Қайса тайёрлаш. Қайса –– данаги олиб қуритилган ўрикдир. У йирик мевали навлардан тайёрланади. Қуритишга тайёрлаш усули туршакникидан фарқ қилмайди. Масалан, дудланган мевалар қуритиш майдончасига қўйилади. Бир-икки кундан сўнг ағдариб, данаги олингач, оғзи ёпиб қўйилади. Яна бир кундан сўнг паднислар штабелга тахланиб, сояда қуритилади. Кейинги ишлар туршак тайёрлашдан фарқ қилмайди. Қайса 8-13 кунда етилиб, хом ашёнинг 20-27 фоизи миқдорда тайр маҳсулот олинади. Унинг намлиги стандарт бўйича 18 фоиздан ошмаслиги керак.
2.Шафтоли қуритиш. Шафтолининг луччак туридан – “Луччак шафтоли”, “Обилний”, “Лола”, “Сариқ луччак”; тукли турларидан – “Элберта”, “Самарқанд”, “Снежний”, “Стандарт”, “Фарход” ва бошқа навлар қуритилади. Қоқи қилишнинг технологик жараёнлари қуйидаги ишларни ўз ичига олади: узиш, ташиш, сақлаш, навларга ажратиш ва калибрлаш, ювиш, қайноқ сувга ботириб парт қилиш, дудлаш, қуритиш, намликни бараварлаш ва идишларга жойлаб сақлаб қўйишдан иборат. шафтоли ўз нави ва шаклига ҳос, таркибида максимал қуруқ иоддаларга эга бўлган, йириклашган ва ранг кирган пайтда узилади. Меваларнинг эти зич бўлиши лозим. Бундай мевалардан яхши, сифатли қоқи олиш мумкин.
Шафтоли асосан 10-12кг ли қутиларга солиб ташилади. Мевани уринтирмай эҳтиёткорлик билан ташиш керак. Олинган хом ашё имкони борича тезроқ қайта ишланиши керак. Аммо яхши етилмаганлари сақлаб қўйилади. Шафтоли қутиларга солиниб, бостирма ёки шамоллатиладиган бинода 1,5 м гача штабелларда сақланади.
Хом ашёни қуритишга тайёрлашда навларга ажратиш, калибрлаш катта ахамиятга эга. Хом ашё ажратилганда тури ва ранги бир ҳил маҳсулот танланади. Мева катта-кичиклигига қараб, ҳар ҳил тартибда тозаланади. У шунингдек, сувда пишиб олинади. Меваларни сифатига қараб, навларга ажратишда чириб қолган, хом ва ўта пишганлари ажратиб олинади. Навларга ажратилган маҳсулот ювилади.
Шафтоли тўғраб ёки икки паллага ажратилиб қоқи қилинади, бутунлигича умуман қуритилмайди. У пичоқ билан тўғралади. Икки паллага ажратиладиган бўлса, чизиғидан ёрилади ва данаги олиб ташланади. Данаги яхши ажрамайдиган шафтоли мевалари қуритилмайди. Тўғралган мева тез орада қорайиб қолади. Шунинг учун, кейинги ишларни жадаллаштириш керак. Пўстини (ажратиш) арчиш тукли шафтоли қуритишдаги муҳим юмушдир. Бу иш машиналарда, кимёвий ёки термик усулларда бажарилади.
Шафтоли пўсти кимёвий усулда тозаланади. Иккига ажралган мева қайнаб турган каустик сода эритмасига ботириб олинади. Каустик соданинг 5 фоизли қайноқ эритмасига хом ашё 30-35 сония тутилади. Бу усулда хом ашёнинг 8-10 фоизи исроф бўлади.
Каустик сода эритмасида дориланган мева паллачалари дарҳол ювилади. Қайноқ сувга пишилган меваларни совуқ сувда чайиб олиш керак. Шунда мева бошқаларга нисбатан деярли икки баробар тез қурийди ва қоқиси сифатли бўлади. Бунда, муддатга эътибор бериш лозим, чунки сувда ортиқча туриб қолган меванинг таъми пасаяди., ранги айнийди. Бунинг устига қуруқ моддалари камайиб, оз миқдорда қуритилган махсулот олинади. Совуқ сувда чайиб олинган шафтоли паллачалари ички томонини тепага қаратиб, паднисларга терилади ва дудланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |