Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§ 3. Муаммоли таълим ва унинг мақсади



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§ 3. Муаммоли таълим ва унинг мақсади 
 
Таълимдаги оўзаки, кўрсатмали ѐки амалий методларнинг ҳар бири бола онгида муам-
моли вазият яратиш билан боўланиши мумкин. Шу муносабат билан педагогикада муаммоли 
таълим ҳақида сўзланади. 
Таълимда муаммоли ѐндашиш ўқув дастурларида ҳам, ўқувчиларнинг мустақил иши ва 
бошқаларда ҳам ўзининг ифодасини топшириши лозим. М.Н.Скатин муаммоли таълимнинг 
қуйидаги учта асосий турини алоҳида ифодалаган: 
1.
Билимларни муаммоли баѐн қилиш; 
2.
Баѐннинг айрим босқичларида ўқувчиларни изланишга жалб этиш; 
3.
Таълимнинг тадқиқий методи. 
Муаммоли таълимнинг учта турини бирлаштирадиган умумийлик муаммони ҳал қилиш 
воситасида ўқитиш бўлиб, уларнинг фарқи ўқитувчилар мустақил изланиш фаолиятининг да-
ражасидир. 


164 
Муаммоли таълим деганда ўқув материалини ўқувчилар онгига илмий изланишга ўхшаш 
билиш вазифалари ва муаммоларини вужудга келтирадиган йўсинда ўрганиш тушунилади. 
Ўқувчи (талаба)нинг фикрлаш фаолиятида муаммоли вазиятлар вужудга келади ва улар 
талаба (ўқувчи)ни объектив равишда изланишга ва мантиқан тўўри илмий хулосалар чиқаришни 
ўрганишга даъват этади. 
Ўқувчи-ѐшларнинг фикрлаш фаолиятида муаммали вазиятларнинг шаклланиши улар-
нинг шахсида қизиқувчанлик, ўткир зеҳнлик мустақиллик, ўқишга қизиқиш ва ижодга интилиш 
каби фазилатларни тарбиялайди. 
Ўқитишнинг ҳар қандай методи боланинг онгида муаммоли вазиятларни шакллантириш 
билан боўлиқ бўлиши мумкин. Шундай ҳоллардагина педагогика ва муаммоли таълим ҳақида 
гап боради. 
Аслида ҳар қандай таълим ўқитувчи учун ҳам ўқувчи учун ҳам ва жамият учун ҳам 
муаммолидир. 
Муаммоли-илмий билишни ривожлантириш зарурлигини ифодалашнинг субъектив 
шаклидир.
У муаммоли вақтнинг, яъни жамият ривожланиши жараѐнида билиш ва билмаслик 
ўртасида объектив равишда вужудга келадиган вазият. 
Муаммоли вазият ўқувчининг маълум руҳий (психик) ҳолатидир. Бундай ҳолат маълум 
топшириқни бажариш (масала ечиш, саволга жавоб топиш) жараѐнида зиддиятни англаш ту-
файли вужудга келади. Ана шу зиддиятни англаш ўқувчиларда предмет тўўрисидаги, ишни 
бажаришнинг усули ѐки шартлари тўўрисидаги янги билимларни излаш эҳтиѐжини уйўотади. 
Ўқувчиларда билишга ҳавас, излаш-қидиришга ундайдиган, масалани ҳал қилиш жара-
ѐни билан боўлиқ интеллектуал ҳислар ва руҳий кечинмалар ҳосил қиладиган муаммоли вазият 
яратиш мумкин. Шунда у ўқув материалини ўқиш, яхши баҳолар олиш ва ўқитувчиларнинг та-
лабларини бажариш зарур бўлгани учунгина эмас, балки излаш-қидиришга ва қўйилган муам-
мони ҳал қилишга шахсан қизиққани ва интилгани учун ҳам ўзлаштирилади.
Илмий кашфиѐтлар тарихини ва улар муносабати билан олимлар ҳаѐтида содир бўлган 
ҳодисаларни қизиқарли баѐн қилиш ҳар нарсани билишга кучли ҳавас уйўотиш учун катта 
аҳамиятга ва муаммоли вазиятларни яратиш учун негиз бўла олади. 
Лекин ўқитувчи шуни эсда тутиши керакки, ўқувчиларнинг ўқув материалини 
ўзлаштиришлари учун фақат муаммоли вазиятларнинг ўзи кифоя қилмайди. Муаммо ва вази-
фалар қўйиш билан олишда фаолликни ва қизиқишни оширади, аммо муаммони ҳал қила билиш 
зарур. Фақат муаммони ҳал қилиш билан ўқувчилар ўзларининг илмий қоида ва назарияларни 
ўрганиш усулларини ярата олмайдилар, балки инсоният босиб ўтган ва фанда аниқ белгилаб 
қўйилган йўл билан бора оладилар, холос. Шунинг учун муаммоли таълим ўқув материалини 
ўрганишнинг анъанавий, тушунтириш-намойиш этиш усулларига асосланган. 


165 
Муаммоли вазиятлар яратиш ўқувчиларнинг фикрий фаолиятини ташкил этиш йўлла-
ридан бири бўлиб, бошқа ўқитиш методлари билан биргаликда ўқув материалини анча муваф-
фақиятли ва мақсадга мувофиқ ҳолда ўрганишга ѐрдам беради. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish