Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Жийдадан дориворлар тайёрлашга мисоллар



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Жийдадан дориворлар тайёрлашга мисоллар: 

50 грамм миқдоридаги жийда мевалари устига 1,5 литр қайноқ сув 
қуйиб, паст оловда 15-20 дақиқа милтиллатиб қайнатилади ва сўнгра 
оловдан олиниб, 1 соат давомида дамлаб қўйилади ва сузиб олинади. 


Аюпов Равшан Хамдамович 139 
Бу қайнатмани овқатдан кейин 2 ош қошиқдан кунига 3-4 маҳал ичиш 
учун буюрилади. 
Жилонжийданинг шифобахш хусусиятлари 
Жилонжийда (Унаби обыкновенный) - бўйи 3 метргача борадиган, 
шохлари ёйилиб ўсадиган тиканли бута ёки кичикроқ дарахт. Шохлари 
қизғиш-жигарранг, ёш новдалари туклар, қарироқлари тиканлар билан 
қопланган. Барглари терисимон, калта бандли, сербар ёки чўзинчоқ 
наштарсимон, четлари тишли, устки томони яланғоч, пастки томони 
томирлари бўйлаб туклар билан қопланган, кейинчалик туклари тушиб 
кетади. Гуллари майда, кўкиш тусда бўлиб, ярим соябон шаклида тўпгуллар 
ҳосил қилади. Меваси думалоқ ёки чўзинчоқ шаклда бўладиган, қизғиш-
жигарранг тусли ялтироқ пўст билан қопланган. Ўсимлик июнь-июлда 
гуллаб, мевалари августда етилади. Барглари ва мевалари доривор сифатида 
ишлатилади. Жилонжийда танасининг пўстлоғида ошловчи моддалар ва 
пептид алколоидлар, баргларида оғриқ қолдирадиган моддалар, аскорбинат 
кислота, қатронлар, гликозидлар, сапонинлар ва фитонцидлар, меваларида 
анчагина қанд моддалари, С витамини, органик кислоталар, данагининг 
мағзида эса 33% гача қотмайдиган ёғ бўлади.
Жилонжийданинг доривор таъсири ва ишлатилиши: 
Халқ табобатида жилонжийда буйрак, қовуқ касалликларида, юқори 
нафас органлари йўлларининг яллиғланиш касалликларида, ревматизмда, 
иситмада ва ичак касалликларини даволашда қадимдан ишлатилиб келинади. 
Илдизининг пўстлоғидан эса одамни тетиклаштирадиган ва кўнгилни 
очадиган дори тайёрланади. Жилонжийда мевалари пиелит, цистит 
касалликлари, ичкетар маҳалида ёрдам беради ва меъдани мустаҳкамлайди. 
Мамлакатимизда табиблар жилонжийда мевалари ва баргларидан 
қайнатмалар тайёрлаб, уларни кўкрак оғриғи, бронхиал астма, юрак қисиши, 
камқонликни даволаш учун ишлатишади. Бундай қайнатмаларни жигар, 
буйрак, қовуқ, ичак касалликларида оғриқни қолдирадиган, ични 
юмшатадиган ва сийдик ҳайдайдиган дори тариқасида ҳам буюрилади. Ибн 


Аюпов Равшан Хамдамович 
140 
Сино умумий қувватсизлик, ичкетар маҳалларда ва қон кетадиган 
касалликларда жилонжийда буюрган. Хинд табобатида эса жилонжийдани 
яллиғланишга қарши восита сифатида ўсмалар, хўппозлар, йирингли яралар 
давосига ишлатилади ва чаён чаққан, сўзак бўлган одамларга буюрилади. 
Тибет табобатида жилонжийда мевалари меъда касалликлари ва моддалар 
алмашинуви бузилганида кўп ишлатилади. Хитойда эса жилонжийда 
гипертония, юрак етишмовчилиги, сил ва неврастенияда бериладиган 
мураккаб йиғма дорилар таркибига киритилади. Замонавий табобатда 
жилонжийда мева ва баргларидан тайёрланган 10% ли дамламаларнинг 
юқори даражада сийдик ҳайдовчи таъсири борлиги клиник текширувларда 
аниқланган. Унаби меваларидан тайёрланган препаратлар билан гипертония 
касаллигига даво қилишда дурустгина натижалар олинган. Сийдик ҳайдовчи 
таъсир кўрсатадиган «Унаби» деб номланган препарат ҳам ишлаб чиқилган. 
Жилонжийда барглари оғриқ қолдирадиган хоссага ҳам эга. Унинг 1-2 дона 
баргини оғизга солиб, чайналса, 5-10 дақиқагача оғриқ босилиб туради. 
Баргларидан тайёрланган 10% ли дамлама артериал қон босимини 
пасайтириб, сийдик чиқиши кўпайишига сабаб бўлгани тажрибаларда 
кузатилган. Дамлама ва қайнатмалар ичакларда яра бўлганда ҳамда ҳайз 
маҳалида кўп қон кетганида ёрдам бериши аниқланган. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish