Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Қуйида исириқдан фойдаланиш бўйича бир қанча фойдали тавсиялар



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Қуйида исириқдан фойдаланиш бўйича бир қанча фойдали тавсиялар 
келтирилган
 Исириқни туйиб, хонанинг бурчаклари ва полига сепиб қўйилса, ҳар 
хил ҳашоратлар бу хонадонга йўламайди, борлари эса чўчиб, қочиб 
кетади. 
 Исириқ тутатсангиз, хонангизнинг ҳавоси тозаланади, микроб 
инфекциялар эса қирилиб битади. 
 Исириқдан қайнатма тайёрлаш учун кастрюлкага 250 грамм сув 
қуйилади ва унга майдаланган исириқдан бир чой қошиқ солиб, паст 
оловда 5 дақиқа қайнатилади. Кейин 2 соат сочиққа ўраб дамлаб 
қўйилади. Ундан сўнг 2 қават докадан сузиб олинади ва овқатдан 
олдин кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан профилактика мақсадида 
ичилади. 
 Исириқни тутатиб, тутунига 21 марта бошни тутинг. Кейин бир боғ 
исириқни бир пақир сувда қайнатиб, докада сузиб олингач, ваннага 
қуйилади. Унинг устига иссиқ сув қуйиб, то сув совигунича ваннада 
ётилса, бош оғриғига даво бўлади. 
 Бир сиқим исириқни 400 мл сувда паст оловда 5 дақиқа қайнатилади 
ва бу қайнатмага 10 кун давомида пахта ёки матони шимдириб, 


Аюпов Равшан Хамдамович 143 
оғриган жойга суриб юрилса, тизза ва суякларнинг қақшаб оғришига 
даво бўлади.
Диққат: Исириқ заҳарли гиёҳ бўлгани учун ундан фойдаланишда 
шифокор-табиб тавсияларига тўла амал қилиш лозим. Иссиқ мижозли 
кишиларга исириқни истеъмол қилиш зарарлидир, чунки бу уларнинг бошини 
оғритиб, юракларини беҳузур қилади
Хурмонинг шифобахшлилиги 
Хурмо (Хурма) бўйи 16 метргача борадиган тропик ва субтропик 
дарахт ёки бута. Барглари чўзинчоқ, яхлит бўлиб, тўқ яшил рангда. Гуллари 
икки уйли, жуда майда, мевалари чўзинчоқ, думалоқ, сарғиш-қовоқранг 
тусда, пишганида кўпинча қораяди. Етилмаган, ғўра мевалари сариқ рангда, 
қаттиққина бўлиб, оғизни буриштирадиган маза беради. Доривор сифатида 
мевалари ишлатилади. Хурмо меваларида 25% гача қанд моддалари, 1,5% 
протеинлар, 0,85% ёғлар, шунингдек олма кислотаси, С витамини, пектин, 
танин ва бир қанча микроэлементлар бор. Меваларида гликозидлар ва 
флавоноидлар ҳам топилган.
Халқ табобатида хурмони айниқса, юқумли касалликлардан кейин 
организми заифлашиб қолган одамларга камқонлик маҳалида берилади. 
Шунингдек у гипертония касаллигининг давосига ҳам ишлатилади. 
Йирингли яралар, чипқонлар ва ҳасмолга даво қилиш учун хурмо мевасини 
пўсти билан бирга қўйилади. Ибн Сино қони камайиб, заифлашиб қолган 
одамларга хурмо истеъмол қилиб туришни буюрган. Камқон бўлиб, 
қувватдан кетган одамларга, шунингдек, меъда-ичак йўлининг инфекцияга 
боғлиқ бўлмаган яллиғланиш касалликларида хурмонинг наф бериши 
замонавий табобатда ҳам аниқланган. Уни 15-20 донадан кунига 3 маҳал 
истеъмол қилиб туриш мумкин. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish