Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Аюпов Равшан Хамдамович  130



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

 


Аюпов Равшан Хамдамович 
130 
 
Картошканинг шифобахшлилиги 
Картошка (Картофель) бўйи 80 см гача борадиган кўп йиллик ўтсимон 
ўсимлик бўлиб, барглари навбатма-навбат жойлашган, тоқ патсимон. 
Гуллари оқ, оч пушти ва пушти-кўк бўлади. Мевалари йирик-йирик, 
шарсимон, яшил-жигарранг тусда. Картошка таркибида бўладиган фаол 
моддалар 2% оқсиллар, углеводлар, ёғлар, лимон ва олма кислоталари, В
1
, В
2

С ва РР витаминларидир. Бошқа ўсимликларга қараганда картошкада 
бошқалардан кўпроқ, 17,5% атрофида крахмал бўлади. Кўк туганаклари 
ёруғликда кўпроқ туриб қолса, уларда соланин деб номланган заҳарли 
стероидли алкалоид пайдо бўлади. Картошка ўсимлигининг барча 
қисмларида соланин топилган, аммо туганакларидан ўсиб чиққан нишлари ва 
гулларида соланин ҳаммадан кўра кўпроқ бўлади. Картошканинг нишлари 
билан баргларида олтита турли хилдаги гликоалкалоидлар ҳам борлиги 
аниқланган.
Картошканинг табобатда ишлатилиши: 
Халқ табобатида янги картошка суви меъда ширасини жойига 
келтириш, зарда қайнашини, кўнгил айнишини йўқотиш, меъда ва ўн икки 
бармоқли ичак яраси битишини тезлаштириш учун ишлатилади. Картошка 
крахмалидан эса меъда-ичак касалликларида (гиперацид гастрит, спастик 
колит, ярали колит ва диспепсияда) ўраб олувчи, яллиғланишга қарши, 
сийдик ҳайдайдиган восита сифатида фойдаланилади. Бундан ташқари, янги 
картошка билан гушга даво қилинади, бронхит касаллигида эса картошка 
буғлари билан нафас олиш буюрилади. Янги картошка сувини қаймоққа 
аралаштириб, баданнинг сепкил тошган, куйган ва ёрилган жойларига 
қўйилади. Картошка таркибида калий кўп бўлганлиги туфайли, уни сийдик 
ҳайдайдиган восита сифатида юрак ва буйрак касаллиги билан оғриган 
беморларга буюрилади.
Картошка гулларидан тайёрланган дамлама артериал қон босимини 
пасайтириб, 
нафасни 
жонлантиради. 
Картошка 
таркибидаги 


Аюпов Равшан Хамдамович 131 
глюкоалкалоидларнинг гижжалар, микроблар ва замбуруғларга қарши таъсир 
кўрсатиши илмий текширувларда исбот этилган. Картошка таркибидаги 
соланин деб номланган стероидли алкалоид бошқа алкалоидларга қараганда 
камроқ заҳарли, аммо таъсири кортизон таъсиридан қолишмайди. Бу 
алкалоид кимёвий тузилиши ва таъсири жиҳатидан юрак гликозидлари ҳамда 
кортикостероидларга ўхшаб кетади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish