§4.
Таълимни ташкил этиш шакллари ва уларни такомиллаштириш
Жамиятимизнинг ижтимоий–иқтисодий тараққиѐтини жадаллаштириш шароитида ин-
сон омилини вужудга келтириш давр талабига айланди. Баркамол инсон ҳақида ¼амхўрлик
жумҳуриятимизнинг асосий мақсадидир.
Қабул қилинган “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” таълим тў¼рисидаги ¡збекистон
Республикаси қонунининг қоидаларига мувофиқ ҳолда тайѐрланган бўлиб, миллий тажриба
таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқѐсидаги ютуқлар асосида тайѐрланган ҳамда юксак
умумий ва касб – ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолиятига, ижтимоий - сиѐсий ҳа-
ѐтда мустақил равишда мўлжални тўўри ола билиш моҳиятига эга бўлган, истиқболли вазифа-
ларнинг илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга
йўналтирилгандир.
Олийгоҳда таълим – тарбия олаѐтган талабалардан эса таълимнинг давлат таълим стан-
дартлари асосларидан хабардор бўлган ҳолда амалиѐт, илўор педагогик тажрибалар натижалари
ҳамда уларнинг ўзаро алоқадорлигида унинг самарадорлигини таъминлаш учун зарур бўлган
таълим меъѐрлари, қоидалари, даража ва сифат кўрсаткичларини ўзларида мужассамлаштириб,
малакали мутахассис бўлиб етишишни талаб қилади.
Шунинг учун талабалар фанлардан олган назарий билимларини ҳаѐтга татдбиқ эта
олишлари лозим.
Жамиятимизнинг келажаги ва асосий негизи бўлган ѐшлар халқнинг бой ва интеллектуал
меросини яхши билиши даркор. Шу маънода талабаларимиз олган мутахассислигига тайѐргар-
лиги замон талабларига, бозор иқтисодига жавоб бериши лозим. Бу эса ўқитувчилар олдига
ижодий изланиш, ўқитишнинг энг прогрессив усулларини қидириб топиш, фанлар ютуқларидан
унумли фойдаланиш, ўқитишнинг ноанъанавий услубларидан фойдаланиш каби талаб ва муа-
ммоларни қўяди.
Таълим ижтимоий ҳодиса бўлиб, унинг тарихи жуда узоқдир. Маълумки, ўқитувчининг
билими унинг дарсдаги ва уйдаги фаолиятининг характерига бевосита бо¼лиқдир, фаолиятсиз
билимлар ҳосил бўлмайди. Œқитувчи юқори савияда дарс ўтиши ва лекин, бу дарснинг натижаси
муайян ўқувчи учун ҳеч нарсага арзимаслиги мумкин. Зотан, тарбия ва таълим аста–секин
амалга ошади ҳамда ўқувчига барча дарслар мажмуи қандай таъсир этишига, ўқувчи ва ўқитувчи
раҳбарлигида онгли ва фаол бажарадиган ишларнинг ҳажми ҳамда мунтазамлилигига бо¼лиқ.
188
Ўқитувчининг вазифаси дарсда тафаккур ва фаолиятнинг ана шу турларини тў¼ри
уй¼унлаштиришдир. Бундай уй¼унлик дарс самарадорлигини оширишнинг муҳим омилидир.
Ўқитувчи дарс муаммоларига тў¼ри ѐндашиши учун таълим жараѐнининг асосий ком-
понентларини билиши, уларни ўзаро бо¼лиқлигини ва бир-бирига таъсирини тушуниши лозим.
Объектив мавжудликнинг моҳиятини билиши – таълимнинг мақсадларидан биридир.
Таълимда билимларни ўзлаштириш жараѐнига қуйидаги компонентлар киради:
1.
Ҳодисаларни, нарсаларни кузатиш, ахборотларни идрок этиш.
2.
Олинган ахборотларни таҳлил қилиш.
3.
Эслаб қолиш.
4.
Умумлаштиришнинг тў¼рилигини текшириш ҳамда баҳолаш.
Умуман айтганда, таълимни бошқариш ўқитувчи ўқиш жараѐнининг асосий структураси
элементлари, ўқув материалининг мазмуни, таълим методлари, фаолият усуллари, шакллари
ва воситаларининг тў¼ри амалга ошуви ҳамда ўзаро таъсирини таъминлашдан иборат.
Таълимни бошқаришнинг асосий ташкилий шакли қуйидаги маълум белгиларга эга
бўлган маш¼улотларни гуруҳий йўсинда ўтказади:
-
маш¼улотларнинг ҳар йили ва ҳар бир ўқиш куни бир пайтда бошланишини;
-
маш¼улотлар ва улар орасидаги танаффусларнинг маълум вақт давом этиши;
-
гуруҳлардаги болаларнинг ѐши ва сони жиҳатидан бараварлиги;
-
материалларниг ўрганиш суръатининг бир хиллиги;
-
ўқув материалларининг маълум ташкилий шаклда ўтказилиши.
Гуруҳли машўулотларнинг синф дарс тизими деб аталган бундай шакли кенг тарқалди, му-
стаҳкамланди ва ҳозир ҳам анча такомиллашган ҳолда мавжуддир.
Дарсни икки жиҳатдан: умуман таълим жараѐнини ва таълимнинг ташкил этиш шакли
сифатида таърифлаб, уни фойдали деб ҳисоблаш таклифи бор. Таълимни умумий жараѐн си-
фатида қаралса, дарс ўтиш ҳаракатини таълим мазмуни, принциплари ва методлари билан бел-
гиланадиган маълум макон – замон чегараларида ўқитувчи режалаштириладиган ҳамда бошқа-
радиган биргаликдаги объект ўқитувчи ва ўқувчилар амалга оширадиган асосий шаклидир.
Мазкур тушунча ички нуқтаи назардан қуйидагича таърифланади: дарс маълум тар-
кибдаги ўқитувчи ва ўқувчиларнинг мақсадга мувофиқ, ўзаро таъсири жараѐнини ташкил
этишнинг таълим мазмуни, шакллари, методлари, воситаларини ўз ичига олган таълим жараѐ-
нида ўқиш, камол топтириш ва тарбиялаш вазифаларини амалга ошириш учун мунтазам
қўлланиладиган бой ва ўзгарувчи шаклдир.
Ўқув имкониятларининг ички томонига фикрлаш ва эслаб қолишдан иборат ўқиш
қобилияти киради.
Ўқув имкониятларининг ташқи томони унга мактабда хилма – хил таъсир кўрсатишдан
ва унинг оилада ҳамда муҳитдан оладиган таассуротларидан иборатдир.
189
Якка тартибдаги таълим ҳар бир ўқувчига етарли даражада чуқур энг пухта билимларни
бериш учун, ҳар бир ўқувчи камол топишининг заруриятига қараб, мустақил ҳамда тўлдириб
бориш кўникмаларига эга бўлишини таъминлаш ўзи учун керак.
1993 йил 2 сентябр куни лотин графикасига асосланган ўзбек алифбоси жорий этилди.
Синф – ѐши билим жиҳатидан бир хил бўлган маълум миқдордаги ўқувчиларнинг гу-
руҳидир.
Дарс деб бевосита ўқитувчи раҳбарлигидаги муайян ўқувчилар гуруҳи билан олиб бо-
риладиган таълим маш¼улотига айтилади. Дарс – ўқув ишларининг асосий ташкилий шакли
марказий қисмидир.
Дарс таълимнинг асосий шакли экан, у илмий, тизимли, тушунарли, онгли ва фаол
бўлиши, билимлар мустаҳкам ўзлаштирилиши, ўқувчи – талабанинг шахсий хусусиятлари
эътиборга олинган ҳолда ташкил этилиши дарс олдига қатор дидактик талабларни қўяди.
Жумладан:
1.
Ҳар бир дарс аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда пухта режалаштирилмо¼и лозим. Бу жара-
ѐнда ўқитувчи дарснинг таълими ва тарбиявий мақсадини белгилайди. Дарс босқичлари,
яъни қандай бошлаш, қандай тамомлаш кўргазмали материаллардан фойдаланиш каби-
ларни олдиндан ҳал қилиб олади.
2.
Ҳар бир дарс аниқ ¼оявий, мафкуравий изланишга эга бўлиши лозим. Ўқитувчи эса
улардан тарбиявий мақсадда фойдаланмо¼и лозим.
3.
Ҳар бир дарс мактабнинг, ижтимоий муҳитнинг имкониятини ҳисобга олган ҳолда ама-
лиѐт билан бо¼ланмо¼и, кўрсатмали воситалар билан жиҳозланмо¼и лозим.
4.
Ҳар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан самарали фойдаланилган ҳолда
ташкил этилиши лозим.
5.
Дарс учун ажратилган соат ва дақиқаларни тежаш ва унумли фойдаланиш даркор.
6.
Дарс жараѐнида ўқитувчи ва ўқувчи ўзаро фаол муносабатда бўлиши лозим,
ўқувчи-талаба пассив тингловчига айланмаслиги лозим.
7.
Маш¼улотлар бутун синф билан ҳар бир ўқувчи билан, уларнинг шахсий хусусиятлари
эътиборга олинган ҳолда олиб борилиши керак.
8.
Дарснинг мазмуни ва характерига қараб халқимизнинг бой маънавий меросидан,
маънавий қадриятларидан самарали фойдаланиш.
9.
Ўтилаѐтган мавзунинг мазмунига бо¼лиқ ҳолда мустақил юртимиздаги ўзгаришлардан
ўқувчи-талабаларни хабардор қилиш.
10.
Дарсда Президентимиз И.Каримовнинг таълим соҳасидаги фикрлари, юртимиз келажаги
бўлган ѐшларимизга, фарзандларимизга қарата айтган мурожаатларидан ўз ўрнида фой-
даланиш.
Таълим назарияси ва амалиѐтда дарс турлари ва уларнинг тузилишига ҳам алоҳида муаммо си-
фатида қаралади ва ўрганилади.
190
Дарс билим, кўникма ва малакалар билан ўқувчиларни қуроллантиришда асосий роль
ўйнайди. Шу сабабли ўқув маш¼улотларига ажратилган вақтнинг асосий қисми дарс ўтиш учун
сарфланади. Машўулотнинг икки усули мавжуддир:
1.
Синф – дарс шаклида олиб бориладиган маш¼улотлар.
2.
Амалий ва тажриба ишлари шаклида олиб бориладиган маш¼улотлар.
Синф – дарс шаклида олиб бориладиган маш¼улотлар ўқитувчининг кундалик ўқув мате-
риалининг тизими баѐн қилиб бериши. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини из-
чиллик билан ҳисобга олиб боришни ўз ичига олади.
Амалий ва тажриба шаклида олиб бориладиган маш¼улотлар синф шароитида ўқув уста-
хонаси, тажриба ер участкалари ва жамоа хўжалик экин майдонларида ўтказиш йўли билан олиб
борилади.
Дарс турлари ва тузилиши қуйидагилардан иборат:
1.
Янги билимларни баѐн қилиш.
2.
Ўтилганларни мустаҳкамлаш.
3.
Такрорлаш, умумлаштирувчи ва кириш дарслари.
4.
Аралаш дарслар.
Аралаш дарснинг шакли:
1.
Уй вазифаларни сўраш ва баҳолаш.
2.
Янги материални баѐн қилиш.
3.
Янги материални мустаҳкамлаш.
4.
Уйга берилган вазифаларни текшириш.
5.
Якунлаш ва хулосалаш.
Умумий шакли дарсда ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг шундай туридирки, унда
ўқувчилар ҳаммалари учун умумий битта ишни баравар бажарадилар. Олинган натижалар
синф бўйича муҳокама қилинади, таққосланади ва умумлаштирилади. Оилавий таълим ша-
роитида ўқув ишларини ташкиллаштиришнинг умумий шакли ¼оят муҳимдир. У болаларда
жамоатчилик ҳиссида тарбиялаш, уларни мулоҳаза юритишга, ўқувчиларнинг мулоҳазала-
ридан хатоларни топишга ўргатиш имкониятини беради.
Янги материални ўрганиш ва уни мустаҳкамлашда дарсни ташкил қилишнинг умумий
шакли энг самаралидир.
Сўнгги йилларда дарсни ташкил этишнинг умумий ва якка тартибдаги шакллари билан
бир қаторда таълимни ташкил этишнинг гуруҳий шакли ҳам кенг тарқалмоқда. Унинг асосий
белгилари:
-
синф бир неча гуруҳга бўлинади;
-
ҳар бир гуруҳ топшириқни шахсан ва уни ўз бошли¼и ѐрдамида бажаради;
-
топшириқ гуруҳнинг ҳар бир аъзоси қўшган ҳиссасини ҳисобга олиш ва баҳолаш имконини
берадиган йўсинда бажарилади;
191
-
гуруҳ таркиби доимий бўлмайди.
Гуруҳларга берилган топшириқлар маълум йўриқнома ва режим бўйича бажарилади.
Дарснинг гуруҳий шакли айниқса, қандайдир амалий масалаларни ҳал қилишда ѐки
курснинг қандайдир хусусий масаласини чуқур ўрганишда самарали бўлади.
Дарснинг структураси ўқувчиларга билиш фаолиятининг характери бўйича таъминла-
надиган дарсларнинг типига бо¼лиқ бўлади. Уларни ўтказиш усуллари таълим методлари да-
ражаси бўйича таъкидланади. Умумий дарс типининг тузилиши:
1.
Ташкилий қисм.
2.
Ёзма топшириқларни текшириш.
3.
Янги мавзуни баѐн қилиш.
4.
Сўраш – мустаҳкамлаш.
5.
Уйга вазифа бериш.
6.
Дарсни тугатиш (якунлаш).
Бундай дарсни билимларни мустаҳкамлаш дарси деб аташ мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |