1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


ҲИКМАТ  Кўп еювчилар овқати бадҳазм бўлади. Овқати бадҳазм киши доим дардманд бўлади (Юсуф Хос  Ҳожиб).  СЕМИЗЛИК САБАБЛАРИ ВА ДАВОСИ



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

ҲИКМАТ 
Кўп еювчилар овқати бадҳазм бўлади. Овқати бадҳазм киши доим дардманд бўлади (Юсуф Хос 
Ҳожиб). 
СЕМИЗЛИК САБАБЛАРИ ВА ДАВОСИ 
Семириб, қорин чиқиб кетиши икки хил бўлади: наслий ва сунъий. Наслий семизлик кам, 
сунъий семизлик эса кўп кузатилади. Наслий семизликка қараганда сунъий семизлик хавфли саналади. 
Семириб кетишга кўп овқат ейиш асосий сабабдир. Одамнинг семириб кетишига нима сабаб 
бўлишидан қатъи назар, ортиқча юкдан халос бўлиш учун овқат калориясини кескин камайтириш 
зарур. 
Қорин қўйган одам совуқ мижоз бўлади. Аслида қорин қўйиш касаллик эмас. Аммо семизлик 
оқибатида кўплаб руҳий, моддий касалликлар пайдо бўлиши исбот талаб қилмас ҳақиқатдир. Бу 
хусусда Абу Али ибн Сино: “Семизлик томирларни қисиб, руҳ сўнишига олиб келади”, деган. 
Қориннинг меъѐридан ортиқ чиқиб кетиши сабаб қорин бўшлиғи, кўкрак қафаси, юрак 
атрофини ѐғ босади. Семизлик натижасида қон томирлари фаолияти қийинлашади, яъни томирлар 
қисилиб қолиб, уларда қон, ҳаво айланиши қийинлашади. Оқибатда кишининг руҳий ҳолати ҳам 
ѐмонлашади. 
Семизлик нафас қисиши, хафақон, сакта, фалаж касалликларига олиб боради. Семиз кишилар 
мижознинг ҳаддан ташқари совуқлиги, қон камлиги, балғам кўплиги учун очликка, ташналикка 
чидамсиз бўладилар. 
Семизлик оқибатида тана ҳаракати секинлашади, чаққонлик, зийраклик каби хислатлар 
йўқолади. 
Қуйидаги омиллар семиришга, қорин чиқиб кетишига сабаб бўлади: 
– Нафси бузуқлик; 
– нотўғри овқатланиш; 
– ўз гавдасини бошқара олмаслик; 
– жисмоний меҳнат ѐки бадантарбия билан мунтазам шуғулланмаслик. 
Қорин қўйганлар ўз камчиликларини тузатишлари, гавдаларини хушбичим ҳолатга келтириб, 
фаол ҳаракат қила олиш даражасига чиқишлари мумкин. Бунинг учун қуйидагиларга амал қилиш 
лозим: 
1. Серҳаракат бўлиш, жисмоний машқларни мунтазам бажариш; 
108
Киши совуқ мижозли бўлмаса, бу даражада семириб кетмайди. Мижозлари совуқлиги учун улардан фарзанд 
бўлмайди, эрлик уруғлари оз бўлади. Семиз хотинлар ҳам шундай. Уларнинг бўйида бўлмайди, ҳомиладор бўлсалар ҳам 
бола ташлайдилар, шаҳватлари ҳам заиф бўлади. 
109
Манба: “Саломатлик тақвими”нинг 2013-йилги 4-сони, 7-8-бетлари. 


137 
2. Ҳафтада 1-2 марта ҳаммомда узоқ терлаш; 
3. Сув ҳавзаларида сузиш; 
4. Қовурилган, ѐғли овқатлар, қази, кабоб, тухум истеъмолидан вақтинча тийилиш; 
5. Кучли таомлар, мол, парранда ѐғларини камроқ истеъмол қилиш; 
6. Оз-оздан тез-тез овқатланиш; 
7. Кечки овқатни оз миқдорда, вақтлироқ (шом намозидан олдин) ейиш ѐки умуман кечки 
овқатдан воз кечиб, унинг ўрнига сут, қатиқ ичиш ѐки олма ейиш; 
8. Доим кўк чой ичиб юриш; 
9. Иссиқ, юмшоқ, оқ нонни вақтинча истеъмол қилмаслик; 
10. Суви қочган нон, қаттиқ нон ѐки талқон ортиқча ѐғларни ўзига сингдириб, семизлик олдини 
олади; 
11. Арпа нон, карам, сабзи, қовоқ, сут, қатиқ, пишлоқ ейиш; 
Семизликни бартараф этишда кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш керак. Зеро, улар жуда 
сервитамин бўлганидан организмда моддалар алмашинувини тезлаштиради. Бу эса жуда семиз 
одамлар учун муҳимдир. 
Мева-сабзавотларда озиқ толалар клетчаткаси, пектин моддалар бўлади. Улар ичак 
микрофлорасини яхшилайди, унинг ҳаракат фаоллигини оширади, холестерин чиқиб кетишига ѐрдам 
беради. Семиз одам таркибида ана шундай моддалар бор маҳсулотларни еб туриши жуда фойдали. Бу 
моддалар одамни тўқ тутади, углеводлар организмга сингишини камайтиради. 
12. Ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қаҳва, какао истеъмол қилмаслик (асал мумкин); 
13. Тузи паст овқат ейиш (тузли нарсалар одамни чанқатади, организмда суюқлик тутилиб 
қолишига олиб келади. Бу эса тана вазнини янада орттириб юборади). 
14. Кун давомида умуман овқат емасдан фақат мева шарбати ѐки сут-қатиқ ичиш ҳам семизлик 
давосидир. 
Озиш учун овқат калориясини кескин пасайтирилса, организмда энергия танқислиги пайдо 
бўлади. Шунда организм ўзидаги ѐғ захираларидан фойдаланишга ўтади. Натижада одам озади, 
ортиқча ѐғлардан халос бўлади. 
Қорин очишидан қийналмаслик учун тез-тез, оз миқдорда овқатланиш тавсия этилади. 
Семизликни бартараф қилишда баъзи таом турларидан вақтинча тийилиш билан бирга овқатни 
меъѐрида ейиш, жуда тўйиб овқатланмаслик ҳам муҳим саналади. 
ҲИКМАТ 
Тана роҳати таомнинг озлигида, дил роҳати сўзнинг камлигида, руҳ роҳати уйқунинг 
камлигидадир (Хожа Аҳрор Валий). 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish