Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Жийданинг шифобахшлилиги 
Жийда (Лох узколистный) бўйи гоҳо 10 метргача борадиган, аксари 
тиканлари бўладиган бута ёки дарахт. Танаси ва қари шоҳларининг пўстлоғи 
ялтироқ, қизғиш ёки тўқ қўнғир тусда. Тиканларининг узунлиги 4 см гача 
бўлади. Ёш новдачалари юлдузсимон тангачалар билан қалин қопланган. 
Барглари навбатма-навбат жойлашган, калта бандли, чўзинчоқ наштарсимон 
ёки эллипссимон шаклда бўлиб, учи аксари ўткирлашиб кетган, юқори 
томони кулранг яшил, пастки томони эса кумушсимон оқ рангда. Гуллари 
жуда хушбўй, барг қўлтиқларида 1-3 донадан чиқади, узунлиги 10 мм 
атрофида, банди калта бўлади, гулбарглари тухумсимон ёки наштарсимон. 
Меваси думалоқ-эллипссимон ёки деярли думалоқ шаклли сохта данакли 
мева. Сарғиш, унсимон эти бўлади. Доривор сифатида мевалари, новдалари 
ва елими ишлатилади. Жийданинг танаси ва шохларининг пўстлоғида 
элеагнин, тетрагидрогармол алкалоидлари, ошловчи моддалар билан бўёқ 
моддалари бор. Гулларида 0,3% миқдорида эфир мойлари топилган. 
Баргларида талайгина миқдорда аскорбинат кислота бўлади. Мевасининг 
этида 40% гача углеводлар, жумладан, 20% гача фруктоза, 10% гача 
оқсиллар, бир оз миқдорда ошловчи ва шилимшиқ моддалар бор. Жийданинг 
танаси билан шоҳларида анчагина елим моддаси бўлади.
Жийданинг шифобахш неъмат сифатида ишлатилиши: 


Аюпов Равшан Хамдамович 
138 
Жийданинг барглари, мевалари, гуллари ва новдаларидан тайёрланган 
гален препаратлар халқ табобатида яллиғланишга қарши, буриштирувчи, 
гижжаларга қарши восита сифатида ишлатилади. Шунингдек, ўсмалар ва 
бавосил касаллигида ҳам ишлатилади. Ич кетар, энтерит, колит, гастрит ва 
иситмада бу ўсимликнинг турли қисмларидан тайёрланган қайнатмадан 
фойдаланилади. Қозоғистон табиблари жийда пўстлоғини қон тўхтатадиган 
восита сифатида ишлатишади. Ўзбекистонда эса янги жийда барглари ва 
мевалари яллиғланишга қарши, жароҳатларни битирувчи ва қон тўхтатувчи 
восита тариқасида кўп ишлатилади. Қайнатмаларидан эса шамоллаш 
касалликлари, иситма, стоматитлар, ангинада, шунингдек, оғриқни 
камайтириш 
мақсадида 
ревматизм, 
подагра 
ва 
радикулитларда 
фойдаланилади. Жийда эфир мойининг ҳиди юрак ишининг яхшиланишига
ёрдам беради. Замонавий табобатда жийда препаратларининг яллиғланишга 
қарши таъсир кўрсатиб, ичакнинг ҳаракат функциясини сусайтириши 
тажрибаларда аниқланган. Бу препаратлар энтероколитлар ва стоматитларда 
буриштирувчи дори сифатида қўлланилади. Улар бактерияларга қарши 
таъсир ҳам кўрсатади. Жийда илдизларидан тайёрланган тинктура ва 
экстракт тажриба шароитларида қон босимини пасайтириб, юрак ишини 
жонлантириши аниқланган. Жийда меваларидан «Лохтан», «Лохпектан» ва 
«Пшатин» деб номланган препаратлар тайёрланган. Улар меъда-ичак 
йўлларининг яллиғланиш касалликларига даво қилиш, стоматитлар ва 
гингивитларда эса оғиз ва томоқни чайиш учун ишлатилади. Жийда 
гулларидан сувда, спиртда ва мойда тайёрланган экстрактлар шамоллаш 
касалликлари, гипертония ва юрак иши сусайиб қолган пайтларда яхши 
фойда беради. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish