Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика

§3. Педагогик тушунчалар 
 
Педагогика фани мустақил фан тармоўи сифатида ҳамма вақт ўзининг асосий тушунча-
ларига эга. Бироқ бу тушунчаларнинг айримлари давр ва ҳукмрон мафкуранинг ўоялари асосида 
ўзгариб турган. 


10 
Янгиланаѐтган бугунги педагогика илмидаги тушунчалар ва таърифлар эса асосан, мил-
лий истиқлол мафкурасига мос, умуминсоний қадриятлар ва миллий ўзига хослик билан бирга-
ликдаги уйўунлик асосида яратилмоқда. 
Педагогиканинг бир-бири билан узвий боўланган муҳим тушунчалари қуйидагилардир: 
тарбия, таълим, маълумот, инсон камолоти, инсоннинг шаклланиши, ўқитиш, тарбиянинг асосий 
қонунлари ва мақсади, педагогик жараѐн, педагогик муҳит, тарбия турлари (ақлий, ҳуқуқий, 
иқтисодий, меҳнат, экологик, ахлоқий, жисмоний ва эстетик), тарбия услублари, таълим метод-
лари, педагогик-психологик тушунчалар (руҳият, шахс, фаолият, ўз-ўзини англаш, мулоқот, 
руҳий жараѐн ва ҳолат, малака, қобилият, жўшқинлик, характер, идрок, диққат, хотира, тафаккур, 
сезги, ҳиссиѐт, ўрганиш ва ўргатиш). 
Юқорида келтирилган педагогик тушунча (категория) ларнинг барчасига таъриф бериш 
ва изоҳлаш мавзуимиз ҳажмий даражаси имконидан ташқари бўлганлиги боис педагогикада энг 
кўп қўлланиладиган асосий тушунчаларгагина изоҳ беришни лозим топдик. 
Тарбия - ҳар бир инсоннинг ҳаѐтда яшаши жараѐнида орттирган сабоқлари ва интеллек-
туал салоҳиятларининг ижобий кўникмасини ўзгаларга бериш жараѐни. 
Чунончи, тарбия кенг социал маънода ижтимоий ҳодиса сифатида қўлланилганда жами-
ятнинг барча тарбиявий воситаларни ўз ичига олади. 
Тарбиянинг объектив қонунлари - ўқув-тарбиявий жараѐнни ташкил этиш ва ижтимоий 
ҳаѐтнинг шахсни, уни ўзига хослиги ҳамда сифатларини шакллантириш талабалардаги турўун 
бўлган анъаналардир. 
Дарҳақиқат, тарбия ижтимоий ҳаѐт учун зарур бўлган ҳодисалардир. Тарбия юксак 
маънавий, жисмоний баркамоллик, яхшининг ѐмондан фарқини англаш, юксак инсоний фази-
латларини шакллантириш қудратига эгадир. Тарбия кишилик жамиятининг ҳамма босқичларида 
ривожланиб, ўсиб, авлоддан-авлодга ворислик вазифасини бажарадиган ҳодиса. Лекин ҳар бир 
жамиятда тарбиянинг мақсади, вазифаси, мазмуни ўзига хослиги билан фарқ қилади. 
Халқ иқтисодий, сиѐсий ва маънавий заруратдан келиб чиқиб, ѐш авлодни тарбиялаш 
муаммолари дастлаб халқ оўзаки ижодиѐти, халқ педагогикаси, ѐзма ѐдгорлик ва пандномаларда, 
мутафаккир ва маърифатпарварларнинг асарларида бош мавзу бўлиб, комил инсон шахсини 
шакллантириш учун зарурий ҳодиса сифатида талқин этилган. Халқ оўзаки ижодиѐтида тарбия 
бош масала сифатида тавсифланган бўлса тарбия ва одоб, ватанга чексиз муҳаббат, адолат, ин-
соф, ботирлик, меҳнатсеварлик, билимдонлик каби ўоялар тарбия воситаси тарзида қўлланилган. 
“Ватан қадрини билмаган ўз қадрини билмас”, “Ватанга келган иймонга келар”. “Бола туққан-
ники эмас, тарбиялаганники”. “Ота ўайратли бўлса, бола ибратли бўлар” каби халқ мақолалари 
бевосита тарбияга дахлдордир. Ҳадис илмида тарбиянинг инсон камолоти учун чексиз муҳаббат, 
илмий туйўу каби сифатларнинг изоҳи ҳам берилади. "Фарзандларингизни иззат-икром қилиш 
1
К а р и м о в И. А.Єзбекистон: миллий истиїлол, иїтисод, сиѐсат, мафкура. 1-том.и йєли. Тошкент: 


11 
билан бирга ахлоқ-одобини ҳам яхшилангиз". "Отага итоат қилиш-тангрига итоат қилишдир" ва 
бошқалар шулар жумласидандир. 
Халк оўзаки ижодиѐти ва педагогикасида тарбия муаммоси инсон учун зарур бўлган 
иқтисодий, ижтимоий, жисмоний, маънавий, ахлоқий сифатларини қамраб олган бўлиб, тарбия 
орқали амалга ошириш назарда тутилади. Алишер Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асарида 
келтирилганидек: 
Қобилга тарбия эрур ул навъқин гу
Ҳ
ар 
Тушса, нажосат ичра ювгай кимса ани пок. 
Гар ит узумига киши май бирла берса сув, 
Бу тарбия билан қила олгайму ани ток. 
Қуйидаги сатрларда аллома тарбияни кимга беришни ҳам билиш кераклигини таъкидлаб, 
тарбия жараѐнини тўўри ташкил қилишга унинг қонун-қоидаларига амал қилишга ҳам чорлайди. 
Педагогика фанида тарбия-инсон тарбияси муаммоларини асосий мақсад қилиб, баркамол шах-
сни шакллантиришга замонавий педагогика фани ютуқларидан фойдаланиш билан бир қаторда 
миллий ва умуминсоний қадриятларимиздан фойдаланиш ва ижодий ѐндошишни талаб этади. Бу 
талаб аждодларимиз ўояларига суяниб, қуйидаги қонунларга асосланиши зарур деб ҳисоблаймиз: 
-Тарбия инсон фаолияти жараѐнида тартибли таъсир этувчи омил бўлиб, натижасини 
инсоннинг яшаб турган ижтимоий шароити белгилайди;
-Инсон камолотини ҳаракатлантирувчи куч, қарама-қаршиликларни мавжудлиги унинг 
шахсий ҳаѐтида намоѐн бўлади; 
-Инсон фаолияти жараѐнида атрофдаги нарса ва ҳодисаларга қизиқиш уйўотиш ва уни 
эътиқодга айлантириш лозим. Чунки эътиқод инсоннинг жамиятда бўлган муносабатида, тева-
рак-атрофда кечаѐтган воқеа-ҳодисаларга бўлган муносабатида намоѐн бўлади; 
-Тарбия жараѐни ѐшларнинг катталар билан, катталарнинг ѐшлар билан қонуний муно-
сабати натижасида амалга оширилишини таъминлаши демакдир. 
-Тарбия жараѐнининг қонун, қоида, тамойил ва методларини педагогиканинг тарбия 
назарияси қисми чуқур, атрофлича ўрганади. 
Таълимга умумий тарзда қуйидагича таъриф бериш мумкин: маълум мақсадга йўналти-
рилган, режали равишда амалга ошириладиган ўқитувчи-ўқувчиларнинг ўзаро му-
лоқот-муносабати бўлиб, ўкув фанларига оид тушинчаларни ва етакчи ўояларни ўқувчилар он-
гига сингдириб боришга асосланади. Бунинг натижасида ўкувчида маълумот, тарбия ва умумий 
шаклланиш, ривожланиш амалга ошади. 
Ўзбекистон. 1992. 76- бет. 


12 
Таълим бериш ўкувчиларга билимни тартибли баѐн қилиш жараѐнидир. Таълим ва тарбия 
узвий боўланган жараѐн бўлганлиги сабабли тарбияланган комил инсон ақлий камолотига тар-
тибли таъсир кўрсатиш орқали илмли, баркамол инсон бўлиб етишади. Таълим жараѐни инсон-
ларга нималарни бериши ҳақида Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг “Қутадўу билик” асарида шундай 
ѐзган эди: 
Ўқув қайда бўлса, улуўлик бўлур, 
Билим кимда бўлса, буюклик олур. 
Ўқувли тирикдир, ўқувсиз-ўлик, 
Келу, эй ўкувсиз, ўқув ол ўлик. 
Таълим инсон ақлий камолотини юзага чиқарувчи педагогика- тарбияшуносликнинг бир 
қисмидир. Педагогиканинг дидактика бўлими уни атрофлича ўрганади.
Маълумот - ўқитиш ва ўзича мустақил билим олиш жараѐни бўлиб, унинг натижасида 
кишида билим, иқтидор, малака ва ижобий қобилиятларнинг ривожланганлиги, илмий дунѐқа-
рашнинг шаклланганлиги назарда тутилади. Педагогик маълумот ўрта ва олий даражада бўлиб, 
ўрта маълумот махсус академик лицей, педагогик коллежларда босқичли шаклда борилади. 
Натижада ўрта маълумот ҳақидаги гувохнома берилади. Олий педагогик маълумотли мутахас-
сислар университетларда, педагогика институтларда, бакалавриат ва магистратура босқичларида 
тайѐрланади. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish