6
I БОБ. ПЕДАГОГИКАНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ
§ 1. Педагогика фанининг мавзуси, баҳси ва унинг шахс
камолотидаги ўрни
Ёш авлодни келгуси ҳаѐтда уни комил инсон қилиб шакллантириш руҳий ва маънавий
жараѐнларга боўлиқ. Педагогика фанининг асосий мақсади бўлажак тарбиячи – ўқитувчиларнинг
онгли фаолиятида мақсадли тарзда ўз устида ишлаш, интилиш,
тинимсиз изланиш, танланган
восита ва методларни қўллаш каби тарбиячилик санъатини ўргатишга қаратилади.
Бу мазмун қуйидагиларда ўз ифодасини топади:
-
Кадрлар тайѐрлаш миллий моделини ҳаѐтга жорий қилишдаги
бош муддао комил инсонни вояга етказишнинг бир бутун ҳолатдаги муаммоларни ҳал қилиш;
-
Таълим - тарбия самарадорлигини тинмай ошириш ва дунѐ
талаблари даражасига олиб чиқиш масалаларига ижодий ѐндошиш;
-
Умуминсоний қадриятлар ва миллий маданиятнинг асос-
ларини
эътиборга олиб, таълим-тарбия мазмунини миллий мафкурани шакллантириб бориш
имкониятини яратиш;
-
Педагогика-тарбияшунослик қоидаларини, қонунларини
илўор педагогик тажрибалар асосида бойитиб бориш, янги методларни излаб топиш ва қўллашга
доир тадбирлар ишлаб чиқиш;
-
Бўлажак ўқитувчи ва тарбиячиларни касбий ва ихтисослик
тайѐрликларини талаб даражасига етказиш масалаларига эътибор қаратиш;
-
Узлуксиз таълим тизимини янада ривожлантириш муамоларни ҳал қилиш.
Ўзбекистон
Республикасининг, “Таълим тўўрисида”ги қонунида таълим Ўзбекистон
Республикаси ижтимоий тараққиѐтида устувор соҳа, деб эълон қилинган.
Таълимнинг, ўқитишнинг вазифаси фуқаролар, ѐшларнинг энг асосий Конституциявий
ҳуқуқларидан бири бўлган ҳар бир кишининг ақлий-амалий имкониятларини рўѐбга чиқариш,
ижодий қобилиятларини намоѐн этиш, интеллектуал жиҳатдан ривожини таъминлаш ўзи
хоҳлаган касбини танлаш,
уни мукаммал эгаллаб, шу соҳада бахтиѐр фаолият кўрсатиш учун
моддий-маънавий, тарбиявий-дидактик шарт-шароит яратишдан иборатдир. Бу умумий вази-
фадан таълимнинг ҳар бир бўўини турли ва босқичларининг ўзига хос вазифалари келиб чиқади.
Ушбу маънода педагогика фанининг вазифалари ҳам қуйидагилардир:
-
Шарқ ва Ўарб халқлари яратган, халқ оўзаки ижодиѐтига асосланган педагоги-
каси, мутафаккир, маърифатпарвар педагог ва олимларнинг тарбияшуносликка доир илўор ўоя-
ларни ўрганиб, таҳлил қилиб, комил инсонни шакллантиришнинг қонун-қоидалари ва зарурий
сифатларини аниқлаш;
7
-
Педагогика - тарбияшуносликдаги таълим-тарбия назариясини ҳозирги давр ху-
сусий методикаси билан узвийлик муаммоларини ишлаб чиқиш ва
янги педагогик технология
қонунларига амал қилиш;
-
Таълим-тарбия назариясидаги қоида, қонун, тамойил, метод ва усулларни мактаб
амалий ҳаѐти билан боўлаб, бўлажак ўқитувчиларга ўргатиш;
-
Халқ таълимини бошқариш ва унга раҲбарлик масалаларини чуқур ўрганиб,
бўлажак ўқитувчиларни қандай тайѐрлаш муаммоларини ҳал қилиш.
ДарҲақиқат, рус педагоги К.Д.Ушинский таъкидлаганидек,
педагогика фанининг энг
муҳим вазифаси шахс ривожланишини ҳар жиҳатдан ўрганишдир ва ўқитувчининг ишда
мувафаққият қозониш шарти ўз ўқувчиларининг хислат ва хусусиятларини билишдир.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, инсон камолоти унинг яшаш давридаги фаолия-
тига боўланган ҳолда ривожланади. Бола жуда ѐшлигидан бошлаб катталар ѐрдамида ташқи
муҳит билан турли хил алоқада бўлади ва секин-асталик билан бу фаолият уларнинг шахсий
хусусиятларига таъсир этиб шахс сифатида шаклланиб боради.
Умуман, педагогик жиҳатдан тўўри ва мақсадга мувофиқ қилиб уюштирилган ҳар
қандай фаолият бола шахсининг ақлий, ахлоқий эстетик, жисмоний ва иродавий ривожланишига
ижобий таъсир этади. Раҳбарлик қилинмаган фаолият эса бир ѐқлама ѐки салбий ривожланиши
мумкин.
Шундай қилиб, инсон тараққиѐтининг илмий концепцияси инсон камолотига таъсир
этадиган омилларни таҳлил этиб, инсон камолоти ва уни шахсини шакллантиришни ягона бир
бутун нарса эканлигини таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: