Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Картошкадан дориворлар тайёрлаш усулларига мисоллар



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Картошкадан дориворлар тайёрлаш усулларига мисоллар: 

Картошкани ювиб, пўстини артмаган ҳолда қирғичдан ўтказилади ва 
сиқиб суви олинади. Тайёр шарбатни гастрит, колит ва меъда яраси 
касалликларида 20-30 кун мобайнида овқатдан 10-15 дақиқа олдин 
ярим стакандан ичилади. 

Янги картошка суви 20 кун давомида овқат олдидан 50 миллилитрдан 
кунига 3 маҳал ичилади. 
Помидор шифобахш неъмат сифатида 
Помидор бир йиллик ўсимлик бўлиб, уни бир замонлар «жаннат 
олмалари» деб атаганлар. Дарҳақиқат, помидор ўзининг ажойиб таъми
мазаси, дориворлик ва озуқавий хоссалари туфайли бу номга эга бўлишга 
хақлидир. Помидор меваларида 6,5% гача қанд, В
1
, В
2
, Р, К витаминлари, 
аскорбин кислотаси, каротин, калий, фосфор, темир тузлари ва органик 
кислоталар мавжуд. Помидорларнинг 150-200 грамми инсоннинг ушбу 
витаминларга бўлган бир суткалик эхтиёжини бемалол қондира олади. 
Ундаги лимон ва олма кислотаси иштаҳани очади, овқат хазм қилишни 
тезлаштиради, ошкозон-ичак йўллардаги жуда кўп касал тарқатувчи бактерия 
ва микробларни ўлдиради. Помидор танаси биринчи гулбарг хосил бўлгунча 
тўғри ўсади, кейин эса шохлана бошлайди. Хар бир шохча бир неча барглар 
хосил бўлганидан сўнг гулбарг билан тугалланади. Помидор навига боғлиқ 
равишда унда 7-12 тагача барглар хосил бўлади. Ўсимликнинг шохчалари 
жуда кўп бўлгани туфайли у жуда кўп озиқ моддалар талаб қилади ва озиқ 
моддаларнинг етарли бўлмаслиги помидорнинг мевалар тугишига салбий 
таъсир қилади. Бундай ахволнинг олдини олиш учун шохлари жуда кўп 


Аюпов Равшан Хамдамович 
132 
помидорларнинг ортиқча шохлари чилпиб узиб ташланади. Помидорлар 
турли хил тупроқларда ўсиши мумкин. Қумли тупроқларда хосил кам 
бўлгани билан, мевалари тезроқ етилади. Бошқа хилдаги тупроқларда эса 
юқорироқ ҳосил олиниши мумкин, аммо мевалари кечроқ етилади. 
Помидорларни ҳосилдор ва жанубга қараган, қуёш яхши тушадиган хамда 
совуқ шамоллардан ҳимояланган ер майдонларига экиш мақсадга мувофиқ. 
Помидордан олдин ушбу ер майдонига экиладиган экинлар (ўтмишдошлар
нинг энг яхшилари бодринг, карам ва дуккакли ўсимликлардир. Совуқ ва 
нам, тупроғи оғир ер майдонларида помидорлар жуда секин ривожланадилар. 
Помидор учун танланган ер майдони кузда 20-22 см чуқурликда хайдалади. 
Эрта баҳорда қор эриши билан ер майдони текисланади ва кўчатлар экишдан 
3-5 кун олдин ер майдонини 15 см чуқурликда хайдаб уни текисланади. 
Помидорларнинг нормал ривожланиши учун 25 градусгача иссиқлик талаб 
қилинади. Агар харорат 15 градусдан паст бўлса, помидорлар гулламайдилар, 
агар харорат 8-10 градуслар атрофида бўлса, помидорларнинг ўсиши хам 
тўхтайди. Помидор ўсимлигининг сувга бўлган талаби жуда катта. Агар 
намлик етишмаса, унинг барглари буралиб қолади. Ўсимликнинг сувга 
бўлган энг катта талаби у мева тугганидан кейин сезилади. Бу пайтда 
тупроқда намлик етишмаслиги умумий хосилни ва меваларнинг ўртача 
оғирлигини анча камайтиради. Лекин бунда помидор майдалашиб, тез 
пишади хамда унда қуруқ моддалар ва шакарнинг миқдори ортади. Хаво 
намлигининг юқорилиги помидор ўсимлигига салбий таъсир килади -
ўсимлик узун ва касалликларга чидамсиз бўлиб колади. Ундан ташқари, 
гуллаш пайтида хавода намликнинг кўплиги помидорларнинг чангланишини 
қийинлаштиради ва натижада унинг гуллари тўкилади. Помидорларнинг тез 
ривожланиши ва юқори хосил бериши учун ёруғлик миқдори юқори 
даражада бўлиши керак.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish