Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева


Олинган натижани умумлаштириш ва хулосалаш



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

Олинган натижани умумлаштириш ва хулосалаш 
 
 


162 
Амалий машўулотлар методи ўқувчиларга умумий техника-ижодий таълим бериш ва 
меҳнат малакаси билан қуроллантиришда асосий метод бўлиб хизмат қилади. 
Таълим жараѐнида қўлланиладиган воситалар таълим самарадорлигини таъминлашга хизмат 
қилади. 
Восита муайян ўқитиш методи ѐки методик усулларини муваффақиятли амалга ошириш 
учун зарур бўлган ѐрдамчи ўқув материаллардир. Таълим воситалари асбоб-ускуналар, лабора-
тория жиҳозлари, ахборот ва техник воситалар (қурилмалар), кўрсатмали қуроллар, рамзий 
белгилар, дарслик ўқув қўлланмалари, радио, телевидение ва компьютер ва ҳоказолардан иборат 
бўлади. 
Таълим жараѐнида ўқитиш воситаларидан фойдаланиш табиий ѐки тасвирий кўргазма 
материаллар (предмет: схема, диаграмма, сурат ва бошқалар), лаборатория ѐки демонстрация 
машўулотларида қўлланидадиган асбоб-ускуналари, ўқув қуроллари, микроскоп ва бошқа ап-
паратлар, шунингдек, мавзуга оид далиллар (цитаталар, таъриф, қоида, формула ва бошқалар) 
нинг ишлатишни англатади. 
Таълим жараѐнида таълим шакли, метод ва воситалари муҳим ўрин тутади. Таълимда 
кўрсатмалилик методининг қуйидаги турларидан фойдаланилади (27-шакл). 
27-шакл
Намойиш этиш 
Кўрсатмалилик методи 
Тасвирлаш 
Экскурсия 
Намойиш этиш, экскурсия ўқувчиларининг ўқув материалларини аниқ образлар орқали 
бевосита идрок қилишларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. 
Намойиш этиш методи ўқитувчи томонидан баѐн қилинаѐтган илмий-назарий билим-
ларни ўқувчилар пухта ўзлаштиришлари учун уларнинг сезги органлари эшитиш, кўриш, ҳид ва 
таъм билиш, тери сезгиларининг бир объектга алоҳида-алоҳида ѐки бир неча сезги аъзоларини 
бир йўла сафарбар этиш йўли билан олиб борилади. 
Намойиш этиш методи мавзунинг хусусиятига кўра икки йўналишда олиб борилади (28-шакл). 
28-шакл
Намойиш этиш методи 


163 
Дарс ѐки дарс машўулотининг асосий 
қисмида ўтилаѐтган мавзуни 
намойиш қилиш 
Бошқа мустақил таълим методлари билан 
олиб борилаѐтган дарсда намойиш этилади-
ган материаллардан фойдаланиш 
Дарслик ва китоб билан ишлаш материални оўзаки баѐн қилиш методининг асосий тури 
бўлиб, мактаб амалиѐтида муҳим ўрин тутади. Ўқув адабиѐтлари билан ишлаш мураккаб пси-
хологик жараѐнни ўз ичига олади. У таълим жараѐнида ўқитувчи томонидан баѐн қилинган 
билимларни, ўқув материалларни китоб матнидан кўриб, онгли идрок қилиш фаолиятини ри-
вожлантиришни ҳам назарда тутади. Дарслик ва китоб билан ишлаш икки йўналишда олиб бо-
рилади (29-шакл). 
29-шакл
Дарслик ва китоб билан ишлаш 
Дарс жараѐнида дарслик ва ўқув 
адабиѐтлари билан ишлаш 
Дарс мавзусига боўлиқ ҳолда синф ва синфдан ташқари 
вақтларда дарслик ва ўқув адабиѐтлари билан мустақил 
ишлаш 
Умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларини дарслик ва бошқа ўқув 
материаллари билан бирга хилма-хил қўшимча адабиѐт, илмий ва илмий-оммабоп мақолалар, 
шунингдек, газета-журнал материалларидан фойдаланишга ўргатиб бориш лозим. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish