлақонли ёритиш учун хизмат қилиши;
-фанлараро интеграциянинг мавжудлиги;
-мантиқий фикрлашга йўналтирилган бўлиши;
- ранглар, шакллар ва ҳ.к ларнинг ўқувчи ёшига психофизиологик хусусиятига мос келиши;
- ноанъанавийлиги, инновацион услубда бўлиши.
Видеотасвирга қўйилган техник талаблар:
- муаллиф томонидан кўргазмали воситадан самарали фойдаланиш йўллари адабий сўзлардан фойдаланган ҳолда равон баён қилиниши ;
- кўргазмалилик даражасини орттириш учун жадваллар, диаграммалар ва фотосуратлар билан бойитилган бўлиши;
- видеолавҳалар бадиий эстетик талабларга жавоб бериши, аниқ ва тиниқ ифодаланиши;
-видеотасвир 5 дақиқага мўлжалланган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |