Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент


Кашничдан дориворлар тайёрлашга мисоллар



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Кашничдан дориворлар тайёрлашга мисоллар: 

1 ош қошиқ янчилган кашнич мевалари устига 1 стакан қайноқ сув 
қуйиб, 30 дақиқа дамлаб қўйилади ва сузиб олиниб, овқатдан 30 дақиқа 
илгари 2 ош қошиқдан ичилади. 

2 ош қошиқ кашнич мевалари устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 15-20 
дақиқа дамланади ва сўнгра сузиб олиниб, оғиздаги қўланса ҳидни 
йўқотиш учун кунига бир неча марта оғиз чайилади. 
Укропнинг шифобахш хусусиятлари 
Укроп (Укроп аптечный, огородный) ўсимлигининг кимёвий таркиби 
ва фармакологик хоссалари жиҳатидан бир-бирига жуда яқин турадиган икки 
тури – экма укроп (шивит) ва дорихона укропи бор. Экма укроп бўйи 80-100 
см га борадиган бир йиллик ўсимлик бўлиб, ўзига хос хушбўй ҳиди бор. 
Дорихона укропи аксари икки йиллик ўсимлик бўлиб, бўйи 180 см гача 
боради. Бу ўсимликларнинг илдизи дуксимон, сарғишроқ рангда бўлиб, бир 
оз шохлайди. Барглари – навбатма-навбат жойлашган патсимон қирқилган, 
пастки барглари бандли, усткилари аксарият калта бандли ёки бандсиз 
бўлади. Гуллари майда-майда бўлиб, сариқ рангда, соябонсимон бир қадар 
йирик тўпгуллар ҳосил қилади. Меваси чўзинчоқ шаклда бўладиган оч 
жигарранг ёки кулрангсимон икки уруғли мева.
Укропнинг деярли ҳамма қисмларида эфир мойлари бор. Уруғларида 
20% га қадар мой бўлади. Бундан ташқари, бу ўсимликларда аскорбинат 


Аюпов Равшан Хамдамович 127 
кислота, каротин ва флавоноидлар, кверцетин, изорамнетин ва кемферол 
мавжуд. Поя ва баргларида В
1
, В
2
, В
6
витаминлари, пантотенат кислота, бир 
оз миқдорда қанд моддалари ва азотли моддалар топилган.
Укропнинг шифобахш неъмат сифатида ишлатилиши: 
Халқ табобатида овқат ҳазми бузилганида, нафас йўллари, жигар, 
буйрак, қовуқ касалликларида, шунингдек эмизикли аёлларнинг сутини 
кўпайтириш учун укроп уруғидан кукун, дамлама ва қайнатма холида 
фойдаланилади. Мамлакатимизда укроп уруғини қорин дам бўлганида, 
иштаҳа пасайганида, қорин оғриғида, ўт-тош ва сийдик-тош касалликларида 
ишлатилади. Ибн Сино маълумотларига кўра, қорин дам бўлганида, ҳиқичоқ 
тутаётганида, кўнгил айниганда, юрак ўйнаётганда укроп ёрдам беради. 
Замонавий табобатда бу ўсимликдан тайёрланган гален препаратлари ҳам 
безлар ишини кучайтириб, ўт ва сийдик ҳайдайдиган таъсир кўрсатади. 
Укроп томирлар мушакларини бўшаштирадиган ва сийдик ҳайдайдиган 
бўлгани учун баъзи олимлар уни гипертония ва атеросклероз касалликларига 
ҳам даво бўлади дейишган. Хақиқатан ҳам, укроп дамламаси вена томиридан 
юборилганида қон босимини тушириб, чарчаган юрак ишини кучайтириши, 
ичакларни бўшаштириши ва сийдик чиқаришни кўпайтириши тажрибаларда 
аниқланган. Экма укроп уруғлари ва улардан олинган анетин препарати 
юрак-тож томирлари, меъда-ичак йўли, ўт пуфаги, сийдик йўллари силлиқ 
мушакларини бўшаштиради. Шу муносабат билан у юрак тож томирлари ва 
бошқа томирларни кенгайтириб, оғриқларни бир қадар камайтиради.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish