ДАНАКЛИ МЕВАЛАРНИ ҚУРИТИШ Режа.
Гилосни қуритиш. .
4
Ўрик қуритиш. (Туршак тайёрлаш, Баргак (қурага) тайёрлаш, Қайса тайёрлаш).
1
Шафтоли қуритиш. (шафтоли пўстини тозалаш).
2
Олча ва гилосни қуритиш технологиялари..
3
Ўрик қуритиш. Ўзбекистонда қадимдан ўрик қуритиб келинади. Уни асосан жанубий-ғарбий вилояларда, жумладан Фарғона вилоятида қуритиш кенг йўлга қўйилган. Ундан туршак, баргак ва қайса туридаги қуритилган махсулотлар олинади.
Туршак тайёрлаш. туршак –– данаги билан қуритилган ўрикдир. Туршак қуритиш ҳосилни узиш, ташиш, сақлаш, навларга ажратиш, калибровка қилиш, ювиш, қайноқ сувга ботириб олиш, дудлаш, қуритиш, намини бараварлаш, идишларга жойлаш ва сақлашдан иборат. Қуйидаги ўрик навлари туршакбоп хисобланади: “Юбилейный”, “Навоий”, “Кўрсодиқ”, “Рухи жувонон”, “Субҳоний”, “Хурмоий”, “Искандарий”, “Мохтобий”, “Бодоми” ва бошқалар.
Қуритиладиган ўрик чанг ва лойдан тозаланади, ювилади. Ўрик қайноқ эритмада ёки буғ билан бланширланади. Бланширланган, ювилган хом ашё паднисларга ёйилади ва дудлаш камераларига юборилади ёки қутиларга солиб дудланади.
Очиқ жойда қуритиш 3-4 кун давом этади, кейин мевалар сояга олиниб штабелларга тахланади. Хаммаси бўлиб қуритиш 8-10 кун давом этади. Меваси бир текис қуриб, пўсти ажралмайдиган бўлганда қуритиш тугалланади. Туршакда намлик 15-17 фоиз бўлганда, у обдон қуриган бўлади. Шу боис туршак йиғиштирилиб олингач, намлигини бараварлаш мақсадида 80-100 килограммли қутиларга жойлаштирилади. Қутилар ёпиқ биноларда сақланади. Бу жараён 12-15 кун давом этади. Шу даврда яхши қуримаган меваларнинг нами ўта қуриганларга ўтади. Намлиги стандарт бўйича 16 фоизга етказилган махсулот 25 кг картон қутилар ёки крафт қопларга жойлаштирилади. Туршак ҳарорати 00С-100С ва нисбий намлиги 60-70 фоиз бўлган тоза омборда сақланади.
Баргак (қурага) тайёрлаш. Қурага иккига ёриб қуритилган ўрикдир. У йирик мевалардан тайёрланади. Ўрикни териш, ташиш, сақлаш, навларга ажратиш, ювиш ишлари туршак тайёрлаш сингари ўтказилади. Яхши ювилган ўрик ўртасидан иккига ажратилиб, данаги олинади. Бу иш қўлда бажарилади.
Мева паллачалари қайноқ сувда 45-60 сония тутилиб, сўнгра паднисларга терилади ва олтингугурт билан дудланади. Дудланган мева падниси билан бирга сўкчакларда қуритилади. Намнинг 1/2-2/3 қисми кетгандан кейин йирик паллачалари ағдарилиб, намнинг тахминан 3/4 қисми кетгандан сўнг паднислар штабелга тахлаб қўйилади.
Қурага қуёшда тахминан 24-30 соат қуритилиши керак. Сояда эса бир текис қурийди. Ўрик қовжираб қолмайди, витаминлар яхши сақланади, ранги айнимайди.
Қурага 5-7 кунда обдон қуриб бўлади. Уни қўлда сиқиб кўрилганда синмайдиган, пўсти ва эти эгилувчан бўлса, демак тайёр ҳисобланади. Намлиги 18 фоиздан ошмаслиги керак. Ҳўл мевадан 20-26 фоиз қурага олинади. Ҳозир ҳам қайноқ сувга пишиб олиш, дудлаш, сояда қуритиш каби усуллардан фойдаланилмаган ҳолда туршак, қурага ва қайса тайёрланмоқда. Аммо бундай маҳсулотлар жигарранг ва қорамтир бўлади, қуритиш майдончасида 1,5-2 баробар кўп тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |