Аюпов Равшан Хамдамович 141
Исириқ гиёҳи ва унинг шифобаҳш ҳусусиятлари
Сабр қилсанг ғўрадан холво битар,
Сабр қилмаганлар ўз оёғидан йитар.
Халқ мақоли
Исириқни баъзида «гармала», «зармал», «исвант», «адрасмон» деган
номлар билан ҳам аташади. Аммо исириқнинг асл номи «хазораспбанд» дир
(
форсча – «минг отни тутишга қодир» маъносини англатади). У гиёҳ
қадимдан инсонга келиши мумкин бўлган барча офат ва хасталикларнинг
олдини олувчи ҳисобланиб, ирим-сирим сифатида ҳам
ишлатилади («кўз
тегмасин», «иш юришсин», «ёмон кўзлардан асрасин» каби). Эски
ривоятларга кўра, хонадонда исириқ тутатиб турилса, касаллик кам бўлади ва
исириқ инс-жинсларни ҳайдаб чиқаради деб тушунилади. Илмий тиббиёт
исириқ
таркибида
бўлган
таъсирчан
моддалар
кўзга
кўринмас
микроорганизмларга қирон келтиришини аллақачон исботлаб берган.
Шунинг учун исириқдан ажратиб олинадиган гарминал-коллоиди ва ўсимлик
илдизидан тайёрланган спиртли дамлама Паркинсон хасталигини, тутқаноқ,
энцефалитни, бош миянинг яллиғланиши асоратини – қалтирашни даволашда
ҳамда ухлатувчи восита сифатида ишлатилади. Исириқнинг
барча таркибий
қисмлари ва уруғи алкалоидларга бой бўлиб, унинг илдизида 3,3% гача,
поясида 3,57% гача, баргида 4,96% гача ва уруғида 6,6% гача алкалоидлар
борлиги аниқланган.
Улардан гармолин, гармин, пеганел ва дезоксипеганин
каби моддалар ажратиб олинади. Исириқнинг уруғидан кўп миқдорда ёғ
олиш мумкин. Бу ёғни турли хил усулларда, масалан, жувоз усулида, юқори
механик босим остида ёки кимёвий усулларда (
экстракция) олиш мумкин.
Исириқ ёғи миядаги тўсиқларни очиш, пайларни мустаҳкамлаш ва
пайлардаги елларни тарқатишда ишлатилиши мумкин. Исириқ ёғини озуқа
сифатида истеъмол қилиш ҳам мумкин, албатта. Тизза ва суяклар қақшаб
оғриганда исириқнинг ер устки қисмини эзиб, оғриган жойга боғланади.
Исириқдан кучли пешоб ҳайдовчи сифатида ҳам фойдаланишади.
Аюпов Равшан Хамдамович
142
Халқ табобатида исириқнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма
бод, безгак, тутқаноқ, уйқусизлик, шамоллаш ва бошқа
касалликларни
даволашда ишлатилади. Бундай қайнатма қўтир, қичима ва бошқа тери
касалликларига ҳам фойда қилади. Исириқнинг уруғидан тайёрланган
қайнатма зиғир уруғининг қайнатмаси билан биргаликда нафас қисиши,
нафас олишнинг қийинлашишида ишлатилади. Исириқнинг шифобахш
хусусиятлари сифатида қуйидагиларни қайд қилишимиз мумкин:
ичаклардаги бодларни ҳайдайди, қуюқлашган моддаларни таҳлил қилади,
совуқ мижозли кишиларга жинсий қувват бағишлайди, баданни семиртиради,
пешоб, тер, сут ва ҳайз юришини равонлаштиради. Савдо ва қуюқ балғамни
эса ич кетиши билан даф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: