Менежмент” фанидан назорат учун саволлар



Download 31,37 Kb.
Sana18.03.2022
Hajmi31,37 Kb.
#500222
Bog'liq
“Менежмент” фанидан


Менежмент” фанидан
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
1– вариант
1. «Менежмент» курсининг ўрганиш соҳаси:
A) ишлаб чиқариш муносабатлари
B) тижорат муносабатлари
C) бошқарув муносабатлари
D) бозор муносабатлари
E) нобозор муносабатлари

2. Менежер – бу:


A) бошқарув аппаратида муайян лавозимни эгаллаган шахс
B) уч кишидан кам бўлмаган қўл остида ишловчига эга бўлган раҳбар
C) ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш соҳасидаги мутахассис
D)ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш бўйича профессионал билимларга эга бўлган ёлланма бошқарувчи
E) тадбиркор шахс

3. Менежер ва тадбиркор ўртасида қандай фарқ бор?


A) биринчиси буйруқ беради, иккинчиси бажаради
B) биринчиси ёлланма бошқарувчи, иккинчиси унинг фаолиятини назорат қилувчи
C) биринчиси ёлланма бошқарувчи, иккинчиси эса мулк эгаси
D) улар ўртасида хеч қандай фарқ йўқ
E) иккаласи ҳам фақат мулк эгаси

4. Марказлашган бошқарув деганда нима тушунилади?


A) қарор қабул қилиш ҳуқуқининг марказлашуви
B) ҳокимий ваколатнинг марказлашуви
C) ҳокимиятнинг марказлашуви
D)қарор қабул қилиш ҳуқуқининг марказлашуви, ҳокимий ваколатнинг марказлашуви, ҳокимиятнинг марказлашуви
E) бир неча бўлинмаларнинг марказга бўйсиниши

5. Корхонанинг ички муҳитини таҳлил қилишдан мақсад:


A) ички имкониятларни баҳолаш
B) бошқарув структурасини баҳолаш
C) корхонанинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш
D) ташқи муҳитни баҳолаш
E) ички имкониятларни баҳолаш, бошқарув структурасини баҳолаш

6. Ҳамма фирмалар учун умумий бўлган асосий мақсадлар – бу:


A) ресурслар, унумдорлик, обру-эътибор
B) омон қолиш, фойда, истиқбол
C) фирма ходимларини маблаг билан таъминлаш
D) фирмага янги бино қуриш
E) фирма имиджи

7. Маркетинг, молия, кадрлар, технология, ахборот булар ташкилотнинг:


A) элементлари
B) ишлаб чиқариши
C) ресурслари
D) функционал элементлари
E) ташқи муҳити

8. Классик ёки маъмурий бошқарув мактаби фикрларнинг ривожланиш даври:


A) 1985-1920 йил
B) 1920-1950 йил
C) 1930-1950 йилдан ҳозирги давргача
D) 1950-ҳозирги давргача
E) 1950-1985 йил

9. Классик-маъмурий мактабнинг ёркин намоёндаси:


A) Ф.Тейлор
B) Анри Файоль
C) Мери Паркер Фоллет
D) Абраҳам Маслоу
E) Ф.Тейлор ва Абраҳам Маслоу

10. Бошқарувда илмий таълимни қўллаш: ишчи-ходимларни қаътий талаблар асосида танлаш ва қайта ўқитиш: вазифаларни бажариш учун ресурс таъминотига эътиборини кучайтириш: режалаштириш фаолиятини ўзидан ажратиб олиб кўриш: моддий ра\батлантиришни мунтазам ва тў\ри кўллаш булар қуйидаги мактабнинг ўзига хос хусусиятлари:


A) илмий бошқарув
B) классик-маъмурий
C) миқдорий
D) инсоний муносабатлар
E) ижтимоий тизимлар
11. Ташқи муҳит тавсифлари қаторига қуйидагилар киради:
A) омилларни ўзаро бо\лиқлиги, мураккаблиги, ҳаракатчанлиги, ноаниқлиги
B) ҳаракатчанлиги, заифлиги, узлуксизлиги
C) ноаниқлиги, ўзгармаслиги, алоқасизлиги
D) омилларни ўзаро бо\лиқлиги, мураккаблиги
E) мураккаблиги, узлуксизлиги, ҳаракатчанлиги
12. Ташқи муҳит билан мулоқотда бўлиш, йирик ташкилий қарорлар қабул қилиш, ташкилотнинг стратегиясини белгилаш-бу каби бошқарув вазифалари:
A) қуйи бошқарув босқичига
B) ҳамма бошқарув босқичларига
C) фақат ўрта бошқарув босқичига
D) олий бошқарув босқичига
E) қуйи ва олий бошқарув босқичига
13. Ташқи муҳит омиллари қуйидагиларга бўлинади:
A) заиф ва кучли
B) аниқ ва ноаниқ
C) гуруҳланган ва якка
D) бевосита ва билвосита
E) заиф ва ноаниқ

14. Коммуникация жараёнидаги асосий элементлар:


A) ахборот жўнатувчи ва канал
B) ахборотни қабул килувчи
C) ахборот ва ахборот узатиш восита
D) ахборот жўнатувчи айнан ахборотни узи, узатиш канали, ахборотни қабул килувчи
E) ахборот жўнатиш ва қабул қилишда воситачи

15. Стратегия – бу:


A) батафсил қисқа муддатли режа
B) ишчи дастур
C)ҳар томонлама деталлашган ташкилот миссиясини амалга оширишни ҳамда маҳсулотларни таъминлаш йўлларини, воситаларини акс эттирувчи комплекс режа
D) ҳар томонлама бир функционал бугиннинг вазифалари
E) ишлаб чиқариш дастури

16. (Меҳнат сарфи-натижа) (натижа-такдирланиш мукофат) х Валентлик (яъни қониқишни нисбий даражаси) формуласи қуйидаги мотивация назарияси моҳиятини акс эттиради


A) Портер-Лоулер
B) Абраҳам Маслоу
C) адолат
D) кутиш
E) Портер-Лоулер ва Абраҳам Маслоу

17. Назорат босқичлари:


A) дастлабки назорат, жорий назорат, якуний назорат
B) комплекс назорат, танланган назорат
C) босқичма-босқич назорат, ялпи назорат
D) жорий назорат ва танланган назорат
E) комплекс назорат, танланган назорат

18. Рационал қарор – бу:


A) программалаштирилган қарор
B) вазиятдан келиб чиққан ҳолда, тажриба асосида ва тў\ри, кенг ахборот кўламига таянган ҳамда ташкилотни мақсадларига иложи борича тўлиқ мос келадиган қарор
C) интуитив қарор
D) режалаштирилган қарор
E) программалаштирилган ва интуитив қарор

19. Ташкилот муваффакиятини ташкил киладиган жиҳатлар:


A) ҳаётийлик
B) натижалилик
C) самарадорлик
D) унумдорлик
E) ҳаётийлик, натижалилик, самарадорлик, унумдорлик

20. Менежмент – бу:


A) бошқарув фани ва санъатидир
B) ресурсларни бошқариш бўйича алоҳида моҳирлик ва маъмурий кўникмадир
C) ўзига хос юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танловдир
D) кишиларга таъсир ўтказиш ва бирор мақсад йўлида уларни бошқара олиш қобилияти
E) ишлаб чиқаришни бошқариш жараёни

21. Бошқаришнинг сир-асрорларини илмий асосда ўрганишда менежмент фани қуйидаги усулларнинг қайси бирини қўллайди:


A) кузатиш усули
B) эксперимент усули
C) моделлаштириш усули
D) системали ёндошув усули
E) кузатиш усули, эксперимент усули, моделлаштириш усули, системали ёндошув усули

22. А. Файолнинг диққат марказида, энг аввало:


A) «Инсоний муносабатлар» ни шакллантириш фикри туради
B) 14 тадан иборат бошқариш принциплари туради
C) икки принцип, яъни аниқ қўйилган мақсад ва \оялар, шунингдек оқил ва со\лом фикр етади
D) ёлланма ишчилар меҳнатининг унумдорлигини оширишда \оятда самарадор ва мақбул усулларни излаш туради
E) икки принцип, яъни аниқ қўйилган мақсад ва \оялар, шунингдек оқил ва со\лом фикр етади ва ёлланма ишчилар меҳнатининг унумдорлигини оширишда \оятда самарадор ва мақбул усулларни излаш туради

23. Бозор иқтисодиёти шароитида Ўзбекистонда давлат қуйидаги қайси принципларга асосланиб бошқарилади:


A) демократия принципи
B) иқтисодий муносабатларни демократиялаш принципи
C) юксак маънавият принципи
D) миллий хавфсизликни таъминлаш принципи
E) демократия, иқтисодий муносабатларни демократиялаш, юксак маънавият, миллий хавфсизликни таъминлаш принциплари

24 Бошқариш по\она (даража)ларига қараб мақсадлар қандай турларга бўлинади:


A) сиёсий мақсадлар
B) туман мақсадлари
C) иқтисодий мақсадлар
D) социал мақсадлар
E) маънавий-маърифий мақсадлар

25. Қуйида қайд қилинган функцияларнинг қайси бири бошқаришнинг маънавий-маърифий функциясига киради:


A) фойда олишни таъминлаш
B) ходимларнинг социал эҳтиёжларини қондириш
C) бошқариш аппарати ходимлари ўртасида маъсулиятларни белгилаш
D) ходимларда ҳалолликни, адолат туй\усини тарбиялашга хизмат қилиш
E) ходимларнинг социал эҳтиёжларини қондириш, ходимларда ҳалолликни, адолат туй\усини тарбиялашга хизмат қилиш

26. Амал қилиш характерига қараб бошқарув қарорлари қуйидаги турларга бўлинади


A) вактинчалик қарорлар
B) тезкор (оператив) қарорлар
C) мунтазам қарорлар
D) вакти-вакти Билан қабул қилинадиган қарорлар
E) вактинчалик қарорлар, тезкор (оператив) қарорлар, мунтазам қарорлар, вақти-вақти билан қабул қилинадиган қарорлар

27. «Мақсадлар шажараси» деганда:


A) мақсаднинг муҳимлиги жиҳатидан занжирланиши, тартибланиши тушунилади
B) мақсадни қўйиш ва амалга оширишнинг мавжуд шарт-шароитларга бо\лиқлиги тушунилади
C) бир мақсаднинг бошқа мақсадга бўйсиниши тушинилади
D) мақсадлар билан уларга эришиш воситалари ўртасидаги алоқанинг график тасвири тушунилади
E) мақсаднинг муҳимлиги жиҳатидан занжирланиши, тартибланиши, мақсадни қўйиш ва амалга оширишнинг мавжуд шарт-шароитларга бо\лиқлиги, бир мақсаднинг бошқа мақсадга бўйсиниши, мақсадлар билан уларга эришиш воситалари ўртасидаги алоқанинг график тасвири тушунилади

28. Бошқариш фаолияти турларига қараб бошқариш функциялари:


A) худудий ва тармоқ функцияларига бўлинади
B) раҳбар ва буйсинувчи функцияларга бўлинади
C) умумий (асосий) ва аниқ функцияларга бўлинади
D) иқтисодий, социал, маънавий-маърифий ва ташкилий функцияларга бўлинади
E) худудий ва буйсинувчи функцияларга бўлинади

29. Бошқаришнинг иқтисодий методлари:


A) бошқариш аппаратининг муайян структурасини тузишга асосланади
B) буйруқлар, фармойишлар ва кулланмалар чиқариш уларнинг бажарилишини назорат қилишга асосланади
C) кадрларни тў\ри танлашга асосланади
D) иқтисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланади
E) бошқариш аппаратининг муайян структурасини тузишга, кадрларни тў\ри танлашга асосланади

30. қарор қабул қилиш –бу:


A) мақсадга эришиш учун ташкилот раҳбарининг уз ваколатига ва омилкорлиги доирасида алтернативани танлаш жараёнидир
B) у ёки бу йўлни танлаб олишда бир тухтамга келиш ёки қандай булмасин бир фикрга келишдир
C) мененжернинг фикри-зикрини доим банд килиб турадиган ташвишдир
D) мақсадга эришиш учун ташкилот раҳбарининг уз ваколатига ва омилкорлиги доирасида алтернативани танлаш жараёнидир, мененжернинг фикри-зикрини доим банд килиб турадиган ташвишдир
E) қандай булмасин бир фикрга келишдир

31. Стратегик режа-бу:


A) бозор ҳолатини асосли ўрганиш ва олдиндан баҳолаш билан товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш, ҳамда шу йусинда яхши фойда топишни уюштиришга қаратилган фаолиятдир
B) корхона фаолиятидаги жорий тадбиркорларни маълум тартибга ва қонун-қоидаларга солиб турувчи режалардир
C) корхонага узок даврга берилган топширикдир
D) корхона фаолиятидаги жорий тадбиркорларни маълум тартибга ва қонун-қоидаларга солиб турувчи режалардир, корхонага узоқ даврга берилган топширикдир
E) товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш, ҳамда шу йўсинда яхши фойда топишни уюштиришга қаратилган фаолиятдир

32. Мотивлаштириш-бу:


A) руҳий омил бўлиб, шахс фаоллигининг манбаи, сабаби, далили ва хар турли эҳтиёжларидир
B) ходимларни жонли меҳнат фаолиятига ра\батлантирувчи воситадир
C) кишилар фаолиятини руҳий йўллар билан мақсадга мувофиқ йўналтиришдир
D) руҳий омил бўлиб, шахс фаоллигининг манбаи, сабаби, далили ва хар турли эҳтиёжларидир, ходимларни жонли меҳнат фаолиятига ра\батлантирувчи воситадир
E) руҳий омил бўлиб, шахс фаоллигининг манбаи, сабаби, далили ва хар турли эҳтиёжларидир, ходимларни жонли меҳнат фаолиятига ра\батлантирувчи воситадир, кишилар фаолиятини руҳий йўллар билан мақсадга мувофиқ йўналтиришдир

33. Ваколат-бу:


A) вакиллик ҳуқуқини берувчи ҳужжат, ишонч қо\ози, тилхат
B) бирор давлат томонидан ўзга ерда таъсис этилган ва унинг манфаатларини кўзлаб иш кўрадиган муассаса
C) ваколати бор, вакиллик ҳуқуқига эга бўлган субъект кабилар
D) бирор шахс, муассаса, ташкилот, давлат ва шу кабилар номидан иш қилиш учун берилган ҳуқуқ, вакиллик ҳуқуқи
E) вакиллик ҳуқуқини берувчи ҳужжат, ишонч қо\ози, тилхат, бирор давлат томонидан ўзга ерда таъсис этилган ва унинг манфаатларини кўзлаб иш кўрадиган муассаса

34. Объектив низоларга:


A) одатда қарама-қарши томонларнинг кўз олдида тў\ридан-тў\ри вужудга келадиган низолар киради
B) кўпинча фитна, и\во, хийла, найранг, фисқ-фасод шаклида ривожланиш оқибатида вужудга келадиган низолар киради
C) одатда табиати бўйича ҳиссиётга берилиши, қизиқконлик оқибатида юзага келадиган низолар киради
D) корхонанинг ривожланиш жараёнида юзага чиқадиган реал камчиликлар ва муаммолар билан бо\лиқ низолар киради
E) одатда қарама-қарши томонларнинг кўз олдида тў\ридан-тў\ри вужудга келадиган низолар киради, одатда табиати бўйича ҳиссиётга берилиши, қизиқконлик оқибатида юзага келадиган низолар киради
35. Ахборотлар тизими ўз ичига қуйидагиларни олади:
A) ҳужжатлар тупламини
B) ахборотлар оқимини
C) алоқа каналларини
D) техник воситаларни
E) ҳужжатлар тўпламини, ахборотлар оқимини, алоқа каналларини, техник воситаларни

36. Ноформал коммуникация-бу:


A) корхона ичидаги бўлимлараро ахборот алмашувидир
B) корхона ички фаолиятини юргазиш учун зарур бўлган ахборот алмашувидир
C) ташкилот билан ташқи муҳит ўртасидаги ахборот алмашувидир
D) норасмий каналлар билан ахборотлар алмашувидир
E) раҳбар ва бўйсунувчи ўртасидаги коммуникация
Download 31,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish