Газларни тозалаш. Моддаларни марказдан қочма куч таъсирида ажратиш. Суюқлик ва газларни узатиш. Насосларнинг турлари ва асосий параметрлари. Насосларнинг умумий напори ва сўриш баландлиги
Газлар қуйидаги мақсадлар учун тозаланади:
Газ аралашмаси таркибидан қимматбаҳо маҳсулотлар олиш учун
Жараёнга таъсир этувчи моддаларни газ таркибидан чиқариб ташлаш учун
Атроф мухит муҳофазаси учун.
Газ аралашмалари таркибидаги заррачаларнинг ўлчамига қараб 2 та системага бўлинади:
- механик - конденсирланган
Демак, механик система – қаттиқ моддалар майдаланганда ёки уларни бир жойдан иккинчи бир жойга узатганди ҳосил бўлади (заррача ўлчами 5-50 микронгача)
конденсирланган система эса – суюқликлар буғлатилганда ёки қуритиш жараёнида, буғларни суюқликка айланишида содир бўлади. Бунда тутун ҳамда туман пайдо бўлади.
Саноатда газ таркибидаги аралашмаларни тозалаш учун қуйидаги усуллар қўлланилади:
Оғирлик кучи таъсирида майда заррачаларни чўктириш
Заррачаларни марказдан қочма ҳамда инерция куч таъсирида чўктириш
Ҳар бир усулда қўлланиладиган аппаратларнинг иш унумдорлиги газ аралашмаларининг тозаланиш даражаси билан характерланади:
Тажрибалар шуни кўрсатадики, газ аралашмаси таркибидаги майда заррачаларни оддий чўктириш аппарати ёрдамида ажратиш жуда қийин. Шунинг учун саноатда, газларни тозалаш учун кўп ҳолларда циклонлардан фойдаланилади.
Циклон цилиндр ҳамда конуссимон қисмдан иборат. Чангли газ циклонга тангенционал трубка орқали 15-20м/с тезликда берилади.