Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Бодомнинг шифобахш хусусиятлари



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Бодомнинг шифобахш хусусиятлари 
Бодом (Миндаль обыкновенный) бўйи 6 метргача борадиган дарахт ёки 
бута бўлиб, танасининг пўстлоғи одатда кулранг-қўнғир рангда, қариганда 
анча қорайиб қолади. Новдалари эса яланғоч, қизғиш-жигарранг тусда. 
Барглари навбатма-навбат жойлашган, бандли, узунлиги 9 см гача боради, 
наштарсимон шаклда, четлари тишли. Гуллари бодом ҳали барг ёзмасидан 
туриб очилади. Мевалари узунчоқ-тухумсимон шаклда, бўйи 3 см гача 
борадиган, баҳмалдек майин туклар билан қопланган данакли мева. Ранги 
яшилроқ ёки қўнғир-кулранг тусда. Данаги 3 см гача узунликда бўлиб, аччиқ 
ёки ширин мағзи бўлади. Бодом февраль-апрел ойларида гуллайди ва 
мевалари июнь-июлда етилади. Тиббиётда ишлатиладиган асосий органлари 
бодом мағзи ва унинг маҳсулоти бўлган бодом мойи ҳисобланади.
Аччиқ ва ширин бодом мағзида 62% гача ёғли мой, амигдалин 
гликозиди, гематин, В
12
витамини, 12% гача оқсил моддалар, 3% гача 
сазароза ва эмульсин ферменти бор. Мағзидан олинадиган мойнинг деярли 
90% қисми олеинат кислотадан иборат бўлади. Бодом гулларида бир оз 
миқдор эфир мойлари топилган, унинг таркибида эвгенол, гераниол ва бошқа 
бирикмалар бор.
Халқ табобатида бодом мағзи ва бодом мойи қадимдан ишлатилиб 
келинади. Уни яллиғланишга қарши, яра ва жароҳатларни тезроқ 
битирадиган, 
умуман 
қувватга 
киритадиган, 
ични 
юмшатиб, 
мулойимлаштирадиган ва заҳарлар кучини қирқадиган восита тариқасида 
буюрилади. Ибн Сино бодом мағзи ва бодом мойини қон туфлаш, йўтал, 
астмага қарши ишлатишни тавсия қилган ва уни плеврит, буйрак, қовуқ 
касалликларида, сийдик йўлларидаги тошларни тушириш учун буюрган. 


Аюпов Равшан Хамдамович 113 
Унинг фикрича, бодомнинг барча турлари жигар, талоқ, меъдани тозалайди, 
мияга яхши таъсир кўрсатиб, кўз қувватини оширади. Табиблар меъда-ичак 
йўли, ўпка, эшитув органларининг яллиғланиши касалликларида, камқонлик, 
уйқусизлик, бош оғриғи, оёқ-қўллар увишишида аччиқ ёки ширин бодом 
мағзи ва мойини буюришади. Ширин бодом мағзи гепатит касаллигида ҳам 
ишлатилади. Даволаш курси қуйидагидан иборат бўлади: Биринчи куни 
бодом мағзини 5 донадан кунига 3 маҳал ейиш буюрилади. Кейин ҳар куни 
мағизлар сонини кунига 5 донадан ошириб борилади ва 15 донага етказилади 
ва шу билан даволаш курси тугалланган ҳисобланади.
Замонавий табобатда бодом мойини қабзият маҳалларида енгил сурги 
тариқасида ишлатилади. Ундан антисептик ва яллиғланишга қарши восита 
сифатида, шунингдек атир-упа саноатида ҳам фойдаланилади. Ширин бодом 
мағзидан тайёрланган эмульсия гиперацид гастрит касаллигида ва меъданинг 
яра касаллигида наф беради. Йўтал маҳалида, қорин бураб оғриб турган 
холларда ва асаб бузилган пайтларда аччиқ бодом сувини 10-15 томчидан 
ичиш тавсия қилинади. Бодом мойи бадан терисини юмшатиш, сепкил ва 
ҳуснбузарларни йўқотиш учун ҳам ишлатилади.
Аччиқ бодом мағзининг кунжарасидан «Аччиқ бодом суви» деган 
препарат олиш учун фойдаланилади. Бу препарат меъда-ичак йўли 
касалликларида тинчлантирувчи ва оғриқни қолдирадиган восита тариқасида 
ишлатилади. Аччиқ бодом мағзининг заҳарли эканлигини айтиб ўтиш керак, 
чунки унда амигдалин деган заҳарли модда – гликозид бор. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish