Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


XIX БОБ. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ МОДЕЛИ. ЎЎИТУВЧИ ВА УНИНГ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

 
XIX БОБ. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ МОДЕЛИ. ЎЎИТУВЧИ ВА УНИНГ 
ЖАМИЯТДА ТУТГАН ЎРНИ 
§ 1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва унинг моҲияти 
 
Ўзбекистон Республикаси сиѐсий мустақилликни қўлга киритгач, ижтимоий ҳаѐтимиз-
нинг барча соҳаларида туб ислоҳотларни амалга оширила бошлади. Тоталитар бошқарув усули 
асосида иш юритилаѐтган халқ таълими тизимида ҳам сўнги ўн йилликлар давомида юзага 
келган муаммоларни ҳал этиш вазифаси республика ҳамда мутасадди ташкилотларни таълим 
тизимида ҳам жиддий ўзгаришларни амалга оширишга ундади. Бу борадаги 
саъй-ҳаракатларнинг самараси сифатида 1992 йил июл ойида мустақил Ўзбекистоннинг илк 
“Таълим тўўрисида” ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонуннинг мазмунида республика 
таълим тизими, унинг асосий йўналишлари, мақсад, вазифалари, таълим босқичлари ва уларнинг 
моҳияти каби масалалар ўз ифодасини топган эди. 
1997 йил январ ойига келиб, “Таълим тўўрисида” ги Қонун ва унда илгари сурилган 
ўояларнинг амалиѐтга татбиқи, мавжуд аҳвол, ютуқ ва камчиликлар таҳлил этилди. Ўтказилган 
таҳлил натижаларига кўра таълим тизимида олиб борилаѐтган ислоҳот аксарият ўринларда 
чуқур илмий асосга эга бўлмаганлиги маълум бўлди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Пре-
зидентининг махсус фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўўрисида” ги Қонун 
ҳамда “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” ни ишлаб чиқувчи махсус комиссия таркиби тай-
инланди. 1997 йилнинг июл ойида ҳар икки меъѐрий ҳужжат мазмуни ўрганилиб чиқилди ва 
умумхалқ эътиборига ҳавола қилинди. Муҳокама жараѐнида билдирилган фикр-мулоҳазалар 
масъул комиссия томонидан ўрганилди. Умумхалқ муҳокамасидан ўтказилган “Кадрлар тайѐр-


192 
лаш миллий дастури” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида қабул 
қилинди. 
Хўш, “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” нима? Унда қандай ўоялар ифода этилган? 
Ўзбекистон Республикаси истиқлолини таълим муассасаларида халқ хўжалигининг 
турли соҳалари учун тайѐрланаѐтган кадрларнинг касбий тайѐргарлиги ақлий салоҳияти ҳамда 
ижодий қобилиятда белгилайди, деган ўоя “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” нинг яратилиши 
учун асос бўлди. Мазкур ҳужжат республика таълим тизимида амалга оширилаѐтган ислоҳотлар 
мазмунини очиб берувчи муҳим ҳужжатдир. Унда таълимий ислоҳотларнинг асосий мақсади 
инсон ўзининг ҳар томонлама уйўун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўѐбга 
чиқаришнинг шароитини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижти-
моий хулқ-атворнинг андозалирини ўзгартиришдан иборат эканлиги қайд этиб ўтилди. 
1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўўрисида” ги Қонуни қабул 
қилингандан буѐн ўтган давр мобайнида янги ўқув режалари, дастурлари, дарслик ва қўллан-
малар яратилди. Замонавий дидактик талаблар таълимини ташкил этиш йўллари метод ва во-
ситаларини аниқлаш, ўқув юртларида аттестация ўтказиш ва аккердитациялаш ишлари амалга 
оширилди. Мазкур даврда республика меҳнат бозори (энг аввало, қишлоқ жойларида меҳнат 
бозори) ни шакллантиришнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳунар техника 
таълими қайта ташкил этилди.
Ушбу тизимда жами 221 минг кишини таълим билан қамраб олган 442 ўқув юрти, шу 
жумладан, 209 касб-ҳунар мактаби, 180 академик лицейи ва 53 бизнес мактаб фаолият кўрсата 
бошлади. 
Касб-ҳунар таълими ўқув юртларида қарийб 20 минг ўқитувчи ва малакали мутахас-
сислар ўқувчиларга касб-ҳунар сирларини ўргатиб бордилар. 
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш тизимида ҳам ислоҳотлар олиб 
борилиб, бу борада 23 институт, 16 факультет, 4 марказ ва 14 малака ошириш курслари педа-
гогик кадрлар малакасини ошириш, уларни фан ва техника ютуқлари, таълим-тарбия соҳасидаги 
янгиликлардан бохабар этиб боришни амалга оширди. 
Фан ва таълим соҳасида халқаро алоқалар йўлга қўйилди ҳамда бу борадаги дастлабки 
ютуқлар қўлга киритилди. 
Шунга қарамай, содир этилган ўзгаришлар кадрлар тайѐрлаш сифатини ошириш, 
мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш талабларига мувофиқ бўлишни таъминлай 
олмади. 
Бу борада қатор камчиликларга йўл қўйилди. Чунончи, кадрлар тайѐрлаш тизимининг 
демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари талабаларига мувофиқ эмаслиги, ўқув жараѐни-
нинг моддий техника ва ахборот базаси етарли эмаслиги, юқори малакали педагог кадрларнинг 
етишмаслиги, сифатли ўқув-услубий ва илмий адабиѐт ҳамда дидактик материалларнинг 


193 
камлиги, таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида пухта ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро 
фойдали интеграциянинг йўқлиги ва ҳоказолар. 
Мутахассислар тайѐрлаш ҳамда таълим-тарбия тизими жамиятда бўлаѐтган ислоҳот, 
янгиланиш жараѐнлари талаблари билан боўланади. 
Мажбурий тўққиз йиллик таълимга асосланган ўн бир йиллик умумий ўрта таълим ил-
мий асосланмади, у ўқувчиларни касбга йўналтириш ҳамда мустақил фикр юритиш, меҳнат 
фаолияти кўникмалари шаклланишни таъминлай олмади. 
Ҳар йили таянч мактабларнинг 100 минг нафарга яқин битирувчиси ишлаб чиқариш 
соҳасида ҳамда касб-ҳунар таълимини давом эттириш жараѐнига жалб қилинмай қолаверди. 
Ҳунар-техник билим юртларидан янги типдаги таълим муассасаларига ўтиш кўпроқ 
оўизда бўлиб, амалда эса ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмади.
Эскириб қолган моддий 
техник ва ўқув услубий базалар сақланиб қолди.
Мазкур ўқув юртлаирда педагог кадрлар 
сафи тегишли қайта тайѐргарликдан ўтмаган ўқитувчилар билан тўлдирилиб борилди.
Илмий ва илмий педагогик кадрларнинг ўртача ѐши “улўайиб” борди. Республика олий 
ўқув юртларида 40 ѐшга тўлмаган фан докторлари бу борадаги умумий кўрсаткичнинг 0,9 %, 50 
ва ундан катта ѐшдагилар эса 79 % ни ташкил этиши аниқланди. 
Фан докторлари илмий даражасида тасдиқланганларнинг ўртача ѐши 50 да бўлса, фан 
номзодларининг ѐши 36 да эканлиги маълум бўлди. 
Ушбу ҳолатлар мамлакат истиқболи учун хизмат қилувчи “Кадрлар тайѐрлаш миллий 
дастури”ни, “Таълим тўўрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ ҳолда 
тайѐрланган бўлиб, миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқѐсидаги 
ютуқлари асосида тайѐрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва 
ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтда мустақил равишда мўлжални тўўри олиб бориш 
маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг 
янги авлодини шакллантиришга йўналтирилганлигидир. 
Дастур кадрлар тайѐрлаш миллий моделини рўѐбга чиқаришни, ҳар томонлама камол 
топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли равишда 
танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиѐсий, ҳуқуқий, психоло-
гик-педагогик ва бошқа тарздаги шароитларни яратишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз 
жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутади. 
“Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” нинг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ 
қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, риво-
жланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб бе-
рувчи юқори малакали кадрлар тайѐрлаш миллий тизимини яратишдан иборатдир. 
Ушбу мақсадни рўѐбга чиқариш қуйидаги вазифалар ҳал этилишини талаб этади: 
-
таълим ва кадрлар тайѐрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаѐтган янгиланиш, риво-
жланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши жараѐнларига мослаштириш; 


194 
-
кадрлар тайѐрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, 
педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш; 
-
таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали 
шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 
-
таълим ва кадрлар тайѐрлаш таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккердитация 
қилиш сифатида баҳо беришнинг холис тизимини жорий этиш; 
-
кадрлар тайѐрлаш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳоказолар. 
Миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари босқичма-босқич амалга оширилиб боради. 
Ҳар бир босқич муайян вазифаларни ҳал этишни назарда тутади. Вазифалар қуйидагилардан 
иборатдир: 
Биринчи босқич. (1997-2001) мавжуд кадрлар тайѐрлаш тизимининг ижобий салоҳия-
тини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, 
кадрлар жиҳатидан илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш. 
Иккинчи босқич. (2001-2005) миллий дастурни тўлиқ рўѐбга чиқариш. Меҳнат бозори-
нинг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ўта 
аниқликлар киритиш. 
Учинчи босқич. (2005 ва ундан кейинги йиллар) тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва 
умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига 
мувофиқ кадрлар тайѐрлаш тиизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш. 
Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” нинг таркибий ту-
зилиши қуйидагича акс этади (35-шакл). 
35-шакл
Кадрлар тайѐрлаш 
Мақсад

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish