Қуйида ялпиздан фойдаланиб тайёрланадиган турли хил доривор
воситалар келтирилади:
Ялпизли чой оғриқни қолдирувчи, ўт ва сийдик ҳайдовчи, кўнгил
айниши, ич дам бўлишини камайтирувчи ҳамда овқат ҳазм қилувчи
восита сифатида ишлатилади. Бундай чой тайёрлаш учун бир ош
қошиқ майдаланган ялпиз баргига бир стакан (200 мл) сув қуйиб, 15-20
дақиқа дамлаб қўйилади. Совугандан сўнг, уни 2 қават докадан сузиб,
тоза идишга солиб қўйилади. Катта кишилар овқатдан олдин 1 ош
қошиқдан, мактаб ёшидагилар 1 десерт қошиқдан, мактабгача ёшдаги
болалар эса 1 чой қошиқдан ичишлари тавсия этилади.
Ялпиздан дамлама тайёрлаш учун 2 чой қошиқ ялпиз баргини 250 мл
қайноқ сувда 30 дақиқа дамлаб, сўнгра докада сузиб олинади. Ушбу
Аюпов Равшан Хамдамович 101
дамламадан кун мобайнида бир қултумдан ичиб туриш ошқозон
фаолиятининг бузилиш ҳолатларида ва кўнгил айнишида шифо бўлади.
Ялпизли сув, ялпизли кулчалар, ялпизли қайнатма кўнгил айнишини
қолдиришда ва ўт ҳайдовчи омил сифатида тавсия этилади. Ялпизли
қайнатма тайёрлаш учун 5 грамм ялпиз барги 200 мл сувда 15 дақиқа
паст оловда қайнатилиб, совугач, докада сузиб олинади. Бу
қайнатмадан кунига ярим стакандан (100 мл) 2 маҳал овқатланишдан
икки соат олдин ичилади.
Ялпиз эфир мойининг спиртдаги аралашмаси (1:4 нисбатда) бош
оғриғида, тери яллиғланишида ишқалаб суртилади. Шамоллашда ва
тумов касалликларида эса ундан ингаляция усули билан
фойдаланилади, яъни, дорини юқори нафас йўлларига газ, буғ ёки
аэрозол ҳолатида юбориш тавсия этилади.
Ялпиз шарбати истеъмол қилинса, қон кетишини ва қон қусишини
тўхтатади, кўкрак ости аъзолари ва елкадаги оғриқларга шифо бўлади.
Райхон доривор неъмат сифатида
Гипертония касаллигида овқатланиш витаминли ва оқсилли бўлиб,
таомномадан ёғли, аччиқ ва шўр таомларни чиқариб ташлаш керак. Бу
касалликни даволаш ва профилактика қилиш учун райҳоннинг
дамламаси, қайнатмаси ва ёғини ишлатиш мумкин. Райҳон мия, юрак
ва ўпка томирларини кенгайтиради, шунинг учун ҳам уни
гипертоникларга тавсия қилинади. Райҳон дамламаси тайёрлаш учун
райҳоннинг 2 чой қошиқ миқдоридаги янги ёки қуритилган баргларига
200 мл қайнаган тоза сув қуйилиб, 30 минут дамланади ва кунига икки
марта 1 ош қошиқдан қабул қилинади. Сўнгра бир ҳафта дам олиниб,
муолажа яна қайтарилиши мумкин.
Гипертония касаллигига қарши райҳон ва валериананинг дамламасини
ҳам тайёрлаш мумкин. Бунинг учун 2 чой қошиқ райҳон ва 8 грамм
валериана илдизи олиниб, унинг устига 250 мл қайнаган сув қуйилиб,
бироз муддат дамланади. Бунда эфир мойлари дамламадан учиб
Аюпов Равшан Хамдамович
102
кетмаслиги учун идишнинг усти яхшилаб ( герметик) ёпилади. Тайёр
дамламани 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал 3 ҳафта давомида
ичилади. Муолажа тугаганидан сўнг, икки ҳафта дам олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |