Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Гилосдан дориворлар тайёрлашнинг баъзи усуллари



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Гилосдан дориворлар тайёрлашнинг баъзи усуллари: 


Аюпов Равшан Хамдамович 115 

Гилоснинг қуруқ мева баргларидан 2 ош қошиқ миқдорида олиб, 
устига 400 мл қайноқ сув қуйилади ва паст оловда 15 дақиқа 
милтиллатиб қайнатилади. Сўнгра 3-4 соат дамлаб қўйилади ва сузиб 
олинади. Бу қайнатмани сийдик-тош касалликларида ярим стакандан 
кунига 3-4 маҳал ичилади.

5 ош қошиқ (80 грамм) гилос қоқиси устига 800 мл қайноқ сув қуйиб, 
4-6 соат дамлаб қўйилади ва сўнгра сузиб олинади. Бу дамлама иштаҳа 
очадиган ва қувватга киргизадиган восита сифатида ишлатилади. Уни 
овқатдан олдин 1 ош қошиқдан кунига 3-4 маҳал ичилади.
Олманинг шифобахш хусусиятлари 
Олма (Яблоня домашняя) шох-шаббаси анча қалин бўлиб ўсадиган, 
бўйи 3-12 метргача борадиган дарахт, илдизлари ерга чуқур кириб боради. 
Танасининг пўстлоғи сал қўнғирроқ тусда, гоҳо ёриқлари бўлади. Барглари 
навбатма-навбат жойлашган бандли, сербар тухумсимон шаклда. Гуллари эса 
оқ ёки сал пуштироқ, диаметри баъзан 5 см га ҳам боради, гулбарглари 
тескари тухумсимон шаклда. Меваси юпқа пўст билан қопланган сохта мева 
(олма), навига қараб катта-кичиклиги ва ранг-туси ҳар хил бўлади. Май-июнь 
ойида гуллайди, мевалари сентябрь-октябрда етилади, эрта пишар навлари 
ҳам бор. Янги олма меваларида органик кислоталар – олма, лимон, арабинат, 
хлорогенат кислоталар, 12% гача қанд моддалари, пектин моддалар, ошловчи
ва бўёқ моддалар, аскорбинат кислота, каротин, В
1
витамини, органик 
фосфор бирикмалари, эфир мойи ва калий бор. Олма меваларининг пўстида 
флавоноидлар топилган, уруғларида омигдалин ва ёғли мой бор. 
Халқ табобатида олма меваларидан камқонликка даво қилиш учун, 
қабзият ва меъда ширасидаги кислоталар етишмайдиган пайтларда ҳазм 
системаси ишини аслига келтириб, равонлаштириш учун фойдаланилади. 
Қадимги ҳакимлар иштаҳани очиш ва овқат ҳазмини яхшилаш учун
шунингдек ичбуруққа даво қилиш учун нордон олма, юрак касалликлари 
давоси учун эса ширин олма буюришган. Олма баргларидан терининг 
яллиғланиш касалликлари ва яра-чақаларга даво қилиш учун дори 


Аюпов Равшан Хамдамович 
116 
тайёрлашган. 
Замонавий 
табобатда 
эса 
олмадан 
қон 
босимини 
пасайтирадиган, яллиғланишни қайтарадиган, камқонликка даво бўладиган, 
сийдик ҳайдайдиган восита сифатида фойдаланилади. Подагра ва сийдик-
тош касаллиги билан оғриган беморларга олма анча ёрдам беради. Олмада 
калий тузлари бўлганлигидан уни юрак касалликларида ҳам буюрилади. 
Ниҳоят, баъзи касалликларда олмадан парҳез масаллиқ тарзида 
фойдаланилади. Олма кишининг кўнглини очиб, руҳини тетиклаштиради.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish