Мавзу: Сийдик чиқариш аъзолари касалликлари.Цистит Бажарди:Расулова Г Сийдик йўллари инфекциялари - болалар патологияси орасида кўп учрайдиган касаллик бўлиб, ўткир респиратор вирусли инфекциялардан кейинги ўринда туради. Сийдик йўллари инфекциялари - 7- ёшга кирган 7-9% қизларда ва 1,6-2% ўғил болаларда учрайди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, сийдик айириш йўллари инфекциялари 1-ёшли болалар орасида жинсидан қатъий назар кўп учраб, худди ўткир пиелонефрит кўринишида кечади
ЦИСТИТ - Ўткир цистит сийдик қопи шиллиқ пардасининг микробли яллиғланишидир. Касалликнинг бундай таснифланишининг аҳамиятга мойил томони шундан иборатки, сийдик ажратиш тизими юқори қисмининг инфекцион яллиғланиши сийдик ажратиш пастки қисмининг инфекцион яллиғланишига нисбатан, мукаммал текширув, даволаш ва касалликни динамикада кузатишни талаб этади.
Этиологияси. - Касалликнинг ривожланишида инфекциянинг аҳамияти катта. Патоген бактерияни сийдик қопига енгиллик билан тез ўтиши аёлларда сийдик ажратиш тизимининг ўзига хослиги - уретранинг калта ва кенглиги, қин ва тўғри ичакнинг яқин жойлашганлигидир.
- Касалликнинг ривожланишида қуйидаги омиллар муҳим роль ўйнайди: нур билан даволаниш, нефропатия, жинсий аъзоларнинг яллиғланиши, совуқ қотиш. Сийдик қопи шиллиқ пардасида маҳаллий қон айланишининг бузилиши, юқори верулентликка эга бўлган бактерияларнинг сийдик қопида узоқ вақт давомида қолиб кетиши касаллик ривожланишига сабаб бўлади.
Кечиши: - Ўткир цистит билан оғриган бемор ётоқ режимига риоя қилиши, совуқ қотмаслиги зарур. Қовуқ устига иссиқ грелка қўйиш, ўтирувчи иссиқ ванналар оғриқни камайтиради. Овқат ўткир приправалар ва консервандларсиз бўлиши керак. Сутли чой қабул қилиш тавсия этилади.
Асосий даволаш - Асосий даволаш йўли антибиотикотерапия ўтказишдан иборат. Антибиотикни сийдик экмасининг жавоби чиқишини кутмасдан бошлаш лозим. Қўлланилади: бисептол 2 таблеткадан кунига 2 маҳал, невиграмон 0,5 дан 4 маҳал, фурадонин 0,2 дан 4 махал, фурагин 0,2 дан кунига 3 маҳал буюрилади.
- Даволаш 5-10 кун давом эттирилади. Агар касаллик кечиши чўзилиб кетса ва бактерурия аниқланиши давом этилаверса (1 мл сийдикда 100 000 микроб таначаларидан ортиқ), антибиотиклар тавсия этилади. Бундай ҳолларда ампициллин 500 мгдан кунига 4 маҳал, мушак орасига қилинади.
Профилактикаси - Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, қабзият ва гинекологик касалликларни ўз вақтида даволаш.
- Оқибати: Ўз вақтида даволаш тадбирлари олиб борилганда - яхши тугайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |