СЕРИАЛ
113
– Тинчликми, Асадбек? Машинанг жиндай авария бўпти, деб эшитдик?
– Шунақа бўлди... Шу сериал деган нарсани қайси аҳмоқ ўйлаб топган, а?
– Ўзингга зиѐн-заҳмат етмадими, ишқилиб? Чўлоқланиб юрибсан?
– Оѐғимни қўявер. Эчким ўлиб қолди.
– Ие, нега ўлади?
– Хотиним аразлаб онасикига кетди!
– Нега аразлайди?
– Телевизор синди. Ўзиям сандиқдек келарди!
– Нега ўзидан-ўзи синади?
– Жуда эзма-чурук экансан-да! Айтяпман-ку, сериални қайси аҳмоқ ўйлаб топган? Хотиним –
“сериал жинниси”! Ҳар куни кечқурун телевизор рўпарасига ўтириб олиб, “сериал” кўради. Икки
йилдан бери аҳвол шу! Ўтган ҳафта кечга томон бозорга тушгандик. Ҳар қадамда, “Ҳой, сериалим
бошланди, тезроқ бўлинг!” деб биқинимга туртади. Машинага ўтириши билан: “Тезроқ юринг, ўн беш
минут қолди”, деб яна қисталанг қилди. “Мингга қўйиб” ҳайдаб кетаѐтсам, палакат босиб, аллақандай
велосипед минган бола лип этиб олдимдан чиқиб қолса бўладими! Машинани четга бурган эдим, йўл
ѐқасидаги дарахтга урилиб, ўнг қанот билан чироқ дабдала бўлди. Аксига олиб бирпасда ДАН
назоратчиси етиб келди. Назоратчи “протокол” тўлдириб, нуқул мени сўроқ қилади. Хотин эса: “Ана,
сериалимнинг ярми ўтди, ана, ҳализамон тугаб қолади”, деб хархаша қилади.
Уйга алламаҳалда етиб келдик. Мен машинани таъмирлашга шунча пулни қаердан оламан, деб
жоним халак, хотин эса: “Сизнинг машинангизни деб сериал кўролмадим, Сония хоним эридан
ажрашдими-йўқми, энди қандай биламан?” деб нолийди.
Ўзинг биласан, ўртоқ. Шаҳар жойда мол боқиш қийин. Биттагина эчкимиз бор эди. Яхшими-
ѐмонми, бир кунимизга яраб турувди. Хотинга: “Эчкидан хабар олмайсанми?” десам, “Битта қўтир
эчки деб нуқул мени овора қиласиз, Сония хонимнинг эридан баттар золимсиз”, дея жаврай-жаврай
ҳовли этагига кетди. Бир маҳал “Вой, эчки бўлмай адо бўлсин, арқонига ўралашиб ҳаром ўлиб қопти”,
деб кириб келяпти. Югуриб кетаѐтсам, мени юпатди: “Қўяверинг, бош-кўзингиздан садақа, сериалдаги
Усмонбейнинг юлдузга сапчийдиган саман оти ўлганда, битта эчки нима бўпти?” дейди!
“Мана сенга Усмонбей! Мана сенга Сония хоним!” деб, телевизорни икки қўллаб кўтарганча
улоқтириб юборганимни биламан!.. Падар қусур зилдек оғир экан, нақ оѐғимга тушса дегин!
Хотин “Нима қилди, нима қўйди?” демайди, “Энди сериалнинг давомини қандай кўраман?”
дейди. “Сериални энангникида кўрасан!” деб бақирган эдим, аразлаб онасиникига кетворди!
– Оббо! Чатоқ бўпти-ку, Асадбек! Майли, сиқилма. Хотининг қайтиб келади. Келмай қаѐққа
борарди? Сериал тамом бўлганидан кейин эри, уй-жойи борлиги эсига тушиб қайтиб келади. Уч
йилдами, тўрт йилдами, майли-да!
Do'stlaringiz bilan baham: |