1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?


КИЙИНИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

КИЙИНИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК? 
Инсон барча мавжудотлар ичида энг мукаррамидир. У ақл-заковати, тил-забони, қолаверса, 
уятли жойларини ѐпиб юриши билан ҳам қолган тирик жонзотлардан ажралиб туради. Чунончи, ақл-
ҳуши жойида инсон уят, ҳаѐ-ибо нималигини яхши билади. Шунга яраша ўзига мос либосларни кияди, 
иффатини сақлайди. Зеро, кийим бобидаги нуқсон-камчиликлар киши ҳурматини тушириши, 
обрўсини тўкиши ҳеч гап эмас. 
Шу маънода қуйида либос билан боғлиқ муҳим жиҳатларни санаб ўтамиз. 
Эркаклар кийимига қўйилган шартлар: 
– Ҳалол пулга олинган бўлиши; 
– нопок нарсалардан, нажосатдан холи бўлиши; 
– ипакдан эмас, пахта, жун каби матолардан бўлиши; 
– баданнинг аврат жойларини ѐпиб туриши; 
– тор, ноқулай бўлмаслиги (кийим бир оз кенгроқ бўлгани маъқул); 
– аѐллар кийимига ўхшаш (гулли, ялтироқ, ипакдан) бўлмаслиги; 
– ғайридинларга хос бўлмаслиги (кийим кийиш билан ўзини бошқа миллатларга ўхшатмаслик); 
– кийимга турли хил ѐзувлар ѐзилмаган, жонзотлар сурати чизилмаган бўлиши; 
кийимни зеб-зийнат эмас, баданни яширувчи, инсон ҳурматини сақловчи, танани иссиқ-
совуқдан асровчи восита деб билиш; 
– ҳамманинг эътиборини ўзига тортадиган, кишиларга ғайриоддий туюладиган, бачкана 
бўлмаслиги керак. 
Аѐллар кийимига қўйилган шартлар: 
– Эркаклар эътиборини ўзига жалб қиладиган кийим бўлмаслиги; 
– либос остидаги бадан кўринмайдиган даражада қалин бўлиши, ўта юпқа бўлмаслиги; 
– бадан шакли, тана аъзолари ҳажми аниқ кўринмайдиган бўлиши (Жумладан, бели тор
кўкраги, бўйин қисми очиқ, енги калта бўлмаслиги керак); 
– жуда тор бўлмаслиги; 
– эркаклар кийимига ўхшамаслиги; 
– атир, хушбўйликлар сепилмаган бўлиши; 
– ғайридинларга хос кийим бўлмаслиги; 
– кийим билан ўзгалардан устун эканини даъво қилмаслик, либос билан мақтанмаслик. 
Миллий, диний урф-одатларимизга кўра, аѐллар кийинишига алоҳида эътибор билан қаралади. 
Уларнинг юзи, икки кафтидан бошқа ҳамма жойи аврат (уятли) бўлгани учун аѐл мазкур аъзоларини 
бегоналар назаридан яшириши, унинг либоси ҳам шунга мос бўлиши керак. Афсуски, ҳозирда кўп 
аѐллар енги, этаги калта, кўкси очиқ кийимлар, аъзоларни кўрсатиб турадиган тор, юпқа кўйлаклар 
кийишади, кўкрак, киндик, сонларини очиб, ҳаммага кўз-кўз қилиб юришади. Бу бизнинг одобимизга, 
миллий урф-одатларимизга ҳечам тўғри келмайди. 
* * * * * 
Кийим “Бисмиллаҳ”ни айтиб, ўнг қўл, ўнг оѐқдан бошлаб кийилади. Ечаѐтганда эса чапдан 
бошланади. 
115
Манба: Аҳмад Муҳаммад Турсун, “Сиз қандай яшамоқчисиз?”, 631-635-бетлар. 


146 
Либослар покиза тутилади, дуч келган жойга ташланмайди, очиқ жойларга илиб қўйилмайди, 
балки токча ѐки жавонларга тахлаб қўйилади. 
Кийим кийишдан олдин бир-икки силкитиб, қоқиб ташланади. 
Янги кийим кийганда Аллоҳга ҳамд (мақтов) айтилади, либос билан манманлик қилинмайди, 
эски кийимлар садақа қилинади. 
Икки ҳайитда, жума кунлари эркаклар – иложи бўлса – янги, покиза, оқ рангли либос 
кийишлари тавсия этилади. 
Саломатликка зарар қилмаслиги учун кийим ўртача кенгликда, узун-калталиги ҳам меъѐрида 
бўлгани маъқул. Токи тана аъзоларини қисиб қўймасин, қон айланишига халал бермасин. 
Кийим фаслга, иқлимга, ѐшга мослаб кийилса, мақсадга мувофиқ бўлади. 
Кийим бўйинни, кўкракни, оѐқни сиқиб қўймасин. Акс ҳолда одам ҳар хил касалликка 
чалинади, доим ҳорғин ҳолда юрадиган бўлиб қолади. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish