Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§4. Ўқитувчи ва унинг шахсига қўйиладиган талаблар



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

 §4. Ўқитувчи ва унинг шахсига қўйиладиган талаблар 
 
“Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” ўояларини амалиѐтга татбиқ этиш республика 
таълим тизимида олиб борилаѐтган ислоҳотлар муваффақиятини таъминлаш таълим муассаса-
ларида фаолият олиб бораѐтган ўқитувчи-тарбиячи, ишлаб чиқариш усталарининг маънавий 
қиѐфаси ҳам касбий маҳоратларига ҳам боўлиқдир.
Шахсни тарбиялаш иши ниҳоятда мураккаб ва қийин фаолият жараѐни бўлиб, жуда қа-
димдан ушбу фаолиятга жамиятнинг етук кишилари жалб этилгандир. Хусусан, қадимги Греция 
ва Рим тарихидан яхши биламизки, милоддан аввалги даврларда ҳам ѐш авлод тарбияси ўзининг 
маънавий қиѐфаси ва ақлий қобилияти билан жамият аъзолари ўртасида юксак Ҳурмат эҳти-
ромга сазовор бўлган кишилар, донишмандлар зиммасига ишониб топширилган. Ушбу ҳолат ѐш 
авлод тарбияси унинг ташкил этилиши мазмуни нафақат шахс камолотини балки жамият та-
раққиѐтини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини англатади. 
Ўзбекистон Республикасида ҳам ўқитувчи кадрлар маънавий қиѐфаси, ақлий салоҳияти 
ҳамда касбий маҳоратига нисбатан жиддий талаблар қўйилмоқда. Чунончи, бу борада Ўзбеки-
стон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
IX сессиясида (1997 йил 29 август) сўзлаган нутқида билдирилган фикрларга диққатини қаратиш 
мақсадга мувофиқдир: “Тарбиячининг ўзи замонавий билим бериш, уларнинг маълумотини, 
малакасини ошириш каби пайсалга солиб бўлмайдиган долзарб масалага дуч келмоқдамиз. ... 
ўқитувчи болаларимизга замонавий билим берсин деб талаб қиламиз, аммо замонавий билим 
бериш учун, аввало мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак. 
. . . мактаблардаги жараѐнларда ўқитувчи Ҳукмрон. У боладан фақат ўзи тушунтираѐтган нар-
сани тушуниб олишни талаб қилади. Принцип ҳам тайѐр: “Менинг айтганим айтган, деганим 
деган”. 
6
Баркамол авлод орзуси Тошкент Шарї, 199.171-181-бетлар. 


202 
Ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларидаги мажбурий итоаткорлик ўрнини онгли интизом 
эгаллаши жуда қийин кечаяпти. Ўқитувчининг бош вазифаси ўқувчиларда мустақил фикр 
юритиш кўникмаларини ҳосил қилишдан иборатлигини кўпинча яхши тушунамиз, лекин 
афсуски, амалда, тажрибамизда унга риоя қилмаймиз”


Юқорида қайд этилган фикрлардан бугунги кун ўқитувчиси шахсига нисбатан қўйила-
ѐтган талаблар мазмуни англанилади. Замонавий ўқитувчи қандай бўлиши лозим? 
Ўқитувчи махсус педагогик, психологик ва мутахассислик маълумотига методик тай-
ѐргарлигига, шунингдек, юксак ахлоқий фазилатларига эга шахс саналади. 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўўрисида” ги Қонуннинг 5-моддаси 3-бандига 
мувофиқ педагогик фаолият билан шуўулланиш суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг 
таълим муассасаларида фаолият олиб боришларига йўл қўйилмайди. 
Бизнинг назаримизда замонавий ўқитувчи қиѐфасида қуйидаги фазилатлар намоѐн бўла 
олиши керак: 
1. Ўқитувчи жамият ижтимоий ҳаѐтида рўй бераѐтган ўзгаришлар, олиб борилаѐтган 
ижтимоий ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб етиши ҳамда бу борада ўқувчиларга тўўри, 
асосли маълумотларни бериб бориши лозим. 
2. Замонавий ўқитувчи илм-фан, техника ва технология янгиликлари ва ютуқларидан 
хабардор бўлиши талаб этилади. 
3. Ўқитувчи ўз мутахассислиги бўйича чуқур, пухта билимга эга бўлиши, ўз устида ти-
нимсиз ишлаши ва изланиши лозим. 
4. Ўқитувчи педагогика ва психология фанлари асосларини пухта билиши, таълим-тарбия 
жараѐнида ўқувчиларнинг ѐш ва психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда фаолият 
ташкил этиши керак. 
5. Ўқитувчи таълим-тарбия жараѐнида энг самарали шакл, метод ва воситалардан унумли 
фойдалана олиши имкониятига эга бўлмоўи даркор. 
6. Ўқитувчи ижодкор, ташаббускор ва ташкилотчилик қобилиятларига эга бўлиши шарт. 
7. Ўқитувчи юксак даражадаги педагогик маҳоратга, чунончи, коммуникативлик лаѐқатига 
эга бўлиши, педагогик техника нутқ, юз, қўл-оѐқ ва гавда ҳаракатлари (мимика, жест, панто-
мимика) қонуниятларини чуқур ўзлаштириб олишга эришиши лозим. 
8. Ўқитувчи нутқ маданиятига эга бўлиши унинг нутқи қуйидаги хусусиятларни ўзида акс 
эттира олиши керак. 
а) нутқнинг равонлиги; 
б) нутқнинг аниқлиги ва мантиқийлиги; 
в) нутқнинг ифодавийлиги; 
7
Єша асар 193-бет.


203 
г) нутқнинг софлиги унинг турли шева сўзларидан ҳоли бўлиб, фақат адабий тилда ифода 
этилиши: жаргон (муайян касб ѐки соҳа мутахассисларига хос сўзлар), ворваризм (муайян 
миллат тилида баѐн этилаѐтган нутқда ўзига миллатларга хос сўзларнинг ўринсиз қўлланилиши), 
вульгаризм (ҳақорат қилиш, сўкишда қўлланиладиган сўзлар) ҳамда концеляризм (ўрин бўлма-
ган вазиятларда расмий нутқда сўзлар) сўзларидан ҳоли бўлиши, ўқитувчи нутқи содда, равон ва 
тушунарли бўлиши керак; 
д) нутқнинг равонлиги; 
ж) нутқнинг бойлиги (сўзлаш жараѐнида мақсадга мувофиқ тарзда ҳикматли сўзлар 
мақоллар ҳамда кўчирма гаплардан фойдалана олиш). 
9. Ўқитувчи кийиниш маданиятига (содда, озода, бежирим кийиниш; таълим-тарбия жа-
раѐнида ўқитувчининг турли хил диққатни тез жалб этувчи безаклар (олтин, кумуш тақин-
чоқлар) дан фойдаланмаслиги, фасл, ѐш, гавда тузилиши, юз қиѐфаси, Ҳатто, соч ранги ва тур-
магига мувофиқ равишда кийинишни ўзлаштиришга эришиш) эга бўлиши лозим. 
10. Ўқитувчи шахсий ҳаѐтда пок, атрофдагиларга ўрнак бўла олиши лозим. 
Ўқитувчи шахсининг мазкур талабларни ўзида акс эттира олган қиѐфаси унинг ўқувчи-
лар, ҳамкасблар ҳамда ота-оналар ўртасида обрў-эътибор қозонишини таъминлайди. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish