140
ўзига боғлаб қўяди. Ҳар куни соатлаб телевизор кўрадиган киши олтиндан қиммат вақтини беҳуда
совуради. Америкаликлар телевизорни “тентак қути” дейишлари бежиз эмас. Телевизорга сарфланган
ҳар бир сония бизни ҳақиқий ҳаѐтдан узоқлаштиради, экран ҳаѐтига боғлаб қўяди. Телевизорга
сарфланган ҳар бир соат ўртача 30 бет китоб ўқишимизга тўсқинлик қилади.
Зеҳнимизни, қалбимизни бундай нопок нарсадан сақлаш учун иложи борича телевизордан
узоқроқ бўлиш керак. Телевизор фақат вақт ўғриси эмас, онгимизни ҳам заҳарлайди, қалбимизни
ифлослантиради. Ички дунѐйимизга телевизор канализациядан ифлос нарсалар оқиб туради. Буни
тўхтатиш ўзимизга боғлиқ.
Телевизор кўриш инсон руҳиятига таъсир қилади. У ерда кўрсатилаѐтган кинолар,
эълонлар,
тутуруқсиз клиплар инсон онгини заҳарлайди, ҳузур-ҳаловатини кетказади.
Телевизор сизни тор фикрлашга ундайди, дунѐқарашингизни чеклаб қўяди. Чунки
телевизордаги кўрсатувлар маълум мақсадда эфирга узатилади. Шунинг учун, оламга ўз нигоҳингиз
билан боқинг, телевизорга ишониб қолманг.
Олимлар аниқлашича, ота-оналарнинг телевизорга ружу қўйиши бола оғзаки нутқи
ривожига
салбий таъсир кўрсатар экан...
Кўп ота-оналар телевизорга тикилиб, боласи билан гаплашишни ҳам унутиб қўйишади.
Натижада гўдакнинг тили кеч чиқади. Мутахассислар тавсиясига кўра, ҳатто болалар кўрсатувини
кўришни ҳам маълум миқдорда чеклаш лозим экан.
Америкалик болалар шифокори Ари Браун болаларга оммавий ахборот воситаларидан
фойдаланишни умуман таъқиқлашни тавсия этади. Унинг фикрича, уч ѐшдан кичик гўдакларга
мўлжалланган турли дастурлар болани телевизор ѐнига “михлаб” қўяди. Оқибатда бола гаплашишни
деярли унутади. Шу боис бу ѐшдаги болаларни ўқитиш ярамайди. Чунки улар буни ҳали тўла тушуниб
етмайди, дейди шифокор.
Аниқланишича, телевизор киши соғлиғига ҳам зарар келтиради. Биринчи навбатда, кўзга зиѐн
етказади. Қолаверса, телевизор қаршисида “михланиб” ўтириш – камҳаракатлилик натижасида турли
муаммолар келиб чиқади.
Шифокорлар айтишича, овқатланаѐтганда телевизор кўрилса, овқат яхши
чайналмасдан ютилади, иштаҳа билан ейилмайди. Натижада ҳазми ҳам оғир кечади. Қолаверса,
ѐтишдан олдин ярим тунгача телевизор кўрган одамнинг уйқуси маромида бўлмайди. Бу нарса иш
унумдорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Телевизорда берилаѐтган эълонлар кишини беихтиѐр маълум маҳсулотни истеъмол қилишга,
бирон жойи оғриса, сабабини суриштирмай дори ичишга мажбур этади. Чунки унинг онгига “Дори
ичсанг, ҳаммаси жойига тушиб кетади”, “Мана шу маҳсулотни сотиб олсанг, бахтли бўласан!” деган
қараш сингдирилади. Демак, телевизор инсонни зомбикка айлантиради. Бу – жудаям хавфли касаллик.
Телевизор оила тинчлигига ҳам хавф солади. Чунки хаѐли телевизорда бўлган эр хотинини
эшитишни истамайди. Сериалга ошуфта хотин боласининг инжиқликларини кўтармайди. Унга фақат
сериал бўлса бас. Бошқа нарса керакмас.
Ҳақиқатан, инсон ҳаѐтига энг кўп зиѐн келтиради нарса айнан сериаллар, десак хато бўлмайди.
Адоғи йўқ бу сериаллар эркаклар шижоатини сўндиради, аѐллар юзидан ҳаѐ-ибо пардасини кўтаради.
Сериал кўриб бети қотган фарзандлар индамай-нетмай ота-онасига гап қайтарадиган бўлади.
Фарзанд тарбиясига бефарқ ота-оналар айнан сериал туфайли кўп жавр чекади.
Сериалга ошуфта ѐшлар билиб-билмай бузуқлик кўчасига кириб қолади.
Бизнинг миллий, диний қадриятларимизга умуман ѐт сериаллар берилиши дард устига чипқон
бўлади. Чунки бундай томошалар ҳаѐсизликни, юзсизликни, ҳаром-хариш турмуш тарзини тарғиб
этади. Оммавий “маданият” иси келиб турган ҳар қандай томоша одамлар дунѐқарашини бузади,
онгини заҳарлайди, инсонга хос ижобий хусусиятларни йўқотади.
Сериал кўришга мубтало халқ
маънан тубанлашиб, ўзлигини унутади. Ёши катталар
телевизорни “дилбузар” деганларича бор. Телевизор айнан қалбимизни жароҳатлайди. Унинг оғриғи
бирдан эмас, йиллар ўтиб билинади.
Шундай экан, телевизорга боғланиб қолманг, ўзингизни, фарзандларингизни телевизорнинг
зарарли нурларидан, маънавиятга келтирадиган зиѐнларидан сақланг.