Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


XVI БОБ. ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

XVI БОБ. ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ. 
 
§ 1. Таълим жараёнида методларнинг педагогик моҲияти 
Таълим жараѐнининг муваффақияти унинг шаклигагина эмас, балки қўлланилаѐтган 
методлар самарадорлигига ҳам боўлиқдир. Таълим назариясида ўқитиш (таълим) методлари 
марказий ўрин эгаллайди. 
“Метод” юнонча metodos сўз бўлиб, “йўл”, тақиқ қилиш каби маъноларни англатади. 
Таълим методи таълим жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг аниқ мақсадга эришишига қара-
тилган биргаликдаги фаолиятларидир. 
Таълим методлари ўқитишнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш усулларини 
ҳамда ўқув материалини назарий ва амалий йўналтириш йўлларини англатади. 
Ўқитиш методлари таълим жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг қандай бўлиши, 
ўқитиш жараѐнини қандай ташкил этиш ва олиб бориш кераклигини ҳамда шу жараѐнда 
ўқувчилар қандай иш ҳаракатларини бажаришлари кераклигини белгилаб беради.
Таълим методи ўқитувчи билан ўқувчиларнинг ўқиш вазифаларини бажаришга қара-
тилган назарий ва амалий билиш фаолияти йўлидир. 
Ўқитувчи инсоният тажрибасида тўпланган билимлар билан ҳали бу билимларга эга 
бўлмаган боланинг онги ўртасида воситачилик ролини ўйнайди.
Бола ижтимоий-тарихий тажрибадаги барча билим бойликларини таълим олмасдан, 
ўқитувчисиз, мустақил ҳолда ўзи тизимли тарзда ўзлаштира олмайди. Ўқитувчининг энг катта 
хизмати ўқув материалини ўзлаштиришнинг муайян йўл, усул ва приѐмларини белгилашда 
намоѐн бўлади.
Таълим методи ўқув материалини баѐн қилишга ва уни болалар яхши билиб олишга қа-
ратилган фаолиятнинг йўли, усулидир. Таълим жараѐни ва натижалари ўқитувчининг ўқувчилар 
билиш фаолияти ҳаракатини белгиловчи иш усулларига боўлиқдир. Шу сабабли доимо педаго-
гикада таълим, методларига ўқитувчининг иш усуллари ва ўқувчиларнинг билиш фаолияти 
усуллари деб қараладики, бу усулларнинг ҳар иккаласи ҳам ўқув вазифаларини бажаришга қа-
ратилгандир. 
Таълим методлари ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг хусусиятини белгилайди, 
таълимнинг мақсади ва мазмунига боўлиқ бўлади. 
Таълим методлари теварак-атрофдаги дунѐни билишнинг умумий қонуниятларини ту-
шунишга боўлиқдир, яъни улар фалсафий методологик асосга эгадир ва таълим жараѐнидаги 
қарама-қаршиликларни, таълим жараѐнининг моҳияти ва тамойиллари тўўри англаш 
натижасидир. 


156 
Таълим методлари ўқув материали мазмунида ифодаланган илмий фикр мантиўига 
боўлиқдир. Ўқув материалининг мазмуни тобора чуқурлашиб, мураккаблашиб ва илмий тус 
олиб бормоқда, шунинг учун таълим методлари илмий билишнинг мантиқи ва методларига то-
бора кўпроқ боўлиқ бўлиб қолмоқда. 
Таълим методи психологик асосга эга. Боланинг ўқув материалини ўзлаштиришдаги ѐш 
имкониятлари ва унинг етуклик даражаси ўқитиш ва ўқиш усулларига жуда катта таъсир 
кўрсатади. Ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини ва шахсан хусусиятларини яхши билиш 
ўқитишнинг самаралироқ усулларини топиш имконини беради 
Таълим методлари ўсаѐтган организмнинг анатомик-физиологик, биологик хусусият-
ларига ҳам боўлиқдир. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил қилишда уларнинг ѐшига хос 
биологик ўсишни ҳисобга олиш керакки, таълимнинг кўпгина жиҳатлари иш қобилияти, чарчаш, 
ижодий кайфият, жисмоний соўлиқ, мактабдаги гигена шароитлари ана шу ўсишга боўлиқдир. 
Таълим методлари назарий жиҳатдан яхши асосланган бўлиши, педагогик назариядан 
келиб чиқиши керак, аммо, таълим методлари амалда қўлланилмаса, фойдасиз бир нарсага ай-
ланади. 
Амалий йўлланганлиги таълим методларининг энг муҳим томонларидан биридир. Бу 
методларда педагогик назария амалиѐт билан бевосита боўланган. Назария қанча чуқур ва илмий 
бўлса, таълим методлари ўшанча самарали бўлади. педагогик қарашларда назария қанча кам 
ифодаланган бўлса, таълим методлари бу назарияга шунча кам боўлиқ бўлади. 
Педагогика фани мактаблар ва ўқитувчиларнинг илўор иш тажрибаларини умумлашти-
ради, анъанавий таълимнинг илмий асосларини кўрсатиб беради, ўқитишнинг замонавий, са-
марали методларини ижодий равишда излаб топишга ѐрдам беради. 
Таълим методлари олдига қуйидаги асосий талаблар қўйилади: 
1.
Ўқув материалини ўрганиш йўли фикр юритишнинг дидактик материалистик 
усулларини, миллий истиқлол ўоясига асосланган миллий қадриятларга асо-
сланган ахлоқ, хулқ-атворнинг иродавий сифатларини шакллантиришга олиб 
келиши керак.
Шу талаб нуқтаи назаридан қараганда, таълим методи тарбияловчи характерда бўлиши, яъни 
билмларни ўзлаштиришгагина эмас, балки таълимнинг тарбияловчилик имкониятларини ишга 
солишга ҳам ѐрдам бериши керак. 
2.
Таълим методи илмий далиллар билан равшан ва аниқ асосланган бўлиши лозим. 
Ана шунда ўқитувчи, бу метод билан ишлашда қандай вазифаларни қўйиб, ҳал 
қилиш мумкинлигини ва қандай вазифаларни амалга ошириб бўлмаслигини кўра 
олади. Методнинг илмийлиги ўқувчиларнинг равшан ва аниқ фикр юритишини: 
материалларни ўзлаштириш жараѐнидаги далил-исбот ва муҳокамаларнинг 
мақсади, воситалари, усуллари, асосий ва иккинчи даражали натижаларни ҳам 
билдиради. 


157 
3.
Таълим методларининг тизимлилиги уларнинг самарадорлик даражасини бел-
гилайди. Ўқув материалини ўрганишнинг ҳар қандай алоҳида олинган усули, 
гарчи, шу дарсда қўлланиш учун жуда қулай бўлса ҳам, ўқитишнинг бошқа ме-
тодлари билан бирга қўлланилмаганда ўқувчилар ақлининг ўсишига унча таъсир 
кўрсатмаслиги мумкин. 
4.
Таълим методлари олдига муқаррар суръатда қўйиладиган яна бир талаб улар-
нинг тушунарли бўлишидир. Ўқитиш йўли ўқувчига тушунарли ва мақбул 
бўлиши, ўқув материалини ўрганиш усуллари эса унинг билимларни ўзлашти-
ришдаги ѐш имкониятларига мувофиқ келиши лозим. 
5.
Болани сезги органлари орқали билишга ўргатиш ва ўқув жараѐнида кўрсатмали 
қуроллардан иложи борича кўпроқ фойдаланиш зарурлиги таълим методлари 
олдига қўйиладиган муҳим талабдир. Таълим методларини таълимни онгли ва 
фаол шаклда олиб бориш тамойили нуқтаи назаридан асослаш зарурлиги ҳам 
муҳим талаблардан биридир. Боланинг ўқув машўулотларига онгли муносабатда 
бўлиши, ўқув материали мазмунининг онгли равишда тушуниши, ундаги билиш 
фаоллиги ва қизиқишининг даражаси ўқитувчининг тушунтириш методларига ва 
болаларнинг билимларни ўзлаштириш усулларига боўлиқдир. 
6.
Таълим методлари олдига қўйиладиган талаблардан яна бири билимларнинг 
асосли ва пухта бўлишидир. Таълим методлари яхши натижа берадиган бўлиши 
лозим. Ўқитувчининг тушунтириш ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш усули режа-
лаштирилган ѐки мўлжалланган натижани бериши керак.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish