Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§3. Кадрлар иайёрлаш миллий моделини Ҳаётга татбиқ этишнинг аҲамияти



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§3. Кадрлар иайёрлаш миллий моделини Ҳаётга татбиқ этишнинг аҲамияти 
 
Кадрлар тайѐрлаш миллий моделини амалга ошириш, бу халқимизнинг азалий орзула-
рини амалга ошириш демакдир. Бунинг учун давлат дастури ишлаб чиқилиб, у давлат сиѐсати 
даражасида босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган. 
Мазкур масала давлат сиѐсатининг устувор йўналиши деб эълон қилиниши эса юртбо-
шимизнинг сиѐсий иродаси ва илмий жасоратини яна бир бор исботлайди. 
Дарҳақиқат, миллий дастурни қабул қилишдан кўзлаган мақсад жуда кўпдир. Аввало, бу 
мақсад ва вазифаларнинг тўла амалга ошиши биринчидан, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиѐсий 
муҳитнинг янада яхшиланишига олиб келади, жамиятда янги шахс – комил инсон шаклланади. 
Улар ҳаѐтга тамомила бошқача нигоҳ билан қарайдилар.
Иккинчидан, кадрлар тайѐрлаш 
миллий дастурининг татбиқи кишининг жамиятда ўз ўрнини топиш жараѐнини тезлаштиради. 
Зеро, ҳар бир инсон ўсмирлик, яъни вояга етиш арафасиданоқ жамиятда ўз ўрнини топа олиши ва 


200 
белгилай билиши лозим, акс ҳолда бу унинг ҳаѐт йўлларида сарсон, мақсадсиз бўлиб қолишига 
олиб келади. Бу эса ѐшларнинг ўзига ишончини сўндириши, айрим ҳолларда жамиятда ўз ўр-
нини топа олмасликка, ўз фойдаси ва жамият фойдасини таъминлай олмаслиги сабаб бўлади. 
Демак, унинг шахс бўлиб шаклланиши гумон бўлиб қолади. 
Кадрлар тайѐрлаш миллий моделини ҳаѐтга татбиқ этиш билан ана шундай салбий оқи-
батларнинг олди олинади.
Ўзи хоҳлаб, кўнглидаги касб бўйича ишланганга не етсин! 
Бу ўз-ўзидан танланган ишидан, ҳаѐтидан қониқиш ҳиссини пайдо килади. Масалан, 
1998-1999 ўқув йилидан бошлаб, тажриба сифатида республикамизда 35 та академик лицей ва 21 
та касб-ҳунар коллежи ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув муассасалари ташкил этилди ва фаолият 
бошлади. Ушбу ўқув муассасаларини 3 йилдан кейин битириб чиқувчилар янги таълим тизи-
мининг биринчи қалдирўочлари ҳисобланади. Яъни, комил инсонларнинг жамиятга, ишлаб 
чиқаришга кириб бориши бошланади. Табиийки, бу жараѐн йилдан-йилга такомиллашиб, сал-
моўи тобора оша боради ва навбатида кўзланган натижага эришишимизга замин тайѐрлайди. 
Учинчидан, Кадрлар тайѐрлаш миллий модели жамиятимизнинг кенг потенциал са-
лоҳиятидан фойдаланишда катта аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратган. 
Табиийки, жамиятдаги ҳар бир инсон ўзига хос салоҳиятга эга бўлади. Агар мазкур ички 
имкониятларини тўла намоѐн этиш учун барча шароитлар яратилса, ҳар бир инсон ўз имкони-
ятлари ва истеъдодини оиласининг фаровонлиги учун сарф этса бу жамият нақадар юксак 
натижаларга эришишини тасаввур этиш қийин эмас. 
Тўртинчидан, миллий дастурнинг амалга оширилиши жамиятда мустақил фикрлайдиган 
шахснинг шаклланишига олиб келади. Бундай шахсларнинг кўпайиши жамиятда янги ҳаѐт ке-
чириш тизимини вужудга келтиради. Одамлар оломон бўлиб яшашдан бош тортадилар, ҳар бир 
киши ўз ақли, ўз меҳнати, ўз хулосаси билан яшай бошлайди. Энг асосийси бундай кишиларга 
четдан ҳеч қандай нопок куч, бузуқ ўоялар, қуруқ шиорлар, чақириқлар билан таъсир этиб 
бўлмайди. 
Бундай одамларни ўз танланган йўллари, мақсадларидан ҳеч қандай куч тойдира ол-
майди. Айнан шу хислатлар миллий хавфсизликнинг мустаҳкамланишига олиб келади. 
Бешинчидан, Ўзбекистон халқи ўз олдига ҳуқуқий демократик жамият қуриш мақсадини 
қўйган. Бу йўлда биринчи, лекин жуда муҳим қадамлар қўйилган. Кадрлар тайѐрлаш миллий 
дастурининг ҳаѐтга татбиқ этилиши халқаро ҳамжамиятда ўз ўрнимизни мустаҳкамлашга олиб 
келади. Негаки, дунѐнинг бугунги ривожи шундай бир мавқедаги, ҳал қилувчи омил ҳарбий 
қудратда эмас, балки интеллектуал салоҳиятда, фикрда. ақлда, илўор технологиялардадир. 
Президент Ислом Каримов томонидан айтилган “Куч-билим ва тафаккурда” деган ҳик-
мат бугун ва эртанги кун учун айтилгандир. 
Хулоса қилиб айтганда: “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” да белгиланган вазифа-
ларнинг амалга оширилиши баркамол шахсни инсонни ва шу тариқа онгли жамиятнинг ша-


201 
клланишига, яъни янгича онгга, тафаккурга эга бўлган шахсларнинг кўпайишига ва бу ўз 
навбатида Ҳақли равишда “порлаш эффекти” нинг содир бўлишига олиб келади. 
Бу тўўрида Ўзбекистон Президенти “Тафаккур” журнали бош муҳарририга берган ин-
тервьюсида айтганидан теранроқ баѐн этиш мумкин эмас.
“Таълимнинг янги модели жамиятимизнинг потенциал кучларини рўѐбга чиқаришда 
жуда катта аҳамият касб этади. Ҳар қайси инсонда муайян даражада интеллектуал салоҳият 
мавжуд. Агар шу ички қувватнинг тўлиқ юзага чиқиши учун зарур бўлган барча шарт-шароит 
яратилса, тафаккур ҳар хил қотиб қолган эски тушунча ва ақидалардан холос бўлади. Мен 
“портлаш эффекти” деганда айнан шундай ҳолатни назарда тутмоқдаман”
6


Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish