Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


§3. Таълим тизимини бошқариш ва унга раҲбарлик қилиш



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

 
§3. Таълим тизимини бошқариш ва унга раҲбарлик қилиш 
Таълим тизимини бошқариш педагогика фанининг муҳим тармоўи бўлиб, Ўзбекистон 
Республикасидаги таълим тизими органлари ва уларнинг вазифалари, иш фаолиятининг мазмуни 
ва методларини белгилаб беради, шунингдек, таълим муассасаларига раҳбарлик қилиш тизи-
мини асослайди. 
Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини бошқаришга умумий раҳбарликни Ўзбе-
кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси таълим тизимини бошқариш бўйича қуйидаги ваколатларга эгадир: 
1.
Таълим соҳасида ягона давлат сиѐсатини амалга ошириш; 
2.
Таълим соҳасидан давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш; 
3.
Таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишни амалга ошириш; 
4.
Таълим муассасаларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белги-
лаш; 
5.
Таълим муассасаларини аккредитациядан, педагог, илмий кадрларни аттестациядан 
ўтказиш тартибини белгилаш; 
6.
Бошқа давлатларнинг таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида 
таълим фаолияти билан шуўулланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш; 
7.
Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ хорижий давлатларнинг таълим тўўрисидаги 
ҳужжатларни тан олиш ва бу ҳужжатларнинг эквивалент эканлигини қайд этиш тартибини 
белгилаш; 
8.
Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш; 
9.
Давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўўрисидаги ҳужжатларни тас-
диқлаш ва уларни бериш тартибини белгилаш; 
10. Давлат грантлари миқдорини ва таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини белги-
лаш; 
11. Олий таълим муассасасининг ректорини тайинлаш; 
12. Таълим олувчиларнинг аккредитация қилинган бир таълим муассасасидан бошқасига 
ўтказиш тартибини белгилаш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар. 


183 
Республикада таълим тизимини бошқаришда бир қатор давлат органларига тегишли вазир-
ликлар чунончи, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, шу-
нингдек, марказлар хусусан, Республика таълим Маркази, академик лицей, касб-ҳунар кол-
лежлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи марказ, вилоят, шаҳар, туман халқ таълими бўлим-
лари ҳам иштирок этадилар.
Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳуқуқлари доирасига 
қуйидагилар киради: 
1.
Таълим соҳасидаги ягона давлат сиѐсатини рўѐбга чиқариш; 
2.
Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий масалаларда 
уларга раҳбарлик қилиш; 
3.
ДТС, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайѐргарлигига бўлган талаб-
ларнинг бажарилишини таъминлаш; 
4.
Ўқитишнинг илўор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг 
техник ва ахборот воситаларини ўқув жараѐнига жорий этиш; 
5.
Ўқув ва ўқув услубий адабиѐтларни яратиш ва нашр этишни ташкил қилиш; 
6.
Таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ва давлат таълим муассаса-
ларида экстернет тўўрисидаги низомларни тасдиқлаш; 
7.
Давлат олий таълим муассасаларининг ректорларини тайинлаш тўўрисида 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасига таклифлар киритиш; 
8.
Педагог ходимларни тайѐрлаш, уларнинг малакасини ошириш, қайта тайѐрлашни 
ташкил этиш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар. 
Республика таълим тизимини бошқаришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳам 
иштирок этади. Уларнинг Республика таълим тизимини бошқаришдаги ўрни ва роли 
қуйидагилар билан белгиланади: 
1.
Таълим муассасаларини ташкил этадилар, қайта ташкил этадилар ва тугатадилар 
(республика тасарруфида бўлган муассасалар бундан мустасно) уларнинг уставларини рўйхатга 
оладилар; 
2.
Ўз ҳудудларидаги таълим муассасаларини ваколат доирасида молиялаш 
миқдорларини ва имтиѐзларини белгилайдилар; 
3.
Таълим сифати ва даражасига, шунингдек, педагог ходимларнинг касб фаолия-
тига бўлган давлат талабларига риоя этилишини таъминлайдилар. Шунингдек, қонун ҳуж-
жатларига мувофиқ бош ваколатларни ҳам амалга оширадилар. 
Таълим тизимини бошқариш соҳасида таълим муассасаси фаолииятини бошқариш 
ишларини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор берилади. Таълим муассасаси унинг раҳбари 
(директор ѐки ректор) томонидан бошқарилади. 
Таълим муассасаси директори ўқувчиларни маънавий баркамол, жисмонан соўлом 
бўлишлари, фан асосларини пухта ўзлаштиришлари, умумий таълим муассасасининг бугун 


184 
фаолияти учун жавобгар шахс саналади. Ташкилотчи олий маълумотли, камида 3 йиллик педа-
гог иш стажига эга бўлган энг яхши ўқитувчи туман халқ бўлими тавсиясига биноан вилоят халқ 
таълими (Тошкент шаҳрида шаҳар халқ таълими) бўлими томонидан директор тайинланади. Бир 
мактабдан иккинчи мактабга кўчирилади. Ишдан бўшатилади. Вилоят халқ таълими бўлими бу 
ҳақида Ўзбекистон Республикаси ХТБ га маълум қилади. 
Таълим муассасаси раҳбарининг буйруўини таълим муассасаси ходимлари бажариши 
шарт. Раҳбарнинг таълим муассасасидаги вазифалари асосан қуйидагилардан иборат: ўқув му-
ассасасининг педагогик жамоасига раҳбарлик қилиш, кадрларни тўўри танлаш, жой-жойига 
қўйиш, ходимларнинг ижтимоий-ўоявий савияси малакасини ошириш учун зарур 
шарт-шароитни яратиш, ўқувчилар билими ва тарбияси сифатли бўлишини таъминлаш, синфдан 
ва мактабдан ташқари ишларнинг ташкил этилишига раҳбарлик қилиш ва тегишли назорат ўр-
натиш. Ўқувчиларнинг тўўри касб танлашини таъминлашни йўлга қўйиш, ота-оналар ва жамо-
атчилик билан олиб бориладиган ишларни ташкил этиш. Мактабда ички интизом, санитария 
гигиена, умумий режим, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя 
этишни таъминлаш ва ҳоказолар. 
Мактаб директори ўқитувчи ѐки ѐрдамчи ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан 
бўшатади, ходимлар ва ўқитувчиларни раўбатлантиради, шунингдек, айриҳолатларда уларни 
жазолайди, алоҳида ўрнак кўрсатган ўқитувчи ва ходимларни давлат мукофотларига тавсия 
этади. Раҳбар муайян масалаларни ҳал этишда педагогик жамоа фикр-мулоҳазаларини инобатга 
олади. Таълим муассасаси фаолияти юзасидан тегишли масалаларни ҳал қилади, давлат олдида 
жавоб беради. 
Таълим муассасаси фаолиятини ташкил этишда раҳбарга ўқув ҳамда тарбиявий ишлар 
бўйича ўринбосарлар кўмаклашадилар.
Ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича 
масъул шахсдир. У ўқув ишларига бевосита раҳбарлик қилади. Олий маълумотли, камида уч 
йиллик педагогик стажга эга бўлган энг яхши ўқитувчиларгина мазкур лавозимда ишлашлари 
мумкин. Унинг номзодини таълим муассасаси раҳбари тавсия этади, туман, (шаҳар) халқ 
таълими бўлими тасдиқлайди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари мактабдаги таълим 
жараѐнининг тўўри ташкил этилиши, ўқув дастурлари талабларининг бажарилиши, дарс 
машўулотларнинг тўўри ташкил этилиши ҳамда ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштиришлари 
учун жавобгар бўлиб, таълим ишини йўлга қўйилиши ўқувчилар билим даражасининг ўсиши 
устидан назорат олиб боради. Ўқитувчиларга методик йўл-йўриқ кўрсатади, таълим ишининг 
уюштирилишини режалаштиради, метод бирлашмаларнинг ишига раҳбарлик қилади. 
Маънавият ишлари бўйича директор ўринбосарлари таълим мутахассисларининг тар-
биявий ишларга бевосита раҳбарлик қилувчи масъул шахсдир. Олий маълумотли, камида уч 
йиллик педагогик стажга эга бўлган энг яхши ўқитувчиларгина мазкур лавозимда ишлашлари 


185 
мумкин. Унинг номзодини таълим муассасаси раҳбари тавсия этади, туман, (шаҳар) халқ 
таълими бўлими томонидан тасдиқланади. 
Маънавий ишлар бўйича директор ўринбосари таълим муассасасида тарбиявий жара-
ѐннинг тўўри ташкил этилишини, тарбиявий ишларнинг йиллик режасини ишлаб чиқариш ва 
унинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш, ички тартиб қоидаларига риоя этилиши таъмин-
лаш, ўқувчи ва ходимларнинг маънавий қиѐфасини шакллантириш, уларнинг хулқ-атворлари 
устидан назоратни ташкил этиш каби ишларни олиб боради. 
Хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари таълим муассасасининг хўжа-
лик-молиявий ишларини юритиш ишига масъул саналган шахсдир. Ушбу лавозимга номзодни 
таълим муассасаси раҳбари тавсия этади ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлими тасдиқлайди. 
Унинг асосий вазифаси молиявий маблаў билан ўқув муассасасининг таъминланиши, қўшимча 
даромад манбаларини яратиш борасидаги таклифлар билан чиқиш, таълим муассасасининг ўқув 
жиҳозлар билан таъминланиши, бинонинг жорий ҳамда тўла таъмирланишига эришиш каби 
масалаларни ҳал этишдан иборатдир. 
Таълим муассасасининг педагогик кенгаши (олий ўкув юртларида илмий кенгаш) таълим 
муассасаси раҳбари ҳузуридаги маслаҳат органлари бўлиб, унинг қарорлари жамоанинг ягона ва 
умумий фикрини акс эттиради. Педагогик кенгаш (Илмий кКенгаш) қилган айрим қарорлар 
таълим муассасаси жамоаси учун ҳам раҳбар ҳам масъул ҳисобланади. Чунончи, таълим-тарбия 
ишларининг ҳолати, етук ва камчиликлари, ўқитувчи-ходимларни давлат мукофотларига тавсия 
этиш, (мактабларда ўқувчиларни синфдан синфга кўчириш) ўқувчини ҳайдаш каби масалалар 
педагогик Илмий кенгашда ҳал қилинади, педагогик кенгаш илмий йиўилишларида республика 
ҳукумати қарорлари, Президент фармонлари, юқори органларнинг кўрсатмалари масалан, ХТВ 
ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг амалга оширишга доир тадбирларни белги-
лаш, таълим жараѐнини амалга ошириш, таълим-тарбия ишларини яхшилаш, инновацион ва 
ахборотли технологияларни таълим жараѐнига татбиқ этиш, илўор иш тажрибаларини омма-
лаштириш, оила, жамоатчилик билан таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни юзага кел-
тириш уни мустаҳкамлаш ва ҳоказо масалалар кўриб чиқилади. 
Кенгашнинг ҳар бир аъзоси таълим-тарбия ишига оид масалани ўз ташаббуси билан 
Кенгаш йиўилиши муҳокамасига олиб чиқиш ҳуқуқига эга. Кенгаш қарори таълим муассасаси 
раҳбари томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради ва жамоанинг ҳар бир аъзоси учун 
мажбурий ҳисобланади. 
Таълим муассасаларида методик ишлар таълим-тарбия ишларининг сифатини оширувчи 
муҳим воситалардан бири саналади. Методик ишларни ташкил қилишдан кўзланган мақсад 
ўқитувчиларнинг ижтимоий-ўоявий дунѐқарашини кенгайтириш ва педагогик, услубий 
маҳоратини оширишдан иборатдир. Таълим муассасаларида қуйидаги метод бирлашмалар фа-
олият олиб борадилар (34-шакл).

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish