Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Шафтолининг шифобахш хусусиятлари



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Шафтолининг шифобахш хусусиятлари 
Шафтоли (Персик обыкновенный) шохлари ёйилиб ўсадиган, бўйи 8 
метргача борадиган дарахт. Танаси ва қари шохларининг пўстлоғи қизғиш-
жигарранг, ғадир-будир, тангачали. Қари шохлари осилиб тушади, ёш 


Аюпов Равшан Хамдамович 
144 
новдалари ингичка, яланғоч ва ялтироқ. Барглари навбатма-навбат 
жойлашган, наштарсимон шаклда бўлиб, узунлиги 18 см гача боради
четлари аррасимон қирқилган, тишли. Шафтоли барг чиқармасидан олдин 
ёки барг чиқариши билан бир вақтда гуллайди, гуллари кўп, деярли бандсиз, 
гултожи пушти, қизил ёки оқ рангда, беш баргли. Мевалари тухумсимон ёки 
думалоқ шаклда, ҳар хил катталикда, сершира, эти оқ, сариқ, қовоқранг, гоҳо 
қизғиш, хушбўй, ширин ёки нордон-ширин. Данаги қаттиқ, йирик, этидан 
осон ажралади ёки унга ёпишиб кетган, мағзи аччиқ, гоҳида ширин, бодом 
ҳидли бўлади. Барглари, гуллари, мевалари ва мағзи доривор сифатида 
ишлатилади ва мағзидан мой олинади. Мағзида талайгина миқдорда 
қотмайдиган мой, амигдалин деган гликозид, бир оз миқдор эфир мойлари, 
ферментлар ва бошқа моддалар бор. Мевасининг этида каротиноидлар, 
анчагина аскорбинат кислота (С витамини), қандлар, олма, мой ва лимон 
кислоталари ва бошқа кислоталар мавжуд. Пўстлоғида эса флавоноидлар бор.
Шафтолининг шифобахш таъсири ва ишлатилиши: 
Халқ табобатида шафтоли янги баргларининг суви ва қайнатмаси 
ревматизм, бош оғриғи ва меъда-ичак касалликларини даволашда 
ишлатилади. Экзема (гуш касаллиги) да баргларидан тайёрланган 
қайнатмадан касал жойга иссиқ ванна қилиш тавсия этилади. Гулларини эса 
сурги ва сийдик ҳайдайдиган восита сифатида ишлатилади. Ибн Сино 
қабзият маҳалида ва иштаҳани очиш учун шафтоли буюрган, гулларининг 
сувидан эса гижжаларга қарши ва яра-жароҳатларни битирадиган восита 
сифатида фойдаланган. Шафтоли мевалари сийдик ҳайдайдиган восита 
сифатида буюрилади, мағзи эса балғам кўчирувчи дори тайёрлаш учун 
ишлатилади. Замонавий табобатда шафтоли мағзидан тайёрланган 
препаратларнинг гижжаларга қарши таъсир кўрсатиши аниқланган. Шафтоли 
мойи бодом мойи ўрнини босади ва суртма дорилар тайёрлаш учун асос 
сифатида ишлатилади. Мевалари таркибидаги органик кислоталар ва эфир 
мойи меъдадан шира ажралишини кучайтиради ва овқат ҳазмини яхшилайди. 
Гипохром анемияда шафтоли анча наф беради. Юрагининг ишида 


Аюпов Равшан Хамдамович 145 
камчиликлари бор одамларга шафтоли фойда қилади, чунки унинг 
меваларида калий тузлари бор. Бироқ шафтолида анчагина қанд моддалари 
бўлганлиги учун уни диабет билан оғриган ва семириб кетган одамларга 
буюриб бўлмайди.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish