Аюпов Равшан Хамдамович 147
Қовурилган қовоқ тайёрлаш учун 400 грамм қовоқ, 1 ош қошиқ қаймоқ,
озгина шакар, ун ва ёғ керак бўлади. Қовоқни таҳминан 1 см ли бўлакчаларга
кесилади ва уларни унга булғалаб, икки томони олтинранг бўлгунича
ўсимлик ёғида қовуриб олинади. Кейин товага қаймоқ қўшилиб, қовоқнинг
устига шакар сепилади ва това қопқоғи ёпилиб, паст оловда бир неча дақиқа
ушланиб, дастурхонга тортилади.
Қовоқли амулет тайёрлаш учун 200 грамм қовоқ, 2 та
тухум, чорак
стакан қаймоқ, 1 ош қошиқ ун, 10
грамм петрушка, ўсимлик ёғи, туз ва
гармдори керак бўлади. Қовоқ артилиб, ювилади ва майда бўлакчаларга
бўлиниб, бўлакчалар унга булғаланади. Сўнгра товадаги ўсимлик ёғида
олтинранг бўлгунича қовурилади ва духовкада юмшоқ бўлгунича
пиширилади. Кейин тухумни қаймоқ билан аралаштирилиб, унга туз, зелен,
гармдори солинади ва бу аралашма духовкадаги қовоққа сепилиб, у
пиширилади. Тайёр амулет иссиқлигича столга тортилади.
Қовоқдан салат тайёрлаш учун 250 грамм қовоқ, 2 та олма, 1 та киви,
ярим стакан майдаланган ёнғоқ, 1 стакан апельсин
шарбати ва асал керак
бўлади. Қовоқ ва олмани майда қилиб тўғралади, киви майдаланади ва уларга
апельсин шарбати ҳамда асални қўшиб, аралаштирилади. Сўнгра устига
майдаланган ёнғоқ сепилади ва шундан кейин
салатни дастурхонга тортиш
мумкин бўлади.
Қовоқдан оладье тайёрлаш учун 300 грамм қовоқ, 1 стакандан камроқ
миқдорда ун, битта тухум, шакар ва қовуриш учун ўсимлик ёғи керак бўлади.
Қовоқ этини кубиклар кўринишида тўғралади ва уларни сувда юмшоқ
бўлгунига қадар пиширилади. Сўнгра пишган қовоқни элакдан ўтказиб,
майин холга келтирилади. Унга сут қўшилади, тухумни эса шакар билан
блендерда яхшилаб аралаштирилади. Қовоқ,
сутли ун ва шакар билан
аралаштирилган тухумларни бир-бирига қўшилиб, аралаштирилиб,
оддий
оладьелар учун мос келадиган хамир тайёрланади. Энди эса товага ўсимлик
ёғи қуйиб, оладье пишириш қолади холос.
Аюпов Равшан Хамдамович
148
Майизли қовоқ тайёрлаш учун 500 грамм қовоқ эти, 2 та сабзи, ярим
стакан уруғсиз майиз, 1,5 стакан қаймоқ, чорак стакан шакар ёки
асал ва
сариёғ керак бўлади. Қовоқни кубиклар кўринишида кесилади,
сабзи
майдаланади ва майиз ювилади. Товага сариёғ суртилади ва унга бир қатор
қовоқ, кейин бир қатор сабзи, сўнгра бир қатор майиз қилиб, маҳсулотлар
тугагунича териб чиқилади. Унинг устига шакар сепилади ёки асал қуйилади.
Энг устига эса қаймоқ қуйилиб, қаттиқ қайнатмасдан, бир-икки соат
қиздирилади. Қайнаб суви камайиб қолганида қайнатилган сув ёки қаймоқ
қўшиб туриш мумкин. Тайёр овқатни иссиқ холида дастурхонга тортилади.
Димланган қовоқ пишириш учун уни кесиб, уруғларини олиб
ташланади ва духовкада пиширилади. Совугандан сўнг, устига шакар ёки
асал солиб ейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: