§4. АŠЛИ ЗАИФ ЎŠУВЧИЛАРГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШ ВА ЎРГАНИШНИНГ
ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Ақли заифликни келтириб чиқарадиган сабаб-оқибат хусусиятлари эндоген ва экзоген ху-
сусиятларга эга. Ақли заифликнинг моҳиятини нуқсоннинг моддий асоси билан боўлиқ бўлиб,
бош миянинг органик бузилишини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, ақли заифликнинг
моддий сифатида касалланган бош мия эътироф этилади. Бу касаллик сабаб – оқибати
212
натижасида боланинг билиш фаолиятлари кенг маънода бузилиб, ақлий ривожланиш тезлиги,
самарадорлиги пасаяди. Бош мия касалликлари сабабини келиб чиқишига кўра эндоген ва эк-
зоген сабабларга бўлишимиз мумкин. Ақли заифликни келтириб чиқарувчи сабаблар турли
илмий, услубий, психолого – педагогик ва тиббий адабиѐтларда турлича баѐн этилади. Бу са-
бабларни қисқача қуйидагича тарзда ифодалашимиз мумкин.
-
Ҳомила даврида турли таъсир этувчи инфекция, интоксикация ва турли жароҳатлар;
-
Туўилиш вақтидаги жароҳат асфиксия;
-
Чақалоқнинг илк ѐшида салбий таъсир этувчи юқумли интоксикация, овқатланишнинг
бузилиши, ташқи таъсир (экология) ва бошқалар;
-
Турли ирсий йўл билан авлоддан – авлодга ўтадиган ген, хромосома касалликлари.
Ақли заиф болалар бош мияси чуқур зарарланганлиги сабабли барча олий асаб фаолият-
лари бузилган бўлади. Паталогик бузилишлар шартсиз рефлексларнинг ҳосил бўлишида ҳам
намоѐн бўлади. Бу бузилишлар бош миянинг қўз¾алиш ва тормозланиш жараѐнларида ҳам ўз
аксини топади.
Ақли заиф бола фаолиятларида ташаббускорлик, мустақилликка интилиш каби шахсий
хислатлар бўлмайди. Ўзларининг мустақил ишларини ақлий жиҳатдан тушунтириб бера ол-
майдилар. Шу боис улар доим ѐрдамга муҳтождирлар.
Олигофрениянинг энг о¾ир даражаси идиотлик бўлиб, улар идиокларида қўпол риво-
жланмаганлиги кўринади. Атроф – муҳитга бўлган муносабати мос эмас. Ўз шахсини аниқ
билмайди. Уларнинг тафаккури деярли йўқ. Улар ўзларига қараб гапирилган гапдан кўра мимика
ва юз ҳаракатларини нисбатан ил¾аб оладилар. Идиотлар нутқурлигига бо¾лиқ. Улар нутқи
маъносиз товушлардан, баъзан алоҳида сўзлар йи¾индисидан иборат бўлиши мумкин.
Ўзларининг хурсандчилигини ҳаракат, қичқириш, мимика ҳаракатлари билан намоѐн
этсалар, хафагарчиликларини эса қайсарлик, ўз тана органлари жароҳатлаш билан кўрсатишлари
мумкин. Идиотларнинг нисбатан енгилроқ турларида ижтимоий хисларнинг сақланмаганлигини
уларнинг хурсанд бўлишларида кўриш мумкин. Уларнинг умумий кайфиятлари гоҳ бефарқ, гоҳ
бўшанглик ва хурсандчилик билан ифодаланиши мумкин. Ҳаракат тизимларнинг ҳаддан
ташқари камлиги натижасида Ҳатто, юриш, ватик туриш малакалари ҳам бузилган бўлади. Фа-
олиятлар деярли кўзга ташланмайди. Ўзларига хизмат қилиш малакалари шаклланмаган.
Хулқлари асосан уларнинг ўз талабларини қондириш билан бо¾лиқ. Баъзилари бир
хилдаги стериотип ҳаракатлар қиладилар. Ритмик равишда тана ҳаракати, бир хилдаги бош,
бў¾инлар ҳаракатини кузатиш мумкин. Идиот даражадаги ақлий нуқсонликда турли
тутқаноқлар кузатилиши, баъзан жисмоний ривожланишда қўпол нуқсонлар учраши – тери
нуқсонлари, ички орган камчиликлари, эндокрин ва модда алмашинувининг бузилишини кўриш
мумкин.
1.
Оммавий мактаб ўқувчилари орасида олигофрен болалар учраб туради. Уларнинг
ақлий жиҳатдан ўсмаганлигига она қорнида бўлган даврида муайян мия системаларнинг ѐки
213
ҳаѐтининг илк даврида ташқи зарарли таъсирлар сабаб бўлган. Паталогик ирсият ҳам муайян
роль ўйнаган бўлиши мумкин. Бу нарсани айтиб ўтиш шунинг учун ҳам муҳимки, боланинг
камол топиб боришининг анча кейинги даврларида вужудга келган ақлий заифлик олигофрения
учун характерли бўлган хусусиятлардан фарқ қиладиган бошқа хусусиятларга эгадир.
Олигофрения келтириб чиқарадиган сабаблар хилма-хилдир. Уларга онанинг ҳомила-
дорлик пайтида юқумли касалликларга йўлиқиши (оўир вирусли грипп, тиф, қизилча она орга-
низмидаги турли паразитларнинг ҳомилага юқиши токсиплазмоз, сифилиз вақтидаги спирохета),
ҳомиланинг шикастланиши, ота-онанинг спирт ичимликлари исътемол қилиши алкоголизм каби
омил киради.
Ту¾илиш вақтида боланинг қисқич билан су¾уриб олиниши, вакум билан ту¾илган
вақти чўзилиб кетса ѐки тез ту¾илиш бўлганда (пулимѐтдек отилиб чиқиши), бола бошини қўл
билан сиқилиши ҳам олигофренияга сабаб бўлиши мумкин.
Олигофрения баъзан бола ту¾илгандан сўнг бир ѐшга яқин касал бўлиши мумкин. оқи-
батида ҳам вужудга келиши мумкин. Бундай касалликлар жумласига мия ва унинг пўстлоўини
шамоллаши (минингит, минингоэнцофалит) ҳамда марказий нерв системасининг шикастланиши
киради. Олигофрения насл орқали ҳам ўтади, шунингдек, она билан боланинг қон таркибининг
бир-бирига тўўри келмаслиги резус фактор ҳам сабаб бўлади.
Руҳий касаллардан ақли заифларни Ф.Платтер ажратди. Ақли заиф болаларни
таснифлаш уларга клиник тавсифнома бериш ишлари Ф.Пинель (1775-1838). Ж.Эскирол
(1772-1840) томонидан бажарилди. Ж.Эскирол биринчи марта “ақли заифлик” атамасини фанга
киритди.
XIX аср мобайнида жамиятда рўй берган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар туфайли
нуқсонли болаларга алоҳида эътибор бериш зарурлиги ҳақида жамоатчилик фикри юзага келди.
Шу жараѐн асосида ақли заифликни даволаш, ташхис қилиш, таснифлашга оид қатор матери-
аллар матбуотда чиқа бошлади. Уларга педагогик ѐрдам кўрсатиш ҳақида ҳам турли фикрлар
эълон қилина бошланди.
Ақли заиф болаларни ўқитиш ва тарбиялаш назариясининг юзага келишида Э.Сеген
(1812-1880) нинг педагогик ва илмий фаолияти катта ўрин эгаллади. Айниқса, унинг 1846 йилда
ѐзилган “Ақлий нормал бўлмаган болаларнинг тарбияси, гигиенаси ва ахлоқий давоси” асари
олигофренопедагогика фанида катта ютуқ бўлди.
Махсус педагогиканинг юзага келгунига қадар ақли заиф болалар таълим-тарбия маса-
лалари даволаш педагогикасининг мавзу баҳси эди.
Даволаш педагогикасининг асосий ¾оялари “руҳий ортопедия” ва “сенсомотор мада-
ният” тушунчалари асосида берилар эди.
2. Ақли заиф болаларни ўрганиш, билим бериш, коррекцион ривожлантириш. Олиго-
френопедагогика фанининг мавзу баҳси ақли заиф болалар таълим-тарбияси, улардаги нуқсонни
тузатиш дефектолог мия фанининг алоҳида эътибор бериб келган соҳасидир. Ақли заифликнинг
214
енгил даражаларида бу нуқсон ташқаридан қараганда унча кўзга ташланмайди. Бундай бола-
ларни одатдаги нуқсонсиз тенгқурларидан ажратиш кўпинча қийин.
Бош мия касалликлари сабабини келиб чиқишига кўра ички (эндоген) ва ташқи (экзоген)
сабабларга бўлинади.
Ҳозирги вақтда ѐрдамчи мактабда асосан ақли заифликнинг енгил даражаси – дебил
болалар таълим оладилар. Булар бир тоифага кирмайдиган болалардир. Ақлий нуқсоннинг
чуқурлигига қараб олигофренияни уч даражага ажратилади: дебил, имбецил ва идиот. Дебил –
бирмунча енгил даражада бўлиб, олигофрениянинг энг кўп тарқалган даражаларидир. Ёрдамчи
мактабга асосан шу болалар сараланади.
Имбециллик – дебил даражадан бирмунча оўир даражададир. Ақлий нуқсоннинг имбе-
циллик даражасида олигофрениянинг ўзига хос хусусиятлари ва намоѐн бўлиши бир мунча
яққол кўринади. Имбецил болаларнинг фикрлаш жараѐнлари жуда паст даражада бўлади.
Уларнинг ҳаракати деярли дифференциялашган.
Ақли заиф ўқувчиларга ижтимоий таълим-тарбия бериш ишлари республикамизда кей-
инги 25 йил ичида бирмунча такомиллашди. Халқ маорифи қонунида таъкидланишича, ўзла-
рининг жисмоний ва руҳий нуқсонлари асосида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия
олишга қодир бўлмаган болалар учун махсус умумтаълим мактаблари ва мактаб – интернатлари
ташкил этилган. Бу муассасаларда нуқсонли болалар таълим-тарбия олиш ва даволаниш билан
бирга ижтимоий-фойдали меҳнатда қатнашдилар.
Ақлий жиҳатдан оўир нуқсонлар (имбецил ва идиот даражада) учун ижтимоий таъминот
вазирлигига қарашли болалар уйлари мавжуд. Бу уйларга 4 ѐшдан 7 ѐшгача болалар махсус
мактабгача тарбия муассасаларида тарбияланадилар.
Ақли заиф болаларни ўрганиш масаласи алоҳида ўрганишни талаб этадиган мавзулардан
биридир. Ақли заифлик деганда меъѐрий руҳий ривожланишдан четлашиб, ҳақиқий, реал ақлий
нуқсонликка олиб келувчи ҳолат тушунилади. Бундай ҳолат “ақли колоклик” билан “ақли
заифлик” тушунчаси орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Аммо, кейинги йилларда “Ақли колоклик”
тушунчасига эътибор кучаймоқда. “Ақли заиф” деган иборалар ҳозирги кунда ишлатилмайди.
Ақлий ривожланишида нуқсонга эга бўлган болалар ибораси кўпроқ қўлланилмоқда.
Сўнгги йилларда ақли заифлик моҳиятини тушунтиришда маълум руҳий касалликлар
эмас, балки қобилиятларининг ривожланмаслиги асосида келиб чиқадиган хулқнинг бузили-
шидир деб кўрсатиш одат тусига кириб қолмоқда. Шулар асосида нотўўри ҳолда “ақлий
қолоқлик” тушунчаси кенгайтирилиб, унга педагогик қаровсиз болалар, руҳий ривожланиш
сустлашган болалар, Ҳуқуқ-тартиб нормаларини бузувчи болалар ҳам киритилмоқда.
Ҳозирги замон дефектологияси коррекцион таълим-тарбия таъсири остида айрим
нуқсонлар тўўриланса, айрим юмшатиш, айримларини эса компенсация қилишга эришишга
муваффиқ бўлмоқда. Бу борада мамлакатимизда бир қанча илмий методик ишлар мавжуд бўлиб,
улар амалиѐтда твстиқланган. Ишончли ўоялар нуқсонли болаларга таълим-тарбия беришнинг
215
моҳиятини белгиловчи назарий иш методологик асосини белгилайди. Бунинг ҳаммасига
кўпинча ақли заиф бола хулқ-атвор нормасини бузилишига, аҳлоқий ножўя қилиқларга олиб
келади.
Бу қийинчиликлар бартараф қилинмайди деб ўйлаш нотўўри. Албатта, улар ақли заиф
бола ѐрдамчи мактабни тугатгандан кейин ҳам қисман қолади. Бироқ, таълим жараѐнида ақли
заиф боланинг тафаккури, нутқи, қизиқишлари ва билиш қобилиятларининг ривожланиши би-
лан боўлиқ ҳолда у ахлоқий ҳам ривожланиб боради. Ёрдамчи мактабда ўқишни тугатиш ара-
фасида бола ҳаѐтда ўз ўрнини тушуниб етади, коллективда асосий хулқ-атвор нормасини
ўзлаштиради. Шу вақтда меҳнатга тўўри муносабат ҳам вужудга келади.
Юқорида айтиб ўтилган эмоционал иродавий соҳанинг хусусияти ҳам ѐрдамчи мактаб
ўқувчисини ахлоқий тарбиялашда қийинчилик ту¾диради. Шунинг учун олигофренопедагог
ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини билган ҳолда уларнинг ҳар бирига дифференция-
лашган йўл тутади. Бунда ўқитувчи вужудга келган қийинчиликнинг сабабини аниқлаши керак.
Маълумки, турли категорияли болалар ўзининг эмоционал хусусиятига эга: олигофрен
ва эпилептик бола ўзига турли йўл тутишни талаб қилади.
Эмоционал иродавий соҳанинг патологик хусусиятлари (ақли заифлар одатда, шу ху-
сусиятлари билан фарқланадилар), ота-оналар ва катталарнинг нотўўри муносабати натижасида
бўлиши мумкин. Бундай ҳолда олигофренопедагог тарбияда қаерда ва ким томонидан хатога йўл
қўйилганлигини аниқ билиши, болага педагогик таъсир мезонини белгилаш керак. Катталар
томонидан ақли заиф болаларга нотўўри муносабат, уларнинг ҳаддан ташқари болага шафқатли
бўлишида тез-тез ифодаланади. Бунда улар ақли заифларда ҳеч қачон ўзи ҳеч нарса қилол-
майдиган, фақат ҳар тарафлама ѐрдамга муҳтож бўлган касал болани кўришади.
Бундай муносабат натижасида бола ўзининг хулқ-атвор нормаларини тезда билиб олади:
“мен ўзим ҳеч нарса қилолмайман”, “Ҳамма менга қилиб бериши шарт”. Бу нарса болани тўлиқ
бировнинг боқимида бўлишига олиб келиши мумкин.
Бошқа ҳолларда ақли заифларга оилада бўлган муносабат улардан ишчи кучидан фой-
даланиш асосида тузилади. “У келмайди, шунинг учун уйдаги ҳамма ишларни қилиши керак”
деб баъзи ота-оналар болага кучи етмайдиган жисмоний ишларни юклашади. Бу ҳол болада
меҳнатга нисбатан салбий муносабатни, ўз кучига ва имкониятига ишонмасликни ривожланти-
ради.
Пайдо бўлган қийинчиликларни фақат болага нисбатан тўўри муносабатда бўлиш, уни
индивидуал хусусиятларини чуқур ўрганиш, унга Ҳурмат ва диққат асосида йўқотиш мумкин.
Эмоционал-иродавий соҳа камчиликлари билан боўланган ахлоқий тарбиявий қийин-
чиликларни йўқотиш мақсадида болаларни ишлаб чиқариш ва коллективга оид ижтимоий фой-
дали меҳнатга жалб этиш катта аҳамиятга эга. Лекин, фақат сиѐсий ва ахлоқий тарбия параллел
олиб борилган тақдирдагина, қачонки, бола ижтимоий ҳаѐтни фаол иштирокчиси бўлгандагина
меҳнат тарбиявий таъсир эта олади.
216
Демак, болани эмоцион-иродавий соҳасидаги қийинчиликларни олдини олиш учун
унинг ҳаѐтини тегишли равишда ташкил қилмоқ, турмушда ва меҳнатда аниқ режимни белги-
ламоқ керак.
Ақли заиф болалар характер – бу ҳаѐтий таъсир ва тарбиялар остида тўпланган ва му-
стаҳкамланган кишилар хулқ-одати ва аниқ муносабти услубидир. Кишининг индивидуал ха-
рактер хусусиятлари ижтимоий шароит таъсири остида унинг ҳаѐти ва тарбиясида вужудга ке-
лади. У ѐки бу киши характерининг асосий сифати қандай бўлишини шароитни ўзи аниқлайди.
Ёрдамчи мактабда ўқувчи характерини ташкил топиши бунинг учун максимал қулай шароитни
яратишни талаб қилади. Мактабни ҳаѐт билан боўлаш, хилма-хил фаолият турларини ташкил
қилиш, болалар ташкилотининг иши ақли заиф бола характерини ташкил топиши учун жуда
муҳимдир. Бундай шароитда бола ижтимоий фаолиятдан бой таассурот олади, коллектив олдида
турган масалаларни ечишда фаол қатнашади, уни ҳаѐти тўлиққан ва унда мақсадга интилувчи,
жамият қизиқишлари билан яшовчи киши характери вужудга келади.
Ақли заиф болада динамика стереотипи (ҳаракатлар, фикрларнинг ўзгармасдан такрор-
ланиши, бир марта ўзлаштириб олинган фикрдан бошқа фикрга ўтишнинг қийинлиги) ҳосил
қилиш ва ўзгартириш қийин, бу ҳол мия қобиўидаги нерв жараѐнларининг етарли даражада
ҳаракатчан эмаслигидан далолат беради. Ақли заиф болани стереотип хулқ-атворини йўқотиш
билан боўланган қийинчиликлар, улар кўпинча муайян вазиятда мос келмайди, шу билан ту-
шунтирилади. Мактабни ѐрдамисиз бола муҳитни салбий таъсирини босиб ўта олмайди, кўпинча
бунинг ўрнига унга мослашади. Шунинг учун мактаб таълими, эстетик тарбия воситалари, бо-
ланинг мактаб жамоат ташкилотларидаги иши ва ҳоказолардан фойдаланиб, ѐрдамчи мактаб
ўқувчиси характерини вужудга келтиришга катта аҳамият берилиши керак.
Шундай қилиб, ақли заиф болани тарбиялаш улар шахсни ўзига хос хусусиятлари билан
тушунтириладиган қийинчиликлар учрайди. Бу қийинчиликлар бир-мунча йўқотилиши мумкин.
У ѐки бу камчиликларни бартараф қилиш билан бир қаторда болани ижобий ахлоқий тажриба ва
ижобий ахлоқий хусусиятини вужудга келтириш лозим.
217
М У Н Д А Р И Ж А
Кириш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .. . . . .
I боб.
Педагогиканинг умумий асослари.
§1. Педагогика фанининг мавзуси, баҳси ва унинг шахс камолотидаги ўрни .. . . . . . .
Do'stlaringiz bilan baham: |