174
Ўзбекистон Республикаси сиѐсий мустақилликни қўлга киритган дастлабки кунлардаѐқ
Республикада таълимни ташкил этиш соҳасида туб ислоҳотларни
амалга ошириш, уни юксак
даражада такомиллаштириш ва жаҳон таълими даражасига кўтариш каби масалаларга алоҳида
эътибор қаратилди. Ана шу эътиборнинг ѐрқин исботи таълим соҳасидаги давлат сиѐсатининг
асосий принциплари ҳамда таълимнинг Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиѐти
соҳасидаги устуивор йўналиш деб эълон қилинганлиги билан белгиланади.
Таълим соҳасидаги давлат сиѐсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
1. Таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик тавсифда эканлиги. Давлатимизда
ташкил этилаѐтган таълим ва тарбия жараѐнида шахс, ор-номуси, қадр-қиммати, маънавий ҳамда
маърифий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, унинг иқтидори ва қобилиятини
намойиш этиш учун
имконият яратиш, шунингдек, хоҳиш-истаги ва эҳтиѐжларини инобатга олиш масалалари
назарда тутилади.
2. Таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги. Таълим жараѐнида дидактик характер касб
этиб, ўқувчиларга берилаѐтган билим ва шакллантирилаѐтган кўникма ва малакаларнинг уз-
луксиз, доимий равишда шаклланишини таъминлайди. Узлуксиз ва
изчиллик маълумотлар,
ҳодисалар ва фан асосларини ўрганишнинг тартибга солинишини, аввалги ва кейинги матери-
аллар ўртасида кетма-кетликни таъминлашни англатади. Ҳар бир ўқув фани муайян мантиқий
изчилликда ўқитилиши лозим. Мазкур принцип шу ҳолатни ифода этишга хизмат қилади.
3. Умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги. Маз-
кур принцип Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимини
олишнинг республика фуқаролари учун шартлигини ифодалайди. Республика ҳудудида умумий
ўрта, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бепул бўлиб, уларнинг фаолиятини ташкил
этиш республика ва маҳаллий бюджет маблаўлари ҳамда бюджетдан ташқари маблаўлар ҳисо-
бидан амалга оширилади. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқувчилар танлов
асосида қабул қилинадилар.
4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини академик лицей ѐки касб-ҳунар колле-
жида ўқишни танлашнинг ихтиѐрийлиги. Ушбу принцип ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
йўналишини ўқувчининг ўз қизиқиши, эҳтиѐжи ҳамда лаѐқатига мосини (муайян мутахас-
сисликда ихтисослаштирилган академик лицей ѐки маълум касб-ҳунар коллежида таҳсил
олишни), эркин танлаш ҳуқуқига эгалигини ифода этади.
5. Таълим тизимининг дунѐвий тавсифда эканлиги. Ушбу принцип республика ҳудудидаги
мавжуд таълим муассасаларида ѐшларга дунѐвий тавсифдаги
илмий билимларни беришни
назарда тутади. Таълим муассасаларида жангари, бузўунчилик шунингдек, миллий низолар
ҳамда диний адоватларни келтириб чиқаришга хизмат қилувчи ўояларнинг тарўиб этилиши,
улар ѐшлар онгига сингдирилиши қонун йўли билан тақиқланади. Ёшларга диний билимларни
бериш давлат аккредитациясидан ўтган (республика Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга
175
олинган) ҳамда диний таълим-тарбия бериш ҳуқуқига
эга таълим муассасалари, шунингдек,
махсус диний маълумотларга эга ушбу фаолият билан шуўулланиш ҳуқуқини қўлга киритган
шахслар томонидан амалга оширилади.
6. Давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги рес-
публика фуқаролари исталган таълим муассасалари (таълим муассасаси Низомида кўзда ту-
тилган талабларга мувофиқ) да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан 1999
йил 16 августда қабул қилинган “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тас-
диқлаш тўўрисида” ги Қарори, шунингдек, бу борада ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим-
нинг давлат таълим стандартлари тўўрисидаги РН асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ
таълими ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган ДТС та-
лабларига мувофиқ таълим олиш ҳуқуқига эгадирлар.
7. Таълим дастурини танлашга ягона табақалаштирилган ѐндашув. Улар таълим бўйича
яратилган дастурлар орасидан ўқув дастурини яратишга қўйиладиган талабларга мувофиқ яра-
тилган ҳамда энг мақбул деб топилган дастурни танлаб олиш асосида таълим муассасаларида
таълимни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, мутахассислик, касб-ҳунар таълими
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда муайян таълим муассасалари маълум мутахассислик ва
касб-ҳунар таълимининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиш асосида яратилган дастурлар
таълим жараѐнини ташкил этишлари мумкин.
8. Билимли бўлишни ва истеъдодни раўбатлантириш. Таълимни ташкил этишдан кўзлан-
ган мақсад ѐш авлодга чуқур
билим бериш, улардаги мавжуд лаѐқат ва истеъдодларни риво-
жлантиришдан иборатдир. Бугунги кунда жамиятимизда ѐшлар орасидан билимли, иқтидорли
ўқувчилар (талабаларни)ни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берил-
моқда. Ушбу мақсад йўлида фаолият олиб борувчи қатор жамўармалар, чунончи, истеъдодли
ѐшларни қўллаб-қувватловчи “Умид” ва “Улуўбек” жамўармалари ташкил этилди.
Мазкур
жамўармаларнинг ҳомийлигида юзлаб ўқитувчи ва талабалар етакчи хорижий мамлакатларда
таълим олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
9. Таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйўунлаштириш. Самарали таълимни
ташкил этиш жамият тараққиѐтини, миллат ва халқнинг порлоқ келажагини таъминлайди. Шу
боис, таълимни ташкил этиш нафақат давлатнинг, балки, умумхалқ ишидир. Таълим муассаса-
ларида ташкил этилган ота-оналар қўмитаси, ўқувчилар ўз-ўзини бошқариш органларининг кучи
ва имкониятларидан, шунингдек оталиқ (ҳомий) ташкилотларнинг молиявий,
маънавий
қўллаб-қувваатлашлари эвазига таълим самарадорлигини ошириш мумкин. Ушбу принцип мана
шу ўояни очиб беришга ҳаракат қилади.
10. Таълим тизими муайян жамиятда ижтимоий-тарихий жараѐнда таркиб топган маълум
талаблар асосида бошқариладиган ҳамда бир-бири билан боўланган барча типдаги ўқув-тарбия
муассасаларининг йиўиндисидан иборат эканлиги. Таълим муассасаси юридик шахс бўлиб,
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолият олиб боради.
176
Таълим тизими ижтимоий-тарихий характерга эга муайян жамиятнинг ижти-
моий-иқтисодий, маданий тараққиѐти даражасида ҳамда сиѐсати мазмуни билан боўлиқ ҳолда
таркиб топади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида (1997 йил 29 ав-
густ) қабул қилинган “Таълим тўўрисида” ги Қонунида кўрсатиб ўтилганидек, республика
таълим тизими қуйидагиларни ўзичига олади.
а) давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат
ва нодавлат таълим муассасаларини;
б) таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини
таъминлаш учун зарур
бўлган илмий тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасаларни;
в) таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек, уларга қарашли корхо-
налар, муассасалар ва ташкилотларни.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиз бўлиб,
мазкур тизим
доирасида фаолият юритувчи муассасалар таълимни босқичма-босқич амалга ошириш учун
хизмат қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: