Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Шафтолидан дориворлар тайёрлашга мисоллар



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Шафтолидан дориворлар тайёрлашга мисоллар: 

Бир стакан шафтоли қоқисини термосга солиб, устидан 1000 мл қайноқ 
сув қуйилади ва кечаси билан қолдирилади. Қабзият маҳалида ҳар куни 
эрталаб 1 стакандан илиқ ҳолда ичилади. 

Майда тўғралган 1 стакан шафтоли барглари устига 200 мл қайноқ сув 
қуйиб, бир оз қайнатилади. Кейин сузиб олиниб, ундан экзема 
касаллигида кунига 2 марта иссиқ ванна қилинади.
Қовоқдан тиббиётда фойдаланиш 
Қовоқ (Тыква обыкновенная) илдиз тизими кучли бўлиб, ерга 
чуқур (3 метргача) тушиб борадиган бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Пояси 
тагидан шохлаб, узунлиги 10 метргача борадиган палак ёзади. Палагида 
спирал бўйлаб ўралиб кетадиган жингалаклари бўлади. Барглари йирик, 
навбатма-навбат жойлашган, юраксимон шаклда бўлиб, беш япроққа 
бўлинган, тишли. Палаги ва барглари калта-калта қаттиқ туклар билан 
қопланган. Гуллари бир жинсли, бир йиллик бўлиб, диаметри 10 см 
атрофида, ҳидли, аксари сариқ рангли. Меваси думалоқ ёки чўзинчоқ шаклда 
бўлиб, диаметри 40 см гача боради, силлиқ, ичида аксарияти зарғалдоқ-сариқ 
рангли қалингина эт бўлади, мева банди калта, бешқиррали. Уруғлари ясси 
эллипс шаклида, эндосперми йўқ. Қовоқ мевасининг эти ва уруғлари доривор 
сифатида ишлатилади. Қовоқ уруғларида анчагина мой, қатрон моддалар, 
органик кислоталар, С, В
1
витаминлари, каротин ва бошқа моддалар бор. 
Этида бирмунча миқдорда қанд моддаси, элатерицин, В
1
, В
2
, А, С 
витаминлари, никотинат кислота ва каротиноидлар бор. Баргларида 
аскорбинат кислота, гулларида эса флавоноидлар ва бошқалар бор. Қовоқда 
А провитамини ва каротин сабзига қараганда беш баробар кўп бўлади. Унинг 
таркибида пектинлар жуда кўп миқдорда бўлгани учун, уни истеъмол қилиш 


Аюпов Равшан Хамдамович 
146 
инсон организмидан токсинларни, холестеринни ва бошқа зарарли 
моддаларни чиқариб ташлайди. Қовоқнинг этида В, Е, D, PP, C гуруҳ 
витаминлари, ёғлар, углеводлар, оқсиллар, тўқималар, фитин, ферментлар, 
микроэлементлар – калий, кальций, магний, темир, мис, рух, кобальт, 
кремний, фтор ва фосфор мавжуд. Халқ табобати қовоқни анемияда, 
атеросклерозда, ошқозон, буйрак, жигар, ўт қопи, юрак касалликларида, 
ревматизмда, подаграда ва моддалар алмашинуви издан чиққанда истеъмол 
қилишни тавсия қилади. Асал билан аралаштирилган қовоқ эти гастритларда, 
ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси касалликларида буюрилади. Қовоқ 
сил таёқчаларининг ўсишини секинлаштиради ва онкологик касалликларнинг 
олдини олади. Хомиладор аёлларга эса қовоқ истеъмол қилиш токсикоздан 
қутулишга имкон беради. Тез-тез қовоқ еб турувчиларнинг қариганларида 
ҳам хотиралари жуда яхши бўлиши кузатилган. Агар эркаклар қовоқ 
уруғларини еб турсалар, бу уларнинг безларига ижобий таъсир қилади. 
Безлар (предстательное железо) шамоллаганда 1-2 ой давомида кунига 1 
стакандан шакар қўшилмаган янги қовоқ шарбати ичиш тавсия қилинади. 
Кечқурунлари 1 стакандан қовоқ шарбати ичиш кувватсизликда, бош 
айланганида, чарчоқ ҳисси кузатилганида ва уйқусизликда фойда беради. 
Қовоқ парҳези энг самарали диеталардан ҳисобланиб, у ортиқча вазнни 
йўқотишга ёрдам беради. Тез-тез қовоқ еб турувчиларнинг терилари ёш ва 
силлиқ, ажинсиз бўлади, тирноқларининг холати жуда яхши ва сочлари 
қалин бўлади. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish