Маъруза экстрактлар (суюқ, ҚУЮҚ, Қуруқ) сифатини назорат қилиш



Download 21,1 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi21,1 Kb.
#463270
Bog'liq
6-МАРУЗА МАВЗУ ФИТОПРЕПАРАТЛАР


Маъруза 6. ЭКСТРАКТЛАР (СУЮҚ, ҚУЮҚ, ҚУРУҚ) СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
РЕЖА: 1.Суюқ, қуюқ ва қуруқ экстрактлар олишда экстракция жараёнига таъсир этувчи омиллар 2.экстрагент концентрацияси, нисбати, экстракция давомийлиги, технологик усулини хисобга олиш ва махсулот сифатига бахо бериш. 3. Экстрактлар (суюқ, қуюқ, қуруқ) сифатини назорат қилиш
Доривор ўсимликлардан таъсир этувчи моддаси яъни таркибидан биологик фаол моддаларни йиғиндисини ажратиб олишда саноатда асосан ажратма олишнинг илмийназарий асосларидан фойдаланилади. Ўсимлик хом ашёсидан ажратма олиш унинг физик-кимёвий ва механик хоссаларига ва ҳужайраларнинг структурасига боғлиқ бўлади. Биологик фаол моддалар ҳужайра ичида бўлганлиги сабабли экстрагент унинг ичига кириб, ҳужайранинг тўсувчи барьерларини ёриб ўтиши керак. Янги терилган ёки қуритилган хом ашёдан ажратма олиш мумкин. Бунда янги махсулотда биологик фаол моддалар ҳужайра ичида бўлади, қуритилган маҳсулотда эса қуруқ конгломератлар ҳолида бўлиб, ҳужайра ичида (ҳужайра бўшлиқларида адсорбирланган) бўлади. Маҳсулотни қуритиш жараёнида ҳужайра ўз хоссасини ўзгартириб плазмолиз ҳолатига ўтади. Қуритилган маҳсулотдан дори воситасини ажратиб олиш жуда мураккаб жараён бўлиб қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: бўкиш, бирламчи ширани ҳосил бўлиши ва ҳужайра ичидаги модда алмашинуви. Доривор ўсимлик хом ашёсидан биологик фаол моддаларни тўлиқ ва тез ажратиб олиш маҳсулотнинг қатор хоссаларига боғлиқ бўлади: маҳсулот намлигига, таъсир этувчи моддасига ва экстрактив моддаларига, ўсимлик тўқималарининг ички бўшлиқларининг катта-кичиклигига, бўкиш хоссасига ва ажратмани маълум миқдорда ушлаб қолиш хоссасига. Маҳсулотнинг бўкиш тезлиги эса, босим кучи ва ҳароратга ҳам боғлиқ бўлади. Саноат миқёсида фитопрепаратлар ишлаб чиқаришда уларнинг турғунлигини таъминловчи ажратувчиларни танлаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Биологик фаол моддаларни экстракция қилишда экстрагентларни танлаш катта аҳамиятга эга. Чунки у ўсимлик ҳужайраси ичига кириб, ҳужайра ичидаги биологик фаол моддаларни эритиб, охирида биофаол моддаларни ўсимликдан ташқарига олиб чиқиши керак. Доривор ўсимлик хом ашёсидан таъсир этувчи моддани тўлиқ ажратиш маҳсулотнинг қуйидаги технологик хоссаларига боғлиқ бўлади: маҳсулот намлиги, ўсимликнинг майдалик даражаси ва таъсир этувчи моддасига. Доривор ўсимликлардан экстрактлар олишда ишлатиладиган ажратувчиларга қуйидаги талаблар қўйилади: -таъсир этувчи моддани тўлиқ ажратиб олиши (диффузион қобилияти юқори бўлиши); -таъсир этувчи моддага ва асбоб ускуналарга салбий таъсир этмаслиги; -заҳарли ва осон алангаланувчан бўлмаслиги, ҳидсиз, рангсиз, мазасиз ва арзон бўлиши;
-нисбатан паст ҳароратда осон учувчан, лекин турғун бўлиши керак. Фармацевтика саноатида ишлатиладиган ажратувчилар юқоридаги талабларнинг ҳаммасига жавоб бера олмайди. Шу сабабли муъайян шароитда у ёки бу ажратувчи, баъзан уларнинг ҳар хил аралашмалари ишлатилади. Ажратувчилар сифатида сув, ҳар хил қувватли этил спирти ва айрим ҳоллардагина диэтил спирти (эркак папоротник экстрактини олишда) ишлатилади. Ажратувчиларни танлаш таъсир этувчи моддаларнинг физик-кимёвий хоссаларига асосланиб олиб борилади. Агар маҳсулот таркибидаги биофаол модда қайнаган сувда эрийдиган бўлса, экстракция қилиш сувда қайнатиш усули билан олиб борилади. (Учбарг -Trifolium repens экстракти-100°С). Айрим ҳолларда биофаол моддаларни кислоталар ва бошқа эритувчилар билан экстракция қилинади. Масалан, чучукмия илдизи таркибидаги глициризин кислотани 0,25% ли аммиакнинг сувдаги эритмаси билан экстракция қилинади. Фитопрепаратларни ишлаб чиқаришда асосий ажратувчи бўлиб ҳар хил қувватли этил спирти (20%-90%гача) ишлатилади. Экстрактлар - деб ўсимлик хом ашёсидан биологик фаол моддалари сув, спирт, эфир ёки бошқа ажратувчилар ёрдамида ажратиб олинган ва ажратувчиси қисман, баъзан бутунлай буғлатилган ажратмаларга айтилади. Экстрактлар-қуюқ-суюқлиги (консистенция)га қараб қуйидагича таснифланади. Суюқ экстрактлар (Extract fluida) - концентрланган ажратмалар бўлиб, 50% дан кўп намлик сақлайди, ажратувчи сифатида хар хил қувватдаги этил спиртлар ишлатилади. Қуюқ экстрактлар -(Extracta spissa) ўта қовушқоқ, идишдан тўкил-майдиган асалсимон чўзиладиган масса бўлиб, 25% гача намлик сақлайди, улар 3:1, 4:1, 5:1, 6:1 нисбатларда тайёрланади. Қуруқ экстрактлар-(Extracta sicca) толқон ёки толқонга ўхшайдиган масса бўлиб, 5%* гача намлик сақлайди. Суюқ экстрактлар (Extract fluida) - концентрланган ажратмалар бўлиб, 50% дан кўп намлик сақлайди, ажратувчи сифатида хар хил қувватдаги этил спиртлар ишлатилади. Суюқ экстрактлар осон қўзғалувчан спирт-сувли ажратмалар бўлиб, 1:1 нисбатда, яъни бир оғирлик қисм хом ашёсидан бир хажмий қисм махсулот олинади. Суюқ экстрактлар тайёрланиши нисбатан осонлиги, таъсир қилувчи моддалар мажмуасининг табийлиги, хом ашё ва тайёр махсулот нисбатининг оддийлиги билан тиббиётда кенг кўламда ишлатишга имконият беради. Шу билан бирга улар Экстрактив моддаларга тўйинган бўлиб, сақлаш харорати пасайиши ёки спиртнинг бир қисми учиб кетиши билан чўкма хосил қилади, бу эса суюқ экстрактларни ташиш ва сақлашни анча чегаралаб қўяди. Саноат миқиёсида ишлаб чиқарилаётган айрим суюқ экстрактларнинг номлари ва асосий кўрсаткачлари қуйидаги жадвалда келтирилган. Ҳозирги вақтда корхоналардан қуйидаги суюқ экстрактлар ишлаб чиқарилмоқда.
Суюқ экстрактларнинг номи ва асосий кўрсаткичлари
Экстракт номи Хом ашё ва спирт қуввати
Таъсир қилувчи моддаси,ишлатилиши
1
Калина экстракти
Пўстлоғи; 50% Ошловчи моддалар. Қон тўхтатувчи восита, айниқса бачадондан қон кетганда.
2
Жағ-жағ экстракти Ер устки қисми; 70% Витаминлар. бачадон, буйрак ва ўпкадан қон кетганда қон тўхтатувчи восита.
3
Маккажўхори экстракти
Маккажўхори попуги; 70%
Флавоноидлар ва витаминлар. Ўт хайдовчи ва қон тўхтатувчи восита.
4
Тоғжамбил экстракти
Ер устки қисми; глицерин сақлаган30%
Тимол ва карвалол сақлаган эфир мойи. Балғам кўчирувчи препарат пертуссин таркибига киради.
20
спирт.
5 Дўлана экстракти Меваси; 70% Флавоноидлар. Юрак касаллигида. 6 Франгула экстракти Пўстлоғи; 70% Антрацен хосилалари.Сурги дори сифатида. 7 Чаён ўт экстракти Барги; 50% Витаминлар. Қон тўхтатувчи восита.
Қуюқ ва қуруқ экстрактлар турли синфларга мансуб бўлган ва таркибида биофаол моддалар бўлган ўсимлик хом ашёларидан олиниб, махсус гуруҳни ташкил қилади. Уларни олишда ажратувчи сифатида ҳар хил қувватли этил спирти, диэтил спирти, хлорэтан, сув, хлороформ, аммиак, нордонлаштирилган сувлар, метилен хлорид ва хладонларни ишлатиш мумкин. Чунки тайёр маҳсулот таркибида ажратувчи деярли бўлмайди. Қуюқ экстрактларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, нам жойда суюқланади ва моғорлайди, қуруқда эса намлигини йўқотиб, қаттиқ бўлаклар ҳосил қилади. Қуруқ экстрактлар ишлаб чиқариш кўлами тез суръатлар билан ўсмоқда, чунки уларни ишлатиш анча қулайдир. Лекин қуруқ экстрактлар ишлаб чиқаришда ҳам баъзи муаммолар мавжуд. Кўпчилик қуруқ экстрактлар сочилувчан толқон бўлиб, идиш оғзи очилиши билан намликни шимиб олиб, қотиб қолади, бу эса ишлатишни ғоят қийинлаштиради. Бу қийинчиликни бартараф этиш учун шундай ажратувчи ва ажратма олиш усулини танлаш лозимки, у қуруқ экстракт номланишига сабаб бўладиган экстрактив моддаларни хом ашёдан деярли ажратмасин, лекин биофаол моддаларни иложи борича тўла ажратсин. Бундан ташқари мақсадга мувофиқ тўлдирувчиларни илмий асосда танлаш ҳам катта аҳамиятга эга. Одатда қуюқ ва қуруқ экстрактлар таркибида хом ашёга нисбатан бир неча марта кўп миқдорда биологик фаол моддалар бўлади. Улар саноат корхоналари ва дорихоналарда тиндирмалар, суюқ экстрактлар, мураккаб толқонлар, эритмалар, шамчалар, таблеткалар, қиёмлар ишлаб чиқаришда, айримлари эса ҳаб дорилар тайёрлашда тўлдирувчи бўлиб хизмат қилади. Қуюқ ва қуруқ экстрактлар ишлаб чиқариш ажратма олиш, ёт моддалардан тозалаш, буғлатиш ёки қуритиш, баҳолаш ва қадоқлаш каби технологик босқичларидан иборат. Ажратма олишда тиндирма ва суюқ экстрактлар тайёрлашдаги хамма усуллардан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга қуюқ ва қуруқ экстрактлар ишлаб чиқаришда ўзига хос ажратма олиш усуллари ҳам мавжуд. Қуруқ экстрактлар деб доривор ўсимлик хом ашёсидаги биологик фаол моддалари сув, спирт, эфир ёки бошқа ажратувчилар ёрдамида ажратиб олинган ва ажратувчиси қисман баъзан бутунлай буғлатилган, сочилувчан талқонга айтилади. Уларнинг таъсир қилувчи моддаси хом ашёга нисбатан бир неча марта кўп бўлади. Қуруқ экстрактлар (Extracta sicca) талқон ёки талқонга айланадиган масса бўлиб, 5% гача намлик сақлайди. Қуруқ экстрактлар ишлаб чиқариш кўлами тез суратлар билан ошмоқда. Чунки уларни ишлатиш анча қулайдир. Лекин қуруқ экстрактлар ишлаб чиқаришда ҳам баъзи муаммолар мавжуд. Қуруқ экстрактлар сочилувчан талқон бўлиб, идиш оғзи очилиши билан намланиб қолиш хусусиятига эгадир. Бу қийинчиликни бартараф этиш учун шундай ажратувчи ва ажратма олиш усулини танлаш лозимки, қуруқ экстракт намланишига сабаб бўладиган экстрактив моддаларни ажратмасдан, фақат биофаол моддаларни тўла ажратиши лозим. Одатда, қуюқ ва қуруқ экстрактлар таркибида хом ашёга нисбатан бир неча марта кўп миқдорда биологик фаол моддалар бўлади. Улардан саноат корхоналарида ва дорихоналарда тиндирмалар, суюқ эсктрактлар, мураккаб талқонлар, эритмалар, шамчалар, таблеткалар, қиёмлар ишлаб чиқариш мумкин. Қуруқ экстрактлар иккита гуруҳга бўлинади. Таъсир этувчи моддаси лимитланган ва таъсир этувчи моддаси лимитланмаган. Таъсир этувчи моддаси лимитланган экстрактлар юқори биологик фаолликка эга ўсимлик хом ашёсидан олиниб, бу
экстрактларда таъсир этувчи модда аниқ миқдорда бўлади. Бу эса қўшимча тўлдирувчилар (сут қанди, глюкоза, декстрин) индифферент моддалар қўшиш орқали меъёрлаштирилади. Ҳозирги вақтда қуруқ экстрактлар олишда муваффақиятларга эришгани билан, айрим камчиликлардан ҳоли эмас. Кўпгина фармацевтика соҳасида ажратма олишда фойдаланиладиган технологияларнинг камчилиги: узоқ вақтнинг талаб қилиниши ва катта миқдорда маҳсулот ишлатилиши. Бу эса ажратма олиш жараёнини мўътадил шароитини яратишда математик усуллар билан ҳисоблаш, ўсимлик хом ашёсини илмий ўрганиш, янги ажратувчиларни қидириш, ажратма олишда илғор замонавий жиҳозларни қўллаш ва дори воситаларини ишлаб чиқиш саноатида кам чиқимли технологияларни татбиқ этиш талаб этилади. Экстрактларни баҳолаш. Қуюк экстрактлар намлик, оғир металлар ва таъсир этувчи модда миқдори бўйича баҳоланади. Сақланиши. Қуюқ ва қуруқ экстрактлар таркибидаги биологик фаол моддалари,экстрактив моддалари ва ажратувчисини табиатига биноан гигрос-копик ҳусусиятга эга. Шу туфайли 30, 50 ва 100 г ли оғзи кенг бурама қопқопли шиша идишларда, қопқоқ устидан парафинланган ҳолда сақланади. Ўзига хос технологик жараѐнга эга бўлган Куюқ ва қуруқ экстрактлар. Белладоннанинг қуюқ экстракти. Ажратма белладонна баргидан реперколяция усулида 20% ли спирт ѐрдамида олинади ва ѐт моддалардан тозалашди. Сўнг буғлатгич асбобларнда 50-60°С да қуюлтириб, таъсир этувчи модда миқдори текширилади. Агар алкалоид миқдори 1,5% дан ортиқ бўлса, крахмал қанди (патока), декстрин ѐки қандлар қўшиб меъѐрига келтирилади, кам бўлган тақдирда алкалоиди меъѐридан ортиқ бўлган қуюқ экстракт билан аралаштирилади. Тайѐр экстрактда алкалоидлар микдори 1,4% дан кам ва 1,6% кўп бўлмаслиги керак. Эҳтиѐтлик билан («Б» рўйхат) сақланади. Мушаклар таранглигини бўшаштирувчи (спазмолитик) восита сифатида ишлатилади, Белладоннанинг қуруқ экстракти . Ажратма олиш ва ѐт моддалардан тозалаш куюқ экстрактга ўхшаш. Тозаланган ажратма тортилади. Экстрактив моддалар ва алкалоидлар миқдори аниқланади. Сўнг ажратма вакуум буғлатгич асбобида куюқ ҳолатгача буғлатилади. Тайѐр маҳсулотда 0,7-0,8% алкалоид бўлгунча декстрин қўшиб, аралаштирилади, куритилади, майдаланади, баҳоланади ва қодоқланади. Тайѐр маҳсулот таркибида гиоксиаминга ҳисоблаганда 0.7- 0,8% алкалоид бўлпши керак. Эҳтиѐтлик билан («Б» рўйхати) сақланади. Белладоннанинг қуруқ экстракти куюғига нисбатан икки баробар кўп микдорда ишлатилади. Унинг ѐрлиғида «Белладоннашшғ қуруқ экстракти 1:2» деб ѐзиб кўйилган бўлши керак. Чучукмия қуюқ экстракти (Ехtracti Glycyrrhizae spissum ). Ажратувчи сифатида 0,25 ѐки 1% лп аммиакли суа ишлатилиб, ажратма касрли мацерация усулида олинади. Хом ашѐ таркибида сув ва кислоталарда эримайдиган глиқпррпзпн кислотаси, аммиак билан сувда яхши эрийдиган аммонийли туз холига ўтади. Бунинг учун майдаланган хом ашѐ баравар ортиқ олинган ажратуачн билан 2 кун колдириб кўйилади. Ажратма куюқ олинади ва хом ашѐ устига баравар миқдорда ажратувчн қуйиб, яна бир кунга қолдириладп. Иккинчи; ажратма куйиб олннпб, биринчиси билан бирлаштирилади, сўнг 5% микдорда бентонит (каодин, тальк) кўшиб чайқатилади ва бир неча кунга колдириладн. сўнг сузиладп. Ёт моддалардан тозаланган вакуум асбобида қуюқ ҳолига келгунча буғлтилади. Тайѐр маҳсулотда глициризин кислотанииг миқдори 14% дан кам бўлмаслиги керак. Чучукмия қуюқ экстракти хаб дорилар тайѐрлашда ишлатилади. Чучукмия қуруқ экстракти (Еxtractum Glycyrrhizae siccum ). Чучукмия куюқ экстрактини қуритиш йўли билан тайѐрланади. Таркибида 17%глицеризин кислотаси, бўлиши керак. Қуюқ экстрактига ўхшаш ишлатилади. Саволлар 1. ДФ ХI нашри бўйича суюқ экстрактлар сифатига қандай талаблар қўйилган ва улар қандай аниқланади?
2.ДФ ХI нашри бўйича қуюқ экстрактлар сифатига қандай талаблар қўйилган ва улар қандай аниқланади? 3.ДФ ХI нашри бўйича қуруқ экстрактлар сифатига қандай талаблар қўйилган ва улар қандай аниқланади? Адабиётлар: 1. Государственная Фармакопея Х1 изд. вып.1 и 2. - М.; 1987; 1991 2. Махкамов С.М., Усуббаев М.У., Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар технологияси - Тошкент, 1994.-325б. 3. Технология лекарственных форм / Под.ред.проф. Л.А.Ивановой М.; 1991 4. Промышленная технология лекарств / Под ред. проф. В.И.Чуешов Том 1-2 - Харьков, 2002. 5. Миролимов М.М. Йиғинди препаратлар технологияси - Т.,2002, б.
Download 21,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish