Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Смородинадан дориворлар тайёрлаш усуллари



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Смородинадан дориворлар тайёрлаш усуллари: 
1. Қорағат меваларидан 3 ош қошиқ (15 грамм) олиб, сирланган идишга 
солинади ва унинг устига 200 грамм (1 стакан) қайнаб турган сув 
қуйилади. Идиш қопқоғи ёпилиб, уни қайнаб турган сувга (сув 
хаммомига) қўйилади ва 15 дақиқа қайнатилади. Кейин сувдан олиниб, 
камида 45 дақиқа совутилиб қўйилади ва сузиб олинади. Қайнатмага 
унинг хажми 200 мл га етгунича қайнаган тоза сув қуйилади. Бу 
қайнатмани сервитамин дори тариқасида ярим стакандан кунига 2-3 
маҳал ичилади.
2. Майда тўғралган қорағат баргларидан 2-3 ош қошиқ олиб, устига 
қайнаб турган 500 мл сув қуйилади ва дамлаб қўйилади. Совуганидан 
сўнг, сузиб олинади ва ярим стакандан кунига 3 маҳал ичилади.
3. Смородина меваларидан 2 ош қошиғи устига қайнаб турган 1 стакан 
сув қуйилиб, 15 дақиқа дамланади. Дамламани бир ёки ярим стакандан 
кунига 3-4 маҳал ичилади.
4. Смородина баргларидан тайёрланган 5% ли дамламани кунига 500 мл 
дан ёки экстрактини овқат олдидан 1 чой қошиқдан кунига 2 маҳал 
сийдик ҳайдайдиган восита тариқасида ичилади.
Мўмиёнинг табобатда ишлатилиш 
Бўлмагунча кулфатга дучор, 
Дўст қадрига етмайди инсон. 
Лат еса-чи бирор суяги агар,
Мўмиё қадрлар энди бу инсон. 
Муҳаммад Ҳусайн 
 
Мўмиё жуда қадим замонлардан буён халқ табобатида жуда кўп 
касалликларни даволашда ишлатилиб келинган. У инсоннинг юздан ортиқ 
асосий касалликларига даво сифатида ишлатилиши турли хил илмий 


Аюпов Равшан Хамдамович 
152 
манбаъларда келтирилган. Мўмиё таркибида 28 та кимёвий элемент, 30 та 
макро ва микроэлементлар, 10 та металл оксиди, 6 та аминокислота, бир 
қатор витаминлар, эфир мойлари, асалари заҳари ва смоласимон моддалар 
бўлади. Бу моддалар инсон организмидаги модда алмашинув жараёнларига 
ижобий таъсир қилиб, турли тўқималардаги репертатив жараёнларни 
кучайтиради, яллиғланишга ва заҳарли моддаларга қарши таъсир қилади 
ҳамда организмни умумий мустаҳкамлайди. Мўмиё ДНК ҳужайралари 
биосинтезида иштирок этгани учун, унинг таъсирида ҳужайралар зўр бериб 
бўлинади ва кўпаяди. Абу Али ибн Сино мўмиё ҳақида бундай деб ёзган эди: 
«Мўмиё таъсирида ўсмалар сўрилиб кетади, суяк бўғимдан чиққанда, 
йиқилганда пайдо бўлган оғриқларни қолдиради, юз нервининг умумий 
фалажида шифо бўлади. Мигренда, бош оғриғида, тутқаноқда, бош 
айланганда, қулоқ оққанда қўлланилади. Ўпкадан оқаётган қонни 
тўхтатади, ангинада, меъда сусайганда, кўнгил айниганда, ҳиқичоқ 
тутганда, сийдик йўллари ва қовуқ ярасида, сийдик тутилганида, 
заҳарланганда ва чаён чаққанда синалган восита ҳисобланади». Ибн 
Синонинг бу далилларини табиблар Муҳаммад Ҳусайн Шерозий (1762 йил
ўзининг «Дорилар хазинаси» китобида, Солиқ Али Ризавий (1885 йил
табобатга оид китобларида ва медицина фанлари доктори В.И. Козловская 
(1970 йиллар), профессор Ю.Н. Нуралиев ва О. Шокировлар (1980 йиллар) 
клиник тажрибаларда ҳамда ўз илмий асарларида тасдиқлашган. Илмий 
изланишлар натижасида мўмиёнинг қонни суюлтириши ва қон томирлар 
деворидан холестеринни чиқариб юбориши аниқланган. Қон томирларида 
холестерин йиғилиб қолганда қон босими кўтарилади, бош айланади, кўнгил 
айнийди ва бемор қайт қилади. Бу холда беморга дарҳол мўмиёнинг зарбдор 
дозасини (1 грамм мўмиёни озроқ илиқ сувда эритиб) ичириш тавсия 
этилади. Бу муолажа натижасида 15-20 дақиқадан сўнг беморнинг босими 
тахминан 20 симоб устунига камайиб, инсульт пайдо бўлиш ҳавфи йўқолиши 
клиникада кузатилган. Кўпгина касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар 
туфайли инсон организмида яллиғланиш жараёнлари келиб чиқади. Агар 


Аюпов Равшан Хамдамович 153 
наҳорга, оч қоринга мўмиёнинг 5% ли эритмаси ичилса, деярли барча 
зарарли микроблар, шунингдек вируслар ҳам қирилиб битади.
Аммо савдо тармоқларида қалбакилаштирилган ёки сунъий мўмиё 
сотиш ҳам кенг тус олган, шунинг учун даволаниш мақсадида фақатгина 
табиий ва тоза мўмиё топишингиз керак бўлади. Тоза мўмиёни яхшиси араб 
мамлакатларидан ёки Ҳиндистон ва Непалдан дорихоналардан сотиб олган 
маъқулроқ, чунки уларда нисбатан соғлом рақобат бўлгани учун, хақиқий 
мўмиё топиш эҳтимоли кўпроқ бўлади. 
Мўмиё билан даволовчи шифокорларнинг тажрибаларига асосан, катта 
ёшли кишиларнинг бир суткалик мўмиё ичиш дозаси 1 грамм, болалар учун 
эса ундан икки баробар кам ҳисобланади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish