Аюпов Равшан Хамдамович 133
лимон, шавел ва вино кислоталари), шакар (
асосан фруктоза ва глюкоза) ва
бошқа фойдали моддаларга эга. Янги узилган
помидорлар ва улардан
тайёрланган шарбат шамоллашга қарши курашадиган,
кислотани
камайтирадиган, сийдик хайдайдиган, томирларни мустаҳкамлайдиган,
склерозга қарши ва микробларга қарши бўлган
ажойиб хусусиятлар
соҳибидир.
Помидор
шарбати
қон
таркибидаги
кислотани
нейтраллаштиради, модда алмашинувини яхшилайди, ошқозон соки
ажралишини яхшилайди ва овқат хазм қилиш жараёнларини фаоллаштириб,
ошқозон фаолиятини яхшилайди. Шарбат инсон организмини витаминлар ва
минераллар
билан бойитади, касалликлардан сўнг кучни жамлашга ёрдам
беради, жисмоний ва ақлий меҳнатдан сўнг тиниқтиради, ўт қопи
фаолиятини яхшилайди ва жинсий қувватни оширади. Агар кунига 2 стакан
помидор шарбати истеъмол қилиб турилса,
А ва
С витаминларига бўлган бир
суткалик талабни қондириш мумкин. Помидор шарбати билан даволанганда
кундалик рационингиздан қанд ва крахмални чиқариб ташлаганингиз маъкул,
акс холда керакли кимёвий реакциялар рўй бермаганлиги учун ундан
кутилган фойдани оламан деб хомтама бўлманг.
Помидор шарбатини
овқатдан 30 минут олдин кунига 3 марта 100-120 миллиграмм миқдорда
истеъмол қилган маъқул бўлади.
Қулупнайнинг хоссалари
Қулупнай ёки Ертут (
Клубника, Земляника) кўп йиллик ўтсимон
ўсимлик бўлиб, вегетатив йўл билан, жингалаклари ёрдамида тез кўпаяди.
Барглари илдизига яқин жойларидан чиқади, уч япроқли,
гуллари беш
бўлакли, пояларининг учларида чиқади. Гул косачаси – икки қаторли.
Мевалари аксари чўзиқ тухумсимон шаклда бўлиб, тўқ қизил, баъзан пушти
ёки оқ рангда, кўпинча ширин, жуда хушбўй. Тури ва навига қараб,
меваларининг ранги очроқ ёки тўқроқ бўлиши мумкин. Меваларининг юза
қисмида майда-майда қуруқ мевачалари (
уруғлари) бўлади. Қулупнай апрель-
майда гуллайди ва мевалари май-июн бошларида пишади.
Унинг мевалари
жуда нозик резавор мева бўлганлигидан, уларни яхши етилганидан сўнг,
Аюпов Равшан Хамдамович
134
шудринг кўтарилиб бўлганидан сўнг, эрталабки соатларда ёки кечқурун
қуруқ идишларга териб олиш керак, чунки меваларга нам тегадиган бўлса,
улар тез айниб қолишади. Доривор сифатида қулупнайнинг
барглари ва
мевалари ишлатилади. Мевалар таркибида лимон,
олма кислоталари, эфир
мойи, ошловчи моддалар ва пектин, қандлар, талайгина миқдорда
С
витамини, каротин, алкалоид юқлари бор. Қулупнай мевалари
темирга анча
бой бўлиб, шу жиҳатдан олхўри ва узумдан устун туради.
Do'stlaringiz bilan baham: