1-БЎлим. Бахтли ҳаёт асослари бахтнинг баҳоси қанча?



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/154
Sana21.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#74735
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   154
Bog'liq
Baxtli Xayot sari

АЖОЙИБ ДОРИ 
Айтишларича, аббосийлар халифаси Ҳорун ар-Рашид ҳузурига тўрт мамлакатдан биттадан 
табиб чақиртирди. Табиблар ҳиндистонлик, румлик, ироқлик, суданлик эди. Уларга дардни бутунлай 
тузатувчи, асорат қолдирмайдиган биттадан дорини сифатлаш топширилди. Ҳиндистонлик табиб: 
– Менимча, касалликни йўқ қилиб, асорат қолдирмайдиган дори – қора ҳамла мевасидир, – 
деди. 
Ироқлик табиб: 
– Менимча, бу дори – сутарасидир, – деган фикрни олға сурди. 
Рум табиби: 
– Менимча, бу дори – иссиқ сув, – деб тахмин қилди. 
Суданлик табиб (улар ичида энг билимдони эди) шундай деди: 
– Ҳамла меъдани буриштиради. Буям бир хасталик. Сутараси меъдани бузади. Буям бир 
хасталик. 
– У ҳолда, сенинг фикринг қандай? – дея сўрашди. 
– Менимча, ҳеч бир касалликка имкон қолдирмайдиган нарса – тоза очқамагунча, иштаҳа 
бутунлай очилмагунча таом емаслик, ҳали иштаҳанг бор пайтда жудаям тўймасдан қўлни таомдан 
тортиш. 
Шунда ҳамма табиблар бирдан: 
– Жуда тўғри айтдинг! – дейишди
119

ОВҚАТЛАНИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК? 
119
Манба: “Ирфон” тақвимининг 2014-йилги 3-сони, 33-бети. 


149 
1. Сувни шошилмасдан ичинг. 
2. Яна ейишингиз мумкин бўлган пайтда овқатланишни тўхтатинг. 
3. Жуда ѐғли овқатлардан сақланинг. 
4. Овқатдан кейин оғиз бўшлиғини, тишларни илиқ сув билан ювиш фойдали. 
5. Кунлик овқатингизни эрталаб соат 8-9 ларда 25 фоизини, соат 12-14 ларда 15 фоизини, 
кечқурун 20-21 ларда 10 фоизини тановул қилинг. 
6. Овқатингиз тотли, яхши пишган, кўриниши чиройли бўлсин. 
7. Қаттиқроқ таомлардан қочманг. Чунки у милкни, тишни мустаҳкамлайди. 
8. Овқатни секин, яхшилаб чайнаб ейиш керак. Шунда осон ҳазм бўлади. Кунига 4-5 маҳал оз-
оздан тўймай овқатлансангиз, танангиз ҳам, руҳингиз ҳам соғлом бўлади. 
9. Аччиқ ѐки ўта ширин нарсалардан сақланинг. 
10. Иложи борича иситилган нарсалар (овқат, нон) истеъмол қилмаслик керак. 
11. Шошилмасдан овқатланинг, оғизга ортиқча таом тиқманг. 
12. Овқат еб туриб китоб ўқиш ошқозонга ўта зарар. 
13. Оч қолмай туриб овқатланманг. 
14. Овқат билан қўшиб тановул қилинадиган сабзавот, кўкатларни тозалаб, тўғрамасдан 
дастухонга тортиш фойдали. 
15. Дудлаб пиширилган таомлар айрим ҳолларда ошқозон-ҳазм йўлларига, жигарга зарар 
келтиради. 
16. Ейилаѐтган овқат температураси 60 даражадан юқори, 15 даражадан паст бўлмаслиги керак. 
17. Полиз маҳсулотларини нонсиз истеъмол қилган маъқул. 
18. Қовурилган овқат инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. 
19. Ўсимлик ѐғида пиширилган овқатлар соғликка кони фойда. 
20. Суви қочган нон, қаттиқ нон, толқон ошқозон, жигар касалликларига даво бўлади, қонни 
тозалайди. 
21. Ҳар қандай нордон мевалар, сабзавотлар қон босимини туширади, овқат ҳазмини 
тезлаштиради. 
22. Овқат – иложи борича – нон билан истеъмол қилингани маъқул. Чунки, нон қўшиб ейилган 
таом яхши ҳазм бўлади. 
23. Овқат билан суюқликни қўшиб ичманг. Овқат еб бўлгач, бир оздан сўнг ичимлик ичган 
маъқул. 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish